178
Анафилактик шок. Сенсибилизациялашган ҳайвон организмига (денгиз
чўчқачаси, қуён, ит ва ҳ.к.з,) анафилактогенни ҳал қилувчи дозасини
такроран парентерал йўл билан юборилганда пайдо бўлади.
Анафилактоген
(бегона
зардобни)
ҳал
қилувчи
дозаси
сенсибилизацияловчи дозадан 10 марта кўпрок бўлиб, уни ҳайвонни вена
қонига юборилади. Шу микдор анафилактоген юборилгандан 1-2 дақиқа
ўтгач шок пайдо бўлади.Ҳар хил ҳайвонларда шокни кечишини ўзига хос
хусусиятлари мавжуддир.
Денгиз чўчқалари: Денгиз чўчқасига зардобнинг хал килувчи дозасини
юборилгандан сўнг, у безовталана бошлайди, тумшуғини қашийди, жунлари
хурпаяди, сўнг унда нафас қисиш, беихтиёр
сийдик ажратиш дефекация
титроқ пайдо бўлади. Чўчқа ёнбошлаб йиқилади.
Нафас қисиш зўраяда. Ҳайвон нафас марказини фалажланишидан
юзага келадиган асфиксия ҳолатидан ўлади. Анафилактик шокдан ҳалок
бўлган денгиз чўчқасини ёриб кўрилганда ўпкада эмфизема ўчоқлари за
ателактаз, қонни юракнинг ўнг томонида, жигарда.талоқда димланиши
назарга ташланади. Бронхиолаларни силлиқ мушакларини спазми оқибатида
қаппайган ўпка кўпинча юракни ёпиб туради.
Итлар: итларда анафилактик шокнинг ривожланишида портал система
қон айланишининг бузилиши ва қонни
жигарда ва ичак томирларида
димланиши катта аҳмиятга эга. Шу сабабли итларда анафилактик шок ўткир
томирлар етишмовчилиги шаклида кечади. Жуда кам ҳолларда ўлим билан
якунланади.
Қуёнлар: Қуёнлардаги анафилактик шокни патогенезини етакчи
бузилши кичик қон айланиш доирасидаги қоннинг димланищдир. Қонни
кичик қон айланиш доирасида димланиши ўпка эдемаси ва юракнинг унг
қисмини етишмовчилиги ривожланшнига олиб келади.
Сичқонлар ва каламушдар: Бу ҳайвонларда анафилаксия қийинлик
Билан ҳосил қилинади. Сенсибилизацияни осонлаштириш учун қўшимча
таъсирлар лозим: андреналэктомия ёки Фрейнднинг ўтказгичи
шулар
жумласидандир. Каламуш ва сичқонларда шок капиллярлар ўтказувчанлиги
кескин ўзгариши ва нафасни бузилиши билан ифодаланади. Шу сабабли бу
ҳайвонларни тумшуғи, оёқлари, жинсий органларида эдемалар пайдо бўлади,
ранги олчасимон тусга (цианоз) киради. Асфиксия пайдо бўлади, Нафасни
фалажланишидан ҳайвонлар халок бўлади.
Ҳайвонни ёриб кўрилганда ичакларга қон қуйилгани ошкор килинади.
Маймунлар: Майунларда анафилактик шокни ҳамма вақт ҳосил килиб
бўлмайди. Аммо Maccacus маймунларда умумий аннафилактик шок холлари
ва артюс Феномени типидаги махаллий аллергии реакциялар тавсифлаб
берилган. Маймунлардаги шок холатида нафасни қийинлашуви,
коллапс
кузатилади. Тромбоцитларни сони камаяди. Қоннй ивиши секинлашади.
Ҳайвонни ёриб кўрилганда петихиал гемморрагиялар билан бирга ўпка
эмфиземаси ошкор булади.
Анафилактик шокни бошидан кечириб тирик қолган ҳайвонга яна ўша
аллергенни ўзини - анафилоктогенни юборилса унда хеч кандай реакция
179
пайдо бўлмайди, чунки ҳаивон организмида десенсибилизация ҳолати пайдо
бўлади.
Сенсибилизацияни (7-8 куни) эрта даврларда аллергенни ҳал қилувчи
дозаси юборилганида ҳам шок пайдо бўлмайди. Бу ҳайвонда шок умуман
пайдо бўлмайди, чунки унда десенсибилизация ҳолати пайдо бўлади.
Сенсибилизацияни энг қулай муддатида антигенни кичик дозаларда тери
остига ёки мушаклар ичига юборилганида ҳам
десенсибилизация содир
бўлиши мумкин.
Денгиз чўчқаларида десенсибилизация холати 2 хафта ёки ошиқроқ,
қуёнларда 3-4 кунгина давом этади.
Сенсибилизацияланган денгиз чўчқасини қонига аллергенни хал
қилувчи дозасини хайовон наркоз (бехуш) холатида юборилса ҳам
анафилактик шок пайдо бўлмайди. Ҳайвон наркоздан чиққанда у
десенсибилизацияланган бўлади. А.М.Безредка наркотик моддаларни
десенсибилизацияловчи
таъсирини
марказий
нерв
системасининг
ҳужайраларининг аллергенни антителолар билан ўзаро таъсиридан хосил
бўлган моддалар таъсирига жавоб бермаслиги билан тушунтирилади.
Сенсибилизацияланган организмнинг
сезувчанлигини специфик
аллергенга нисбатан пасайиши уни қайта-қайта юборганида пайдо бўлади ва
клиникада аллергик касалликларни доволашда фойдаланилади.
Специфик гипосенсибилизация беморга (кўпинча мушаклар ичига ёки
тери остига) специфик аллергенни кичик дозаларини парентерал йул билан
қайта-қайта юбориш йули билан амалга оширилади. Беморни аллергенга
нисбатан сезувчанлиги аста-секин пасая бошлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: