Патологик


Инсонларда тез кечар аллергик реакциялар типлари (турлари)



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

Инсонларда тез кечар аллергик реакциялар типлари (турлари) 
 
Исонларда аллергик реакциялар ҳам клиник манзараси ҳам 
ривожланиш механизмлари бўйича хилма-хилдир. Инсонларнинг қатор 
аллергик касалликлари тез кечар аллергик реакциялар қонуниятлари бўйича 
пайдо бўлади. Бошқа касалликлар патогенетик механизмлари бўйича секин 
кечар аллергик реакциялар типига ки радилар, уларни баъзида 
иммунопатология холати дейилади. 


181 
Исонларда тез кечар аллергик реакциялар механизмларида қонда 
айланиб юрувчи ва организмнинг суюқликларидаги антителолар ҳамда 
тўқималарнинг аллергик альтерациясида ажралиб чиқувчи биологик фаол 
моддалар иштирок этадилар. Патогенезида асосан чўктирувчи антителолар 
қатнашуви холатларини анафилактик реакциялар туркумига киритиш 
мумкин. Қонида чўктирмайдиган антителолар айланиб юрувчи (терини-
сенсибилизациялозчи антителолар) касалликларни атопик холатлари 
дейилади.
Атопия - (қизиқ,ажойиб касаллик) тушунчаси фақат инсонлардаги 
аллергия холатини аниқлаш учун 1923 йили Кук томонидан таклиф этилган. 
У атопияларга поллиноз (пичан иситмаси) ва бронхиал астма (ноинфекцион 
шакли) сини киритган. Атопияни пайдо бўлишида ирсий мойиллик ва 
аллергик конституция жиддий аҳамиятга эгалиги, эшак еми ва Квинке 
эдемасининг баъзи ҳоллари кирадилар. 
Анафилактик шок: Инсонлардаги аллергиянинг энг оғир намоён 
бўлиши анафилактик шокдир. Сўнгги йилларда даволаш мақсадида 
ишлатиладиган зардоблар, баъзида вакциналар, дорилар,айниқса пенциллин 
қўлланилганда анафилактик шок сонини ортиши қайд қилинмоқда. Бошқа 
дорилардан - новокаин, симобли дорилар, витамин В
1
, аспирин ва бошқалар 
ҳам анафилактик шок чақириши мумкин. Анафилактик шок дориларни 
кўпинча парентерал юборилганда пайдо бўлади, аммо дори ичиш, ингаляция 
қилш, малҳам дори. эмульсия шаклида маҳаллий қўллаш айниқса жуда 
сезувчан инсонларда (аллергик конституция) анафалактик шокнинг 
сабабчиси бўлиши мумкин. Болаларда анафилактик шок тухум, балиқ, сут, 
ёнғоқ, ва бошқаларни истеъмол қилинганида ҳам пайдо бўлиши мумкин. 
Адабиётда гўдакни йўргакларида қуриб қотиб қолган сигир сути кукунидак 
нафас олиши (Бешигидаги ўлим) ўлимга олиб келиш холлари ёзилган. Ўлган 
болаларни қонида сигир сути оқсилига нисбатан пайдо бўлувчи антителолар 
ошкор қилинган. 
Инсонда анафилактик шокни манзараси бир хил эмас. Шокнинг энг кўп 
учрайдиган аломатларига қуйидаги реакциялар киради; Юрак - томирлар 
системасида: Коллапс - артериал босим кескин пасаяди, пульс кучсиз ва 
тезлиги кузатилади, баъзида беморлар хушини йўқотади. 
Нафас органларида: йўтал, ўткир бронхоспазм, нафас чиқарувини 
қийинлашувидан келиб чиқадиган бўғилиш сезгиси, кўкрак қафасида 
қаршилик ёки босилиш сезгиси, асфиксия кабилар ошкор қилинади. 
Нерв системаси: қўрқув,безовталаниш, бошнинг лўқиллаб оғриши, 
қулоқларни шанғиллаши, кучли тер босиш, танани ҳамма жойида кучли 
кичиш, эшак ем тошиши ва Квинке Эдеми пайдо бўлади. 
Ошқозон - ичак йулида: кўнгил айниш, қусиш, қоринда санчиқли оғриқ 
пайдо бўлади, қоринни кескин дам бўлиши, ич кетар юзага келади. 
Ихтиёрсиз нажас ажратиш ва сийдик ажралиши мумкин.

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish