Р.ПУЛАТОВ, “Бухоро минтақавий темир йўл узели” УК Ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош мутахассиси “Ўзбекистон” локомотив депосида фао
-
лият олиб бораётган 10 нафар ёш мутахас
-
сислар ўртасида “Энг фаол ёш мутахассис”
танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда дастлаб депо раҳбари Ф.Маҳама
-
тов сўзга чиқиб, корхонадаги барча цехларда
импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни маҳал
-
лийлаштириш, соҳани электрон тизимга ўтказиш
ҳамда рақамлаштириш, шунингдек, инновацион
ғоялар устида ишлаш борасида доимо ёшларни
қўллаб-қувватлаши ва елкама-елка туриб, бу жа
-
раён охиригача етказилишида кўмакдош эканини
таъкидлади. Шунингдек, “Энг фаол ёш мутахас
-
сис” танловининг саралаш босқичида ғолиб бўл
-
ган ёшларни муносиб рағбатлантиришини маъ
-
лум қилиб, иштирокчиларга омад тилаган ҳолда
танловга старт берди.
Шундан сўнг, барча иштирокчилар бирин
-
чи шартда ўзларининг мутахассисликларига
доир, ижтимоий-сиёсий ҳамда тест саволла
-
рига жавоб беришди. Ушбу шартни бажариш
учун уларга 40 дақиқа вақт ажратилди.
Танловнинг иккинчи шартида ҳам иштирок
-
чилар дадиллик билан ҳаракат хавфсизлиги
-
ни таъминлаш, ностандарт вазиятдан чиқиб
кетиш бўйича амалий жараённи бажаришга
киришишди. Ушбу шартни бажариш учун ҳар
бир иштирокчига 20 дақиқадан вақт ажратил
-
ди. Барча шартлар соҳа мутахассисларидан
тузилган ҳакамлар ҳайъати аъзолари томони
-
дан бевосита адолат билан баҳолаб борилди.
Ушбу ёш мутахассислар ўртасида ўтказил
-
ган “Энг фаол ёш мутахассис” танловининг
саралаш босқичида электровоз машинисти
М.Турсунов 183 балл тўплаган ҳолда 1-ўрин
-
ни бир овоздан қўлга киритди. Ҳаракатли
таркибни таъмирлаш чилангари Й.Модин эса
172 баллни тўплаганлиги боис 2-ўринга лойиқ
топилди. Тепловоз машинисти Р.Адилов 158
балл билан 3-ўринни эгаллади.
– Корхонада фаолият юритаётган замона
-
вий билимли, интеллектуал салоҳиятли кадр
-
ларни рағбатлантириш, улар томонидан ис
-
тиқболли лойиҳаларни тайёрлаш, шунингдек,
келажакда ёш раҳбар ходимларни шаклланти
-
риш мақсадида ўтказилаётган мазкур танловда
35 ёшгача бўлган мутахассислар иштирок эт
-
моқда, – дейди депо етакчилар Кенгаши раиси
Нодир Иргашев. – Танловни кузатиш давомида
иштирокчиларнинг етук билим соҳиби экани
-
ни ўзига бўлган ишончида кўришимиз мумкин.
Чунки уларнинг барчаси ўзининг етук билими,
шу кунгача орттирган тажрибасига таянган ҳол
-
да ўз устида ишлаганлиги кундек равшан. Те
-
мир йўл тизими раҳбарияти томонидан бу қили
-
наётган барча саъй-ҳаракатлар ўз натижасини
кўрсатмоқда. Бу эса тизимда меҳнат қилиб ке
-
лаётган истеъдодли ёшларни ҳақиқий мутахас
-
сис бўлиб шаклланишида туртки бўлаётир.
Тадбир сўнггида танловнинг саралаш бос
-
қичида 1-ўринни эгаллаган электровоз маши
-
нисти М.Турсунов ва 2-ўрин соҳиби ҳаракатли
таркибни таъмирлаш чилангари Й.Модиннинг
23-24 май кунлари бўлиб ўтадиган танловнинг
якуний босқичида иштирок этиши айтиб ўтилди.