III боб бўйича қисқача хулосалар
1. Педагогика коллежи
ўқувчиларида характернинг
иродавий
(иродалилик, сабр-тоқатлилик, қатъиятлилик, тиришқоқлик) хусусиятларини
ўрганишнинг натижалари орасида ишончлилик фарқлари мавжуд бўлса-да,
лекин
уларнинг
бундай
кўриншининг
асосий
сабаби
1-босқич
субьектларининг янги таьлим муассасасига мослашиш (адаптация) жараѐни
давом этаѐтганлиги, шахсга мустақил ишлаш учун зарурат туғилиши ва
бошқалар.
2. 1- ва 2-босқич қонтингентларида педагогика коллежининг таьлим
тизимига мослашиб улгурганлиги Зейгарник феномени улар томонидан
эгалланганлиги ўқувчилар ўзларини шахс сифатида намоѐн этиши
фаоллашувини келтириб чиқаришнинг натижасидир.
3. 1-босқич ўқувчиларида умумий иродавийлик кучи ва иродавий
хусусиятларининг
шаклланганлиги
кўрсаткичини
корреляция
муносабатларида ижобий боғланишлар, бир-бирини тақозо этувчи омиллар
кузатилмади. Лекин бир марта “сабр-тоқатлилик” билан “қатьиятлилик”
ўртасида тескари муносабат r= 0,542 ва ишончлилик даражаси Р<0,01
кузатилди, холос.
4.
2-босқич ўқувчилари натижаларини таҳлил қилсак, унда 1-
босқичга ўхшаш ва фарқли ҳолатлар мавжуддир. Уларда умумий иродавийлик
қатьиятлиликни қувватловчи бўлиб хизмат қилса-да (r= 0,386 ва ишончлилик
даражаси Р< 0,01), бироқ 1-босқич субьектларига ўхшаш “сабр-тоқатлилик”
билан “қатьиятлилик” орасида мутаносиблик акс этмаган: r=0,470 ва
ишончлилик Р<0,01 қийматга баравар.
5. 3-босқич ўқувчиларида умумий ирода кучи “қатьиятлилик” билан мос
ижобий боғланишга эга бўлган бир шароитда r=0,519 ва ишончлилик Р<0,01
“сабр-тоқатлилик” билан “қатъиятлилик” ўртасида номутаносиб
боғланиш борлиги аниқланди, жумладан: r=0,340 ва Р<0,05.
107
6.Ўқувчиларда интеллектуал (синтетик, ғоявий, прагматик, аналитик,
реалистик, лабиллик ) хусусиятлар шаклланганлигини баҳолашда қуйидаги
қорреляция коэффицентлари аниқланди: “синтетик хусусиятлар “ғоявий”: r = -
0,652, Р<0,01; “ғоявийлик” уларнинг “амалиѐтчилик” хусусиятларини тақозо
этмоқда: “прагматик” – r=0,391, Р<0,01; “аналитик” - r=0,574, Р<0,01;
прагматик фикрлаш ”аналитик” – r=0,328, Р<0,01 ва“реалистик” – r =0,431,
Р<0,01; “аналитик” тафаккур “лабиллиги” билан тескари корреляцияга эга r =
– 0,286, Р< 0,05.
7. Шакллантирувчи экспериментларда амалга оширилган тадбирлар
натижасида ижобий ўзгаришлар вужудга келди. Жумладан, ўқувчилар
тафаккуридаги “синтезлаш ” жараѐни “ғоявийлик” билан – r =0,357, Р<0,05;
“прагматиклик” билан - r =0,422, Р<0,01; “аналитик” билан – r = 0,311, Р<
0,05; “ғоявийлик” билан – r =0,357, Р<0,05; ва “реалистик” билан - r = 0,269,
Р<0,05 ва “лабиллик” билан эса r = 0,350, Р< 0,05 кўринишидаги ижобий
корреляцион боғланишлар намоѐн бўлади. Улар характернинг интеллектуал
хусусиятлари орасидаги дастлабки ижобий ички мувофиқлиги ва
уйғунлашувини таьминлаш таьлим субьектларининг ўқишга нисбатан шахсий
позициялари ўзгаришига олиб келди.
8. Ўқувчилар характерининг иродавий хусусиятларидаги сифат
ўзгаришлар уларнинг интеллектуал сифатларида ижобий жиҳатлар вужудга
келишига катта таьсир кўрсатар экан. Уларда “умумий ирода кучи”нинг
ўсиши, субьектларда шахсий нуқтаи назарини ҳимоя қилишни, эьтиқодга
содиқликни – r = 0,322, Р< 0,05, вазиятларни таҳлил этувчанликни – r = 0,322,
Р< 0,05, воқеликка реалистик қарашга мойилликни, холисоналикни – r = 0,264,
Р<0,05 ва фикрлашда мойилликнинг ривожланишига сабаб бўлар экан. (r =
0,477, Р<0,01). Шунингдек, ўқувчилардаги “қатьиятлилик” уларни фикрлаш
жараѐнига хос “прагматик” – r = 0,446, Р<0,05, “аналитик” мулоҳаза юритиш
(r = 0,309, Р<0,05) ўсишини таьминлашга хизмат қилиши тажриба-синовда
далилланди.
108
Do'stlaringiz bilan baham: |