185
биргаликда аллергенлик хусусиятин эгаллайди. Оқсиллар билан бирикиш
қобилияти бу моддаларнинг аллергенлик фаоллигига тўғри мутаносибдир.
Сенсибилизацияланган организм контакт аллергенга махаллий реакцияси ҳам
6 соатдан сўнг пайдо бўладн ва 24-48 соатдан сўнг максимал даражага етади.
Реакция юзаки пайдо бўлади, эпидермисни мононуклеар инфильтрацияси
келиб чиқади, эпидермисда унча катта бўлмаган мононуклеар ҳужайралар
тутувчи бўшлиқлар хосил бўлади. Эпидермис ҳужайралари дегенирация
бўлади, базал мембранани тузилиши бузилади ва эпидермис кўчиб кетади.
Терининг ички қатламларадаги ўзгаришлар бошқа
секин кечар
махаллий реакциялардан кўра кучсизроқ бўлади.
Аутоаллергия
Секин кечар аллергик реакцяяларга организмни ўзида хосил бўлувчи
аллергенлар, яъни аутоаллергеьлар таъсирида ҳужайраларни ва тўқималарни
шикастланиши натжасида пайдо бўладиган реакциялар ва касалликлар
киради. Аутоаллергенларни табиати ва хосил бўлиш механизми хар-хил,
Аутоаллергенларни бир қисми организмда тайёр холда (эндоаллергенлар)
сақланади. Оргамизмни баъзи тўқималари (масалан кўз гавхари, қалқонсимон
без, мояклар, бош миянинг кул ранг моддаси) филогенез жараёнида
иммуногенез аппаратидан ажратиб қўйилган. Шу туфайли улар иммун
ваколатли ҳужайралар томонидан бегонадек идрок килинади. Уларнинг
антиген тузилмалари иммуногенез ҳужайралари учун қитиқловчи
ҳисобланади ва уларга қарши антитаначалар хосил бўлади.
Иккиламчи ёки орттирилган аутоаллергенлар катта ахамаятга эга. Улар
организмнинг ўз оқсилларига ташқи муҳитни қандайдир шикастовчи
омиллари (масалан: совуқ, юқори ҳарорат, ионлаштирувчи нурлар ва х.х.)
таъсирида пайдо бўлади. Бу аутоаллергенлар ва буларга қарши
хосил
бўлувчи антижисмлар нурланиш ва куййш касаллигининг патогенезида
маълум аҳамиятга эга.
Инсон ёки ҳайвон организмининг ўз антиген компонентлари билан
бактериал аллергенларини ўзаро таъсиридан инфекцион аутоаллергенлар
пайдо бўдади. Бу вақт комплекс аллергенлар (инсон ёки ҳайвон тўқкмасидаги
бактериялар) хосил бўлиб улар ўз тўқималарини антигенлик хусусиятини
сақлайди, хамда бутунлай янги антигенлик хусусиятига эга бўлган оралиқ
аллергенлар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Оралиқ
аллергенларни пайдо
бўлиши баъзи нейровирусли инфекцияларда яққол кўринади. Вирусларни
улар шикастловчи ҳужайралар билан ўзаро муносабатлари шу билан
ифодаланадики, вирусларни кўпайиш жараёнида уларни нуклеопротеинлари
ҳужайранинг нуклеопротеинлар билан нихоятда яқиндан ўзаро таъсир
кўрсатади. Вирус ўзининг кўпайишини маълум даврида гўё ҳужайра
томонидан эритилиб юборилади. Бу йирик молекулали антигенли
моддаларни хосил бўлиши учун жуда қулай шароит яратади, бошқача қилиб
айтганда вирус билан ҳужайранинг ўзаро таъсирини махсулоти бўлган
оралиқ, аллергенларни хосил бўлиши учун шароаит яратади.
186
Аутоаллергик касалликларни пайдо бўлиш
механазмида анча
мураккаблик бор. Баъзи касаллаклар физиологик томир-тўқима барьерини
бузулишидан ва тўқималардан табиий ёки бирламчи аутоаллергенларни
ажралиб чиқиши билан боғлик бўлса керак, бу аутоаллергенларга
организмни иммунологик толерантлиги йўқ. Бундай касаллакдарга аллергик
тиреоидит, орхит, симпатик офтальмия ва бошқалар киради
Аммо, кўпинча аутоаллергик касалликлар организмнинг ўз
тўқимларини антигенларини физик, кимёвий, бактериал ва бошқа
омиллар
таъсирадан ўзгаришидан хосил бўлган иккиламчи аутоаллергенлар таъсирида
пайдо бўлади. Масалан.инсон ва ҳайвонлар қонида ва тўқама суюқлигида
ўзининг тўқималарига қарши антителолар (цитотоксинлар типига кирувчи
антителолар) нур касаллигида ошкор қилинади.
Бу холда сувнинг ионлашувчи маҳсулотлари (фаол радикаллар) ва
тўқималарни
парчаланишининг
бошқа
махсулотлари
оқсилларни
денатурацияга учратиб уларн аутоаллергенларга айлантиради. Мана шуларга
қарши аутоантителолар пайдо бўлади.
Бундан ташқари ўз тўқима компонентлари ҳамда экзоаллергенларнинг
антиген
детермиантларнинг
умумийлиги
туфайли
ривожланадиган
аутоаллергик шкастланишлар хам маълум. Юрак мушаклари билан баъзи
стрептококклар штамларининг антагенларининг умумий детерминатлари
ошкор қилинган, ўпка тўқимаси антигены билан бронхларда (яшовчи
сапрофит микробларни умумий антиген детерминамтлари мавжуд.
Экзогенларнинг чақирган иммунологик реакция антигенларнинг ўхшашлик
хоссас туфаили ўз тўқималарига карши йўналиши мумкин. Шундай йул
билан аллергик миокардитларнинг баъзи
турлари бронхиал астмани
инфекцион шакли ва бошқалар пайдо бўлиши мумкин. Нихоят қатор
аутоиммун касалликларни асосида лимфоид тўқималарнинг функция
бузилиши ётади, бу вақт организмни ўз тўқмаларига қарши йўналган ман
қилинган клонлари пайдо бўлиш кузатилади.
Шундай касалликларга системали қизил югуруг касаллиги,
орттирилган гемолигик анемия ва бошқалар киради.
Ривожланиш механизмлари жихатидан аутоаллергик реакцияларга
яқин алоҳида шикастланишларни цитотоксик зардоблар билан чақирилувчи
экспериментал касалликлар ташкил этади. Бунга яққол мисол бўлиб
нефротоксик гломерулонефрит ҳисобланади. Нефротоксик зардобни денгиз
чўчқачаларига, қуёнларнинг буйракларни майдаланган эмульсияси тери
остига такроран юбориш йўли билан олиш мумкин. Етарли миқдорда
буйракка қарши цитотоксинлар тутувчи денгиз чўчқасиининг қонининг
зардобини соғлом қуёнларга юборилса уларда
гломерулонефрит пайдо
бўлади. (протенурия ва уремиядан ҳайвонлар ўлади). Юбориладиган
антизардобнинг миқдорига қараб гломеруланефрит зардоб юборилгандан
сўнг 24 соатдан тортиб то II кун оралиғида пайдо бўлади.
Флюресценциялаштирувчи антателолар усули билан муддатлари кўрсатилган
оралиқларда бошланғич даврда буйрак коптокчаларида бегона гамма-
глобулин, 5-7 кундан сўнг аутологик гамма-глобулин пайдо бўлиши
187
аниқланган. Шу антителоларни буйракларда бириккан бегона оқсиллар билан
реакциялари кечиккан гломерулонефритнинг сабабчиси ҳисобланди.
Do'stlaringiz bilan baham: