261
ЎЗБЕКИСТОН СУҒУРТА БОЗОРИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ
Маврулова Н.А. – ТМИ “Суғурта ва пенсия иши”
кафедраси катта ўқитувчиси, PhD
Рақамли суғурта – бу рақамли технологиялар орқали суғурта ҳимоясига
бўлган анъанавий ёки ўзига хос (рақамлаштириш натижасида ҳосил бўлган)
эҳтиёжни қондириш усулидир. ХХ-ХХI аср бошларида автоматлаштирилган ва
компютерлаштирилган ишлаб чиқариш усулларини
жорий этиш натижасида
ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши содир бўлди. Бунинг натижасида суғурта
фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ қатор технологик ўзгаришлар рўй берди.
Ўзининг бутун тарихи давомида суғурта бир неча фундаментал технологик
янгиликларни бошидан ўтказди, хусусан, замонавий суғурта бизнесининг
асосига айланган актуар ҳисоб-китобларни жорий этиш, оммавий суғурта учун
асос яратган суғурта агентлари меҳнатидан фойдаланиш, суғурта соҳасида
кўплаб
бизнес
жараёнларини
амалга
оширишда
соддалаштирган
компютерлардан фойдаланиш ва бошқалар. Тарқоқ
маълумотлар базаларидан
фойдаланиш ва потенциал суғурталанувчилар ҳамда суғурта объектлари
тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги суғурта соҳасидаги технологик
тузилманинг ўзгариши ва янги суғурта хизматларининг шаклланишини ҳам
белгилаб берди.
Суғуртанинг рақамли иқтисодиётдаги ўрни ва ролини аниқлашдан олдин
«рақамли суғурта» тушунчасининг назарий асосларини кўриб чиқиш мақсадга
мувофиқ ва у иккита ёндашувга асосланади.
Биринчидан, рақамли суғурта
мижозларда суғурта манфаатлари мавжудлиги ва уларни рақамли технологиялар
орқали қондириш билан боғлиқ иқтисодий муносабатларни ифодалайди.
Бошқача қилиб айтганда, рақамли суғурта суғурта қопламасини амалга
оширишнинг рақамли усули ҳисобланади. Иккинчидан, ривожланаётган
рақамли иқтисодиётда рақамли технологияларнинг
фаол ривожланиши янги
рискларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда, шу жумладан кибер рисклар
1
,
шунингдек, илмий тадқиқотлар жараёнида юзага келиши мумкин бўлган бошқа
рисклар. Рақамли иқтисодиёт рискларининг бир қисми суғурта механизмларини
қўллаш орқали минималлаштирилади. Шу сабабли, рақамли суғурта, суғурта
қилдирувчиларнинг асосан рақамли иқтисодиёт муҳитида
юзага келадиган ва
технологик ускуналардан фойдаланишда ҳамроҳ бўладиган тасодифий нохуш
ҳодисалар натижасида юзага келадиган аниқ суғурта қопламасига бўлган
эҳтиёжларини қондириш усули сифатида тушунилади, бу иқтисодий
муносабатларни амалга ошириш учун моддий асос ҳисобланади. Илгари ушбу
суғурта хизматлари электрон тижорат суғуртаси
2
, кибер хатарларни суғурталаш,
электрон ва компютер жиноятларидан суғурта ва бошқалар деб номланган, аммо
1
Шепелин Г. И. Современные киберриски и страхование: состояние и перспективы // Страховое дело. 2017. № 9.
С. 21–29.
2
Цыганов А. А., Грызенкова Ю. В., Быстров А. В. Организация интернет-страхования: учеб. пособие. М.: Изд.
центр ГУУ, 2004.
262
«рақамли суғурта» рақамли суғурта ҳимоясига бўлган анъанавий ёки ўзига хос
(рақамлаштириш натижасида ҳосил бўлган) эҳтиёжни қондириш усули сифатида
уларни бирлаштириши мумкин. Шунга ўхшаш жараёнлар суғурта бозорида
аллақачон содир бўлган, масалан, телефон суғуртаси
электрон ускуналарни
суғурталашнинг кейинги ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилди, бу энди
мустақил суғурта маҳсулоти эмас, балки мулкни суғурталашга қўшимча
ҳисобланади. Шундай қилиб, рақамли суғурта бир томондан, рақамли
иқтисодиёт томонидан ишлаб чиқилган бўлса, бошқа томондан, бу суғурта
ташкилоти томонидан органик равишда амалга ошириладиган рақамли
технологияларни амалга оширувчи унинг таркибий қисми ҳисобланади. Шу
сабабли, рақамли суғурта рақамли технологиялар орқали анъанавий ёки ўзига
хос (рақамлаштириш натижасида ҳосил бўлган) суғурта муҳофазаси
эҳтиёжларини қондириш усули ҳисобланади. Шу билан бирга, суғурта
компаниялари томонидан рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда суғурта
фаолиятини амалга оширишни биз суғурта бозорини рақамлаштириш деб
таърифлаймиз. Ҳозирги вақтда суғурта бозорини рақамлаштиришнинг
асосий
йўналишлари бир қатор ҳодисалар бўлиб, улар рақамли иқтисодиётнинг
аллақачон ўрнатилган терминологияси доирасида суғурта фаолиятини
интернетлаштириш, рақамлаштириш ва яккалаштириш сифатида тавсифланиши
мумкин, уларнинг хусусиятлари қуйидаги жадвалда келтирилган.
1-жадвал
1
Do'stlaringiz bilan baham: