Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли


ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ 
БОЛАЛАР ШАХСИНИ ПСИХОЛОГИК МУАММО СИФАТИДА 
ЎРГАНИЛИШИ

 
Н.Ш.Умарова., 
ЎзДЖТСУ доценти., PhD
 
 
Бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан яна бири, айнан таълим 
билан қамраб олинмаган ногирон болаларни таълим ва тарбия билан қамраб 
олиш, уларнинг бундай жамиятда ажраб қолишининг объектив ҳамда субъектив 
сабабларини аниқлаш ва муаммоларни бартараф этишдир. Ушбу ва шу каби 
бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда имконияти чекланган болаларни таълим 
билан қамраб олиниши «Ногиронларнинг таълим олиши, уларни касбга 
тайёрлаш ва малакасини ошириш: ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган 
шаклларда, экстернат, масофадан ўқитиш, давлат таълим стандартлари асосида 
оиладаги таълим ва мустақил таълим шаклларида амалга оширилади»
13
алоҳида 
таъкидланган. Имконияти чекланган болаларни жамият ҳаётига мослашишини 
янада мукаммал тарзада амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сонли «Республика 
болалар ижтимоий мослашуви марказини ташкил этиш тўғрисида»
14
ги қарори 
қабул қилинди. Бу марказ фаолиятининг асосий йўналишлари имкониятлари 
чекланган болаларнинг ижтимоий мослашуви муаммоларини ўрганиш, алоҳида 
ночор гуруҳларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий мослаштириш ва шу 
кабиларни ўз ичига олган. 
Албатта, боланинг ижтимоийлашув жараёнига бевосита ва билвосита 
таъсир кўрсатувчи бошқа ижтимоий омиллар ҳам мавжуд. Масалан, жамият 
миқёсида амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлатнинг ёшлар сиёсати, таълим 
муассасалари ва у ерлардаги таълим ва тарбия стандартлари, диний 
муассасалар (мачитлар), бозор муносабатлари каби қатор жараёнлар ушбу 
масаланинг мазмун ва моҳиятини белгилайди. Юқорида айтилган 
ресоциализация жараёнидан ташқари, оила муҳитининг ўзи ҳам айрим 
ҳолатларда салбий маънодаги ижтимоийлашувга алоқадор бўлиб қолиши 
мумкин. Олимлар ўтказилган қатор тадқиқотлар асосида ана шундай 
13
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 
Ўзбекистон Республикаси қонуни. 15-модда. 
14
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами. – Т., 2004. – Б. 14-15. 


138 
омилларнинг тўрт гуруҳини ажратганлар: 

ота-оналар 
ўртасида 
муросанинг 
йўқлиги, 
оилавий 
ўзаро 
муносабатларни мустаҳкамлаш борасида аниқ белгиланган аҳлоқий 
тамойилларнинг мавжуд эмаслиги; 

ота-оналарнинг руҳий носоғломлиги ва қонунбузарлиги; 

яшаш шароитларининг яхши эмаслиги, боланинг тўлақонли ўсиши, 
дарс тайёрлаши, жисмонан чиниқиши учун шароитларнинг етарли эмаслиги; 

мактаб шароитининг талаб даражасида эмаслиги; 

маҳалла худудида оила обрўсининг яхши эмаслиги, нотинч, ноқобил 
оила мақомига эгалик; 

глобал ахборатлашув шароитида турли ахборот манбалари, жумладан, 
Интернет тармоғи орқали бола онгига етиб келаётган турли маълумот, иғво, 
уйдирма, миш-миш, оила қадриятларига зид ахлоқ намуналари ва бошқалар 
охирги йилларда бола ижтимоийлашувига салбий таъсир кўрсатаётган 
ижтимоий омиллар жумласидандир. 
Юқоридаги ҳолатлар айниқса, глобаллашув даврида оила институтининг 
бола социализацияси ва ижтимоий тарбиясидаги ўрни нечоғли сезиларли 
эканлигини исботламоқда. 
Шахсни турли хил жабҳаларда ўрганиш юзасидан психологик 
тадқиқотлар ушбу масала серқирра ва муаммоларга бой эканлигидан далолат 
бермоқда. Шахс борлиқдаги бошқа мавжудотлардан фарқли ўлароқ ижтимоий-
маданий муҳит маҳсули эканлиги замон ва маконда доимо ривожланиб бориши 
ўзининг онглилиги фаолият натижаларини олдиндан кўра олиши муҳитнинг 
ўзгаришига мувофиқ тарзда фаолиятини мослаштириш ўқувига эгалиги билан 
ажралиб туради. 
О.У. Авлаевнинг таъкидлашича, шахс муаммосининг психологик таҳлили 
фан тараққиётининг сўнгги даврларида янгича ёндашувларга муҳтож, чунки 
шахснинг ижтимоий-психологик тузилмаси миллий-этник хусусиятлари 
таълим-тарбия ва шунга ўхшаш омилларнинг таъсирида унда ўзига хос 
хусусиятлар намоён бўлади. 
Шахс муаммосига қай томондан ёндашмайлик у чуқур ва кенг қамровли 
мулоҳазани талаб этади. Худди шу сабабли ҳам шахсни қандай талқин 
қилмайлик (гуманистик ёки психологик) унга моддий оламнинг бир бўлаги 
сифатида онтопсихологик нуқтаи назаридан ёндашилади бунинг асосий 
мақсади субъектнинг моҳиятини очиб беришдан иборатдир. Агар «Шахс» 
тушунчасининг таркибий белгиловчиларини умумлаштирадиган бўлсак турли 
хил психологик назариялар ва илмий мактаблар (К.Юнг, Г.Оллпорт, Э.Креглар, 
К.Левин, Ж.Нюттен, Дж.Гильфорд, Г.Айзенк, Л.Виготский, С.Рубинштейн, 
А.Леонтьев, А.Маслоу, Б.Ананьев ва бошқ.) шахсни доимий ўзгариб турувчи 
муҳитга мослашиш натижасида ривожланиб борувчи индивид тавсифининг 
синтези сифатида қарайдилар. Шунингдек, индивиднинг хулқ-атворига 
мувофиқ атроф-муҳит таъсирини белгиловчи меъёрлар шаклланади. Демак, 
шахс ҳаёти давомида психологик мазмун касб этадиган нисбий барқарорликка 
эга бўлган ўзида субъект билан объектнинг ўзаро таъсирини шакллантирувчи 


139 
мотивация билан эҳтиёжлар муносабати тизимини намоён қилувчи ижтимоий 
ҳосила ҳисобланади. 
Аниқланишича, шахс тўғрисидаги ҳар қандай концепцияларга мурожаат 
қилинганда, индивид билан шахс орасидаги узвий алоқадорлик инобатга 
олингани маълум бўлади. Буни шахс тушунчасига «Психология луғати»да 
берилган изоҳ ҳам яна бир бор тасдиқлайди. Ушбу мулоҳазаларни давом 
эттирадиган бўлсак, шахс – бу индивиднинг ижтимоийлашуви ва тарбия 
жараёни натижаси (таъсири)да шаклланувчи ижтимоий сифатлар эгаси 
ҳисобланади. 
Шу ўринда шахс тушунчасига А.Г. Асмолов томонидан берилган 
қуйидаги таърифга алоҳида эътибор бериш лозим. «Шахс бўлиш учун у 
ўзининг ҳаёт позициясига эга бўлиши керак. Бунда шахс ички зарурат туфайли 
қарор қабул қилиши, у орқали эса ўзи ва жамият олдида жавоб бера олиши 
лозим. Шахснинг жамиятга улуш қўшувчи индивидуаллиги Ватан ва мамлакат 
тақдири билан уйғунлашуви лозимдир». 
Ҳаётда ҳар томонлама соғлом шахснинг яшаши қанчалик эътиборли 
бўлса, жисмонан ногирон, (бир сўз билан айтганда имконияти чекланган) 
болаларнинг турмушда ўз ўринларини эгаллашларига ёрдам бериш ҳам 
жамиятнинг олдидаги энг муҳим муаммолардан бири ҳисобланади ва бу 
қуйидаги хулосаларга асосланади. 
Биринчидан, оиладаги соғлом муҳит, оила аъзоларининг бир-бирларини 
қўллаб-қувватлашлари, 
ота-она-фарзанд 
муносабатларидаги 
илиқлик, 
самимийлик ва яна дўстлар яқин қариндошлар билан ўрнатилган мулоқатлар 
имконияти чекланган болаларнинг ижтимоийлашувидаги муҳим омиллардир. 
Иккинчидан, оилавий социализациянинг самарадорлиги оила билан 
бошқа тарбия масканлари ўртасида ўрнатилган ҳамкорликдаги уйғунликка 
бевосита боғлиқ. 
Учинчидан, 
алоҳида 
ёрдамга 
муҳтож 
болаларни 
умумтаълим 
мактабларида соғлом болалар билан бир қаторда ўқишни ташкил қилишда 
инклюзив таълимни жорий қилишниши, имконияти чекланган болаларнинг 
таълим олиш ҳуқуқларини, болаларнинг жамиятга эрта уйғунлашувлари 
таъминлайди. 
Тўртинчидан, оила – имконияти чекланган болаларнинг одамлар билан 
ўзаро мулоқатга киришиши ва маънавий эҳтиёжларини қондириши учун энг 
биринчи ўриндаги ижтимоий инситутлардан бири бўлиб ҳисобланади. У 
имконияти чекланган болалар тарбиясидаги энг олдинда турувчи 
субъектлардан биридир. 

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish