Рустам ҲАЙДАРОВ
БИТИРУВЧИ ТАЛАБАЛАР ИШ ЎРИНЛАРИ
БИЛАН ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Шунинг баробарида тизим миқёсидаги ҳар бир кор
-
хона ва ташкилотларда, депо ҳамда станцияларда,
таълим ва тиббиёт муассасаларида ҳам бирдек,
бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, ўлим ҳолатини
камайтириш, касб касалликларига чалинмасликка
қарши курашиш бўйича эътиборни янада кучайти
-
риш лозимлигини алоҳида қайд этди.
Шундан сўнг Меҳнат муҳофазаси, техника ва са
-
ноат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Р.Асомхў
-
жаев ҳам Халқаро меҳнат ташкилоти ташаббуси
билан ҳар йили 28 апрель – “Бутунжаҳон меҳнатни
муҳофаза қилиш куни” этиб белгилангани хусусида
батафсил маълумот берди ва темир йўл тизими
-
да 2021 йил давомида меҳнат муҳофазаси соҳа
-
сида ишлар талаб даражасида ташкиллаштирил
-
ганлиги, корхоналарда ишчи-ходимларга муносиб
иш шароитлари яратилганлиги, ўз вақтида имкон
қадар ҳимоя воситаларининг етказилаётгани, шу
-
нинг асносида темирйўлчилар ўртасида тарғибот
ва ташвиқот ишлари самарали олиб борилганлиги
ҳамда бу давр мобайнида Жамият тасарруфидаги
корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаб чиқа
-
риш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар аввалги йил
-
ларга нисбатан камайганлигини таъкидлади.
Бахтсиз ҳодисаларнинг содир бўлиши фақат
тармоқнинг муаммоси эмаслиги, бу бутун бир жа
-
моанинг масъулияти эканлиги, шу боис барча те
-
мирйўлчилар “бир ёқадан бош чиқариб” техника ва
саноат ҳамда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига
амал қилган ҳолда ишларни ташкил этиш керак
-
лигини, шунингдек, реал воқеликка асосланган
видеороликларни имкон қадар кўпроқ тайёрлаб,
барча ишчи-ходимларни огоҳликка чорлаган ҳолда
кўрсатилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Са
-
ноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Касаба уюш
-
малари Федерациясидан ташриф буюрган мута
-
хассислар меҳнат муҳофазаси, техника ва ҳаракат
хавфсизлиги бўйича республика миқёсида олиб
борилаётган ишлар хусусида маъруза қилиб, ўз
-
ларининг керакли маслаҳатларини бериб ўтишди.
Тадбир давомида ўтган 5 йил мобайнида темир
йўл корхоналаридаги “Меҳнат муҳофазаси бўйича
энг яхши корхона” ва “Меҳнат муҳофазаси бўйича энг
яхши муҳандис” танловига муносиб кўрилган корхона
-
лар ҳамда фаолияти давомида ишлаб чиқариш билан
боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисаларга йўл қўймаган меҳ
-
нат муҳофазаси муҳандислари муносиб тақдирланди.
Унга кўра “Меҳнат муҳофазаси бўйича энг яхши корхо
-
на”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси муҳандиси” танлов
-
ларида ғолиб бўлган корхона ва ташкилотлар ҳамда
меҳнат муҳофазаси муҳандислари “Фахрий ёрлиқ”, эс
-
далик совғалари ва пул мукофоти билан тақдирланди.
Тадбир сўнггида инсон ҳаётининг нечоғли
улуғ неъмат эканлигини тарғиб этган ҳолда реал
воқеаликка асосланган видеороликлар намойиш
этилди ва бу орқали барча раҳбар ва мутахас
-
сислар огоҳликка чорланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |