Патологик


Анафилаксиянинг махаллий турлари



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

 
Анафилаксиянинг махаллий турлари. 
 
Анафилаксиянинг умумий намоён бўлишидан ташқари-анафилактик 
шокдан ташқари - организмда маҳаллий реакциялар ҳам пайдо бўлади. 
Маҳаллий анафилаксияга энг ҳос мисол сифатдда - Артюс ва Овери
феноменини кўрсатиш мумкин.
Шульц олинган ингичка ичакнинг силлиқ мушаклари In vitro 
тажрибаларда специфик антиген билан контактда кескин жавоб беришини 
аниқлаган эди. Дейль 1913 йили худди шундай тажрибани денгиз чўчқасидан 
ажратиб олинган бачадонда ўтказиб, Шульцни тажрибасини тасдиқлади. 
Ўша даврдан бошлаб изоляция қилинган (ажратиб олинган) силлиқ мушакли 
органларнинг анафилантик реакцияси Шульц-Дейл номи билан аталади. Бу 
реакцияни In vitro органларни пассив сенсибилизация қилиб ҳам хосил 
қилиш мумкин. 
Бунинг учун соғлом ҳайвондан ажратиб олинган органни маълум 
муддат таркибида аллергик антителолари бўлган суюқликда (ёки фаол 
сенсибилизацияланган ҳайвондан олинган қон зардобида) саклаб турилади. 
Суюкдикдаги антителолар силлик, мушакли органда шимилиб уни 
сенсибилизация қилади. Пассив сенсибилизацияланган органга мос келган 
аллергенни қўшилганида анафилактик реакция-контрактура пайдо бўлади. 


180 
Муайян ҳайвон турига тегишли силлиқ мушакли органнинг пассив 
сенсибилизацияси фақат шу турга мансуб ҳайвоннинг антителолари билан 
хосил қилинади. масалан, денгиз чўчқасини силлиқ мушакли органларини 
пассив сенсибилизацияси учун денгиз чўчқасини анитиелоларибўлиши 
мумкин. Куённи антителолари анча кам даражада, инсон антителолари 
бекорор холда денгиз чўчқачаси органларида пассив сенсибилизаия юзага 
келтиршш мумкин. Бундан кўринаб туришича изоляция килинган органларни 
сенсибшшзацияси учун ҳайвон турига боғлиқ холда тўқима ва 
антителоларнинг ўхшашлиги бўлиши лозм. In vitro анафилаксияси 
маймунлар, денгиз чўчқачаси қуён, каламуш,сичқон ва бошқа ҳайвонларни 
изоляцияланган органларида (ичак,бачадон,упка,томирни бир қисмида ва 
ҳ.к.з.)хосил қилинган. Бу реакцияни ажратиб олинган юракда ҳам яратиш 
мумкин. Бу холда анафлактик реакция юракнинг ритмик қисқаришларини 
тезлашуви ва кучайиши билан (мусбат инотроп ва хронотроп таъсир),намоён 
бўлади. Оғир реакцияларда эса титроқ, аритмия пайдо бўлиши мумкин.. 
Анафилактик реакцияга бардош берган, изоляция қилинган органда 
специфик гипосенсибилизация холати пайдо бўлади, яъни бундай органга 
аллергенни такрорий юбориш унинг контрактура (қисқаришини) ё умуман 
чақирмайди,ёки жуда сезиларсиз холда чақиради. 
Изоляцияланган органларда ўтказилган тажрибалар анафилаксиянинг 
ҳужайравий назариясини тасдиқлайди. Бу назарияга кўра, анафилаксияни 
пайдо бўлиши учун антителолар хар хил тўқиманинг ҳужайраларида 
бирикмоғи лозим. Хақиқатдан ҳам, сенсибилизацилланган органни 
физиологик эритма билан астоидил чайкаб ташлаши унга антиген 
қўшилганида қисқариш қобилиятини йўқотмайди. Яъни тўқимага бириккан 
антителоларни чиқариб ташлашга эришилмайди. 
Изоляцияланган силлиқ мушакли органлар ва юракнинг анафилактик 
реакциясини пайдо бўлиши аллергенни ҳужайраларда бириккан антителолар 
билан қўшилиши натижасида улардан ажралиб чиққан биологик фаол 
моддалар таъсирида пайдо бўлади. Бу моддадар силлиқ толали ва юрак 
ҳужайраларига қўз-ғатувчи таъсир қилиш қобилиятига эга. Ҳужайралар 
сиртида аллерген + антитело комплекси хосил бўлиши ўзича хам шу 
ҳужайраларга 
қўзғатувчи 
таъсир 
қилади. 
Организмнинг умумий 
анафилаксиясига силлиқ мушаклар реакциясини жалб қилиниши унинг 
қуйидаги аломатларини, масалан қон айланишини бузилиши ва 
бронхоспазмни белгилайди. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish