Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

ўзини ўзи бошқариш 
тамойили асосида амалга 
ошириш унинг муҳим аломати бўлади, у қўйилган мақсадларга эришиш учун 
мавжуд қонунчилик доирасида ҳар қандай қарорларни мустақил қабул қилиш
ва амалга ошириш имкониятини кўзда тутади. 
“Ўзини ўзи бошқариш”
атамаси ўзини ўзи бошқаришнинг мустақиллиги 
ва шахсий 
атамашунослигини акс эттиради. Ташкилотларнинг ўзини ўзи бошқариши 
асосида уларнинг иқтисодий ва бошқа манфаатлари ѐтади.
Ташкилотнинг яшаш даврини кўриб чиқиш мумкин. Унинг энг кенг 
тарқалган варианти 5.1.1 – расмда берилган. 
Балоғат 
Ўсиш ва Таназзул


114 
ривожланиш
Ташкил 
қилиш 
5.1.1-расм. Ташкилотнинг яшаш даври 
Биринчи босқич – ташкилотни ташкил этилиши, уни вужудга келиши. 
Бунда асосий вазифалар – бозорга чиқиш, янада ривожланиш учун кўпроқ 
фойда олишдир. 
Иккинчи босқич – ташкилотнинг ўсиши. Бу босқичнинг асосий
мақсади – қисқа муддатли фойда ва жадал ўсиш. Асосий вазифа – бозорнинг 
бир қисмини қамраб олиш. 
Учинчи босқич – ташкилотнинг балоғати. Бунда асосий мақсад барча 
йўналишлар бўйича самарадорликни ошишидан иборат бўлади. Энг муҳим
вазифа - корхонанинг обрўсини ошириш. Бу корхонанинг тузилишига даврий 
равишда ўзгартиришлар киритишни талаб қилади. 
Тўртинчи босқич - таназзул, ташкилотнинг эскириши. Рақобат ва 
бозорнинг қисқариши натижасида ташкилот ўз маҳсулотига талабни 
камайишига дуч келади. Ташкилотнинг асосий мақсади мавжуд ўринларни 
сақлаб қолиш ҳисобига барқарорликни таъминлашдан иборатдир. 
Ташкилот ҳаѐтининг яна бир босқичини ажратиш мумкин. 
Ташкилотдаги ишларнинг ҳолати ва менежментнинг хулқига кўра қуйидаги 
вариантлар бўлиши мумкин; ташкилотнинг қайтадан тикланиши ѐки унинг 
тугатилиши. Кўпгина ҳолларда ташкилотни бошқаришнинг асосий мақсади 
уни қайтадан тиклашдан иборат бўлади. Бунда ташкилот фаолиятини 
ўзгартириш, уни қайта ташкил этиш ва инновацияларни татбиқ этиш асосий 
вазифа ҳисобланади. 
Бозор томонидан ўзини ўзи бошқариш бозор хўжалиги субъектларининг 
меҳнат жамоаларини ташкил этувчи мулк эгалари, тадбиркорлар
менежерлар, ѐлланма ходимларга янгича ижтимоий стратификацияланиши 
(бўлиниши)ни ва шунга кўра, мулк эгасини ўзини ўзи бошқариши, 


115 
тадбиркорни ўзини ўзи бошқариши, менежернинг касбий бошқаруви ва 
меҳнат жамоаси аъзоларининг ўзини ўзи бошқаришини кўзда тутади. Бозор 
иқтисодиѐти 
субъектлари 
ўртасида 
вужудга 
келадиган 
бошқарув 
вазифаларини тақсимланиши кўпгина омилларга боғлиқдир. Аввало ҳар бир 
субъектнинг имкониятли (хос бўлган) вазифаларини ажратиш керак. 
Масалан, мулк эгаси учун - эгалик қилиш, фойдаланиш, бошқариш 
вазифасидир. Мулк эгасининг дастлабки бошқарув муносабати бўлган ўзини 
ўзи бошқаришига кўра унинг мулки вазифа сифатида бўлади, уни у тўлиқ 
ҳажмда ѐки қисман бажариши мумкин. 
Тадбиркор, бозор иқтисодиѐтининг мустақил субъекти сифатида сармоя-
мулкни сармоя- вазифадан ажралиш натижасида пайдо бўлган, бунинг 
оқибатида мулк эгаси ва тадбиркорлар бир-бирларига нисбатан автоном 
бўлиб қолганлар (мулк эгаси-тадбиркор, тадбиркор эса мулк эгаси 
бўлолмаслиги мумкин). Тадбиркор, бозор иқтисодиѐтининг асосий арбоби 
сифатида, ўз номидан, ўзининг тавакалчилиги ва жавобгарлиги остида фойда 
олиш учун бозорни товар ва хизматлар билан тўлдиришга қаратилган 
ташаббусли фаолиятни ташкил қилади. 
Менежмент ва унинг субъекти - менежерни ҳар томонлама таърифлаш 
мумкин. Биринчидан, менежмент ва ташкилот давлатники бўлса ҳам, 
давлатга эмас, балки тадбиркорлик тузилмаси (ташкилот)га тегишли 
эканлигини тасдиқлаш зарур. Иккинчидан, менежментнинг, турли 
билимларни талаб қилувчи, касбий йўлантирилганлиги ажратилади. 
Учинчидан, менежмент бошқарув тамойиллари вазифалари усуллари ва 
шаклларининг йиғиндиси сифатида бўлади. Менежер ташкилот фаолияти 
самарадорлиги учун жавоб беради ва бунинг учун тегишли даромад олади.
Меҳнат жамоасининг бошқарув фаолияти соҳаси ҳаммадан аввал меҳнат 
муносабатлари ва иш сифатини текшириб олади. Ходимлар томонидан 
бажариладиган бошқарув вазифалари доираси уларнинг ривожланганлик 


116 
даражаси, ижтимоий ҳамкорлиги, малакаси, шахсий сифатлари ва бошқа 
омилларга боғлиқ. 
Шуни таъкидлаш жоизки, мулк эгаси-тадбиркорни ўзини ўзи 
бошқариши, менежерни касбий бошқаруви ва меҳнат жамоасини ўзини ўзи 
бошқариш ўртасидаги чегаралар шартли ва ҳаракатчандирлар. Тадбиркор, 
менежер, ходимлар ташкилотнинг акцияси ѐки пайи (улуш)ни харид қилиб, 
унинг биргаликдаги эгаси бўладилар. Бунда мулк эгаси, тадбиркор, менежер, 
меҳнат жамоаси аъзоси вазифаларини маълум даражада бундай 
бирлашишида уларни бир вақтдаги чегараланишлари бирмунча самаралироқ 
бўлади.
Ташкилотнинг бевосита ва кундалик бошқарувида менежерлар ва 
айниқса, уларнинг юқори даражаси муҳим роль ўйнайди. Бунда мулк 
эгасининг ўзини ўзи бошқариши дастлабки бошқарув муносабати бўлади. 
Замонавий ташкилотлар турли-туманлиги билан таърифланади ва 
маълум аломатлар бўйича бўлинадилар. 
Масалан

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish