Мавзу:№1 умумий кимёвий технологиянинг предмети ва муҳим вазифалари. Ишлаб чиқаришнинг асосий



Download 61,5 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi61,5 Kb.
#59412
  1   2   3   4
Bog'liq
МАВЗУ 1

МАВЗУ:№1

УМУМИЙ КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА МУҲИМ ВАЗИФАЛАРИ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ АСОСИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА ПРИНЦИПЛАРИ




Таянч сўзлар:
технология, технологик схема, шихта, пульпа, шлам, ёнаки маҳсулот, керамика, бронза, темир, аппарат, технологик жараён, даврий жараён, доимий жараён
Технология – унинг дастлабки хом ашё материалларни истеъмол предметларига ёки ишлаб чиқариш маҳсулотларига айлантиришдаги услублар ва аппаратлар ҳақидаги ишлаб чиқариш фанидир.


Технология – механиқ ва кимёвий технологияга бўлинади. Механиқ технологияда қайта ишланаётган материалнинг ташқи кўриниши, айрим ҳолларда физик хоссалари ўзгаради. Кимёвий технология қайта ишланаётган материалнинг кимёвий таркибининг ўзгариш жараёнини, шу билан бирга бу жараённи олиб борувчи аппаратларини ўрганади. Технологик жараёнда бир неча кимёвий реакциялар, механиқ ва физик-кимёвий операциялар турли босқичларда, турли аппаратларда амалга оширилади. Бу босқичлар кетма-кетлиги технологик схема дейилади.
Хомашё маҳсулот олишдаги дастлабки материалдир, уни олишга, ташишга, меҳнат сарфланган ва бунинг оқибатида қийматга эга бўлган.
Шихта – бир неча қаттиқ моддалар аралашмасидан иборат хом ашёдир. Ярим суюқ аралашма – пульпа дейилади. Қуюқроқ ва кам оқувчан масса – шламдир.
Оралиқ босқичларда олинадиган маҳсулот яриммаҳсулот ёки полуфабрикат дейилади. Охирги маҳсулот тайёр маҳсулот дейилади.
Ишлатиладиган чиқиндилар – ёнаки маҳсулот, ишлатилмайдигани – чиқинди дейилади.
Кўпинча тайёр маҳсулотлар ҳам бошқа ишлаб чиқариш учун хом ашё бўлиб ҳизмат қилади (Н2SO4, NH3, Н3РО4 ва ҳ. ).
Кимёвий технологиянинг муҳим вазифаси – хом ашёнинг мавжудлигида технологик жараёнда борадиган у ёки бу кимёвий реакцияни иқтисодий жихатдан мақсадга мувофиқ тарзда ўтказишнинг шароитини топишдир.
Лаборатория шароитида ўтказилган реакциялар, кейинчалик яримзавод қурилма-ларидаги кичик аппаратларда ўтказилган тажрибалар оптимал шароитларни (т, р, v) топишга ёрдам беради. Булар биргаликда технологик режим дейилади. Шу билан бирга бирга жараён технологик схемаси ишлаб чиқилади. Аппаратларни тайёрлаш материаллари аниқланади. Жараёнлар ва аппаратлар ҳисоб-китоби қилинади ва корхона лойихалаштирилади.
Шундан сўнг қуришга, монтажга, ускуналар синовига ва ишлаб чиқаришни бошлашга киришилади.
Қадимги замонларданоқ инсонлар меҳнат куроллари ва истеъмол предметларини турли кимёвий реакциялар ёрдамида тайёрлашни ўрганганлар. Биринчи бўлиб тош даврида лойдан керамик маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Кейинги муҳим қадамлар (8 минг йил илгари) рудадан металл бронза ва мис ишлаб чиқариш «бронза асрида» йўлга қўйилган. Кейинчалик (4 минг йил илгари) темир асрида рудадан темир олиш йўлга қуйилган.


Биринчи марта темир ишлаб чиқариш кичик осиёда ва Арменияда пайдо бўлган. Кейинчалик олтин ва кумуш безаклар ва тангалар ишлаб чиқариш бошланган.
Қадимда Мисрда, вавилонда ғишт, оҳак, шиша, минерал ва органик буёқлар, дори-дармонлар ишлаб чиқариш йўлга қўйила бошланди. У вақтларданоқ ош тузини табиий шўр сувдан олишни билганлар.
Узумдан вино, сирка олиш ўзлаштирилган. II- асрда қанд, қоғоз, VI-асрда форфор, XIII-асрда порох олишлар Хитойда амалга оширилган.
Ўрта асрларда араб ва Европа алхимиклар тажрибалар ўтказа бошлаган. Улар Н24, HNO3 ва бошқа тузларни олишни билганлар.
Саноат ишлаб чиқариш XVII асрда юзага келган, Россия ва Англияда чўян ишлаб чиқариш йўлга қуйилган. XVIII асрда саноат тўнтаришни дейиш мумкин бўлган.
Леблан усулида сода ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Na2SO4 + 2C Na2S + 2CO2


Na2S + CaCO3 Na2CO3 + CaS
Шу Билан бирга Na2SO4 олиш учун камера усулида Na2SO4 ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Кейинчалик HCl, Cl2, Na ва бошқа моддалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
XIX аср бошларида фан сифатида шаклланди. Ғарбий Европада – ўғит сифатида аммоний селитрасини, суперфосфат ва калийли ўғитларни қ/х да ишлатила бошланди.
1855 йилда суюқ пўлатдан қора металл олишнинг Бессемер усули, 1864 йилда Мартен усуллари яратилди.
XIX аср ўрталарида органик синтезлар бошланди. Органик буёқлар, синтетик дорилар, портловчи моддалар, ва бошқа ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Асосан Германияда ишлаб чиқариш яхши йўлга қўйилди. Сода ишлаб чиқаришнинг Сольвэ усули яратилди:

Download 61,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish