Ўзбекистон темир йўллари



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/15
Sana22.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#691003
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
e91ix3sh2tyypn0jsw1ps0mred92yc2h (1)

Феруза ХУДОЙҚУЛОВА
ИНСОН ҲАЁТИ ОИЛАДАН БОШЛАНАДИ
Бирлашган Миллатлар 
Ташкилоти Бош 
Ассамблеясининг 1993 
йил 20 сентябрдаги ялпи 
йиғилишида 1994 йилдан 
бошлаб 15 май куни – 
“Халқаро оила куни” деб 
белгиланган.
Ўзбек жамиятида ҳам оила ҳаётнинг 
энг муҳим бўғини ҳисобланади ва қадр
-
ланади. Шу боис “Халқаро оила куни” 
мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, 
ташкилот ва вазирликларда ҳам ҳар 
йили муносиб нишонланади. Ушбу тад
-
бирни ўтказишдан асосий максад эса 
оиладаги муаммоларни бартараф этиш 
орқали миллий анъана ва қадриятлар
-
ни мустаҳкамлашга қаратишдир.
“Ўзбекистон темир йўллари” акция
-
дорлик жамияти бошқаруви биносида 
“Халқаро оила куни” муносабати билан 
“Аёлнинг жамият ва оиладаги ўрни” мав
-
зусида ўтказилган маънавий-маърифий 
тарғибот тадбирида ҳам оилани қадр
-
лаш, эъзозлаш ҳамда мустаҳкамлаш 
зарурлиги яна бир бор тилга олинди. 
“Ўзбекистон темир йўллари” ак
-
циядорлик жамияти Хотин-қизлар ма
-
салалари бўйича маслаҳат Кенгаши 
ҳамда Марказий аппарат бошланғич 
ташкилоти ташаббуси билан ташкил 
этилган тадбирга Республика тарғибот 
гуруҳи аъзоси, психолог, халқ таъли
-
ми аълочиси Муаззам Раҳматуллаева 
таклиф этилди, тармоқнинг элликка 
яқин бошқарма ва корхоналарида 
фаолият кўрсатаётган юз нафардан 
ортиқ хотин-қизлар иштирок этишди.
Тадбирда дастлаб жамиятимизда 
оила мустаҳкамлиги, хотин-қизларнинг 
уй шароитида ҳамда меҳнат фаолияти 
вақтида давлат идораларида ўзини 
тутиши, диний, миллий ва замонавий 
либосларга муносабати акс этган 
видеоролик намойиш этилди. 
Шундан сўнг “Ўзбекистон темир 
йўллари” акциядорлик жамияти Хотин-
қизлар масалалари бўйича маслаҳат 
Кенгаши раиси Наргиза Алимуҳамедо
-
ва мамлакатимизда қадимдан халқимиз 
оилага катта ҳурмат билан қараши, уни 
мустаҳкам сақлаш ҳамда тотувлик фа
-
ровон ҳаёт кафолати ҳамда бахтли тур
-
мушнинг асоси оила тинчлигида деб би
-
лиши бежизга эмаслигини айтиб ўтди.
– Мамлакатимизда оила мустаҳ
-
камлиги ва фаровонлиги давлат сиё
-
сати даражасига кўтарилган, – деди 
Н.Алимуҳамедова. – Хусусан, Ўзбе
-
кистон Республикасида ҳам оиладаги 
муносабатларни тартибга солиш мақ
-
садида 2018 йил 27 июнь куни “Ўзбе
-
кистон Республикасида Оила инсти
-
тутини мустаҳкамлаш концепсиясини 
тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент 
қарори қабул қилинган. Юртимизда 
оилани мустаҳкамлаш борасида олиб 
борилаётган чора-тадбирлар халқаро 
ҳамжамиятларда юксак эътирофлар
-
га сазовор бўлаётганлиги ҳам бежиз 
эмас. Қонунчилигимизга назар солар 
эканмиз, оилага катта эътибор бе
-
рилганлигини, жумладан, уни қандай 
ташкил қилиш, оила аъзоларининг ҳу
-
қуқлари ва бурчлари, умуман оилавий 
ҳаётнинг барча масалаларига урғу 
бериб ўтилганлигини кўришимиз мум
-
кин. Темир йўл тизимида ҳам фаолият 
кўрсатаётган хотин-қизларни маъна
-
вий ва ҳуқуқий билимларини ошириш, 
кам таъминланган ишчи-ходимларни 
ўз вақтида моддий қўллаб-қувватлаш, 
ижтимоий ҳаётига бефарқ бўлмаслик
-
ка, жамиятда ўз ўринларини топишига 
ҳамда оила мустаҳкамлигини таъмин
-
лашга муносиб ҳисса қўшишларига 
катта ёрдам бериб келинади.
Психолог М.Раҳматуллаева жа
-
миятда оила тинчлиги ва фаровонли
-
ги хотин-қизларнинг руҳий ҳолатига 
ҳам боғлиқлигини илмий асослар ва 
мисоллар билан тушунтириб берди. 
– Оила мустаҳкамлиги аёлларнинг 
руҳий ҳолатига чамбарчас боғлиқ, – 
деди М.Раҳматуллаева. – Бу эса аёл
-
ларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши 
муҳимлигини кўрсатади. Қолаверса, 
оила муқаддас ҳисобланса, давлат ҳам 
тобора мустаҳкамланиб, ривожланади 
ва халқнинг турмуш фаровонлиги ортиб 
боради. Ҳар доим мамлакатнинг ри
-
вожланиши оиланинг жамият ва давлат 
олдидаги мавқеига қараб белгиланган.
Давра суҳбати тарзида ўтказилган 
йиғилишда хотин-қизларнинг оилада
-
ги ва жамиятдаги ўрни ҳақида сўз бор
-
ди. Ўтказилган психологик тренинг эса 
барча иштирокчиларга манзур бўлди. 
Тадбир сўнггида иштирок этган те
-
мирйўлчи хотин-қизлар ўзларини қизиқ
-
тирган барча саволларга ҳам мутахас
-
сислардан атрофлича жавоб олишди. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish