Патологик


 АЛЛЕРГИК РЕАКЦИЛАРДА ТИМУСНИНГ АҲАМИЯТИ



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

8.5. АЛЛЕРГИК РЕАКЦИЛАРДА ТИМУСНИНГ АҲАМИЯТИ 
Секин кечар аллергияни шаклланишга тимус таъсир кўрсатади. 
Ҳайвонларни ёшлигида тимэктамия қилиш қонда айланиб юрувчи 
амтителоларни миқдорини камайишига, лимфод тўқиманинг инволюциясига, 
оқсил, 
туберкулинга секин кечар аллергияни пайдо бўлишини 
пасайишга,трансплантацион иммунитетни ривожланишини бузулишига олиб 
келади. Аммо, динтрохлорбензолга нисбатан пайдо бўладиган контакт 
аллергияга кучсиз таъсир кўрсатади. Тимус функциясининг етишмовчилиги 
энг аввал лимфатик тугунларининг паракортикал қатламининг ҳолатига 
таъсир қилади. Секин кечар аллергияда бу қатламда кичик лимфоцитлардан 
пиронинофил ҳужайралар пайдо бўлади. Ҳайвонларни ёшлигида тимэктомия 
қилинганда худди шу соҳадан лимфоцитлар йўқола бошлайди ва бу 
лимфоцид тўқималарнинг атрофиясига олиб келади. Тимэктомияни секин 
кечар аллергияга таъсири уни ҳайвон ҳаётини илк даврларида олиб 
ташланганда намоён бўлади. Тимэктомияни ҳайвон туғилгандан бир неча кун 
ўтгандан 
сўнг 
ёки 
катта 
ҳайвонларда 
амалга 
оширлиши 
гомонрансплантантни битиб кетишига таъсир этмайди. Тез кечар аллергик 
реакциялар ҳам тимус назорати остида бўлса ҳам тимусни бу реакцияларга 
таъсири унчалик кўзга ташланмайди. Ҳаётни илк даврларида ўтказалган 
тимэктомия 
плазматик 
ҳужайраларни 
шаклланишига 
ва 
гамма-
глобулинларни био- синтезга таъсир этмайди. Тимэктомия фақат баъзи 
антигенларга қарши циркуляциядаги антителолар тормозланишга олиб 
кедади. 


189 
ИККИНЧИ ҚИСМ
 
ТИПИК ПАТОЛОГИК ЖАРАЁНЛАР 
 
9 БОБ 
 
МАҲАЛЛИЙ ҚОН АЙЛАНИШНИНГ БУЗИЛИШЛАРИ 
 
Организмда қон айланиши функционал белгисига кўра марказий ҳамда 
маҳаллийга бўлинади. Биринчиси - магистрал томирларида, иккинчиси - аъзо 
ва тўқиманинг майда томирларида амалга оширилади. 
Марказий қон айланиши маҳаллий томирларга қон боришни ва 
томирлардан қайта юракка келишини таъминлайди. 
Маҳаллий 
қон 
айланиши 
(майда артериялар, артериолалар, 
қилтомирлар, венулалар, артериовенуляр анастомозлар, майда веналар) қон 
ҳаракатидан ташқари қон-тўқима-қон системаси бўйича сув, электролит, газ 
алмашинуви таъминлайди, тўқимага озиқ – овқат махсулотларини етказиб 
беради. Теридаги маҳаллий қон айланиши организмдаги иссиқлик 
алмашинуви бошқарилишида қатнашади. 
Аъзо ёки тўқиманинг бир қисмида қон айланишининг бузилиши қон 
айланишининг маҳаллий бузилиши дейилади. Бунда организмдаги қоннинг 
умумий миқдори ўзгармайди. 
Қон айланишининг маҳаллий бузилишини келтириб чиқарувчи 
сабаблар:
Механик омиллар, кимёвий таъсиротлар-кислоталар, ишқорлар, эфир 
ёғлари, токсинлар таъсиридан иборатдир. Физик таъсиротлар-иссиқлик, 
совуқ, рентген, радий нурлари таъсири, биологик таъсир-инфекцион агентлар 
таъсири. 
Маҳаллий қон айланиши кўпинча, организмда умумий ўзгаришлар 
оқибатида келиб чиқади, ҳамда ўзи организмда ўзгаришлар келтириб 
чиқариши мумкин. Масалан, юрак мускулларида, бош мияда ва бошқа ҳаёт 
учун муҳим аъзоларда қон айланишнинг бузилиши организмда бир қатор 
ўзгаришларга олиб келади. 
Қон томирларининг ёпилиб қолиши рефлектор йўл билан тананинг 
бошқа қисмларида қон айланишининг бузилишига олиб келади. 
Масалан, ўпка томирларининг ёпилиб қолиши рефлектор йўл билан 
юрак томирларининг қисқаришига олиб келади. 
Маҳаллий қон айланишининг бузилишида микроциркуляциянинг 
бузилиши катта аҳамиятга эга. Маҳаллий қон айланиши бузилишининг 
асосий кўринишлари: гиперемия-артериал ва веноз тўлақонлик; 
Ишемия-маҳаллий камқонлик; 
стаз-орган ва тўқималарга қон оқишини 
тўхтаб қолиши; 
тромбоз; 
эмболия 


190 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish