Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

 
 
 
 


127 
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИНГ ЭМОЦИОНАЛ 
СОҲАСИДАГИ БУЗИЛИШЛАР МУАММОСИ 
М.М.Тайджанова., 
ТДПУ қошидаги “Психология”
ўқув-илмий маркази
 
катта илмий ходими 
 
Ҳозирги кунда коррекцион педагогика ва психология соҳаларида шахс
шаклланишида унинг эмоционал соҳасига катта эътибор билан қаралмоқда. 
Бола туғилгандан бошлаб, унинг ҳаётида эмоция муҳим ролни ўйнайди, ота-она 
билан, шунингдек, атрофдагилар билан бўлган муносабатида эмоция индекатор 
вазифасини ўтайди. Эмоциялар инсонга борлиқни англашни, идрок этишни ва 
унга жавоб реакциясини беришга ёрдам беради. Эмоциялар хис-туйғуларни 
намоён бўлишида акс этади.
“Эмоция”, “эмоционал соҳа”, “эмоционал ҳолатлар” терминлари кўпгина 
илмий фанлар доирасида қўлланилиб, бу тушунчалар инсоннинг эмоционал 
ривожланиши билан боғлиқдир. Психологияда эмоционал соҳа – кўп 
компонентли тизим бўлиб, инсоннинг ташқи ва ички фаолиятларини, 
шунингдек, бутун организм ҳолатларини ва унинг барча тизимларини назорат 
қилувчи ҳисобланади. Шунинг учун эмоционал соҳадаги ўзгаришлар ёки 
бузилишлар боланинг ўзини ва атрофдагиларни англашида, муносабатга 
киришишида, шахс сифатида шаклланишида турли хил психологик 
муаммоларга сабаб бўлади. Шу боис, эмоционал соҳада юзага келадиган 
бузилишларни олдиндан кўра билиш, тўғри ривожлантириш, вақтида олдини 
олиш ўта муҳим ҳисобланади.
Бола туғилгандан бошлаб ташқи қўзғатувчиларга эмоционал жавоб 
реакциясини бериб боради, бунда болада ижобий эмоцияларни ривожланишида 
онанинг болага ва боланинг катталарга боғланиши фактори ўта муҳим ролни 
ўйнайди. Боғланиш боланинг бир ёшлик даврида шаклланиб, кейинги узоқ 
йиллар давомида ҳаётида сақланиб қолинади ва боланинг эмоционал соҳаси, 
шунингдек, ижтимоий хулқ-атвор шаклланишига таъсир кўрсатади. Бола билан 
она ўртасидаги муносабатларнинг эрта боғланиши негизида альтруистик 
шаклидаги хулқ-атвор шаклланиши мумкин. Бола эмоцияси унинг ота-онага ва 
уни ўраб турган барча нарсаларга нисбатан муносабати индекатори 
ҳисобланади.
7
Демак, эмоцияни шаклланиши ва ривожланиши мақсадга йўналтирилган 
яхлит педагогик-психологик жараён сифатида боланинг мулоқат жараёнида ва 
ижтимоий муҳитдаги фаолиятида рўй беради.
Шундай экан, мактабгача ёшдаги болаларда эмоционал соҳасидаги 
бузилишлар муаммоси долзарб масаладир. Ижтимоий беқарорлик шароитида, 
таранг хаёт тарзи, замонавий ота-оналарнинг эмоционал ортиқча хиссиётлилиги 
натижасида боланинг шахс сифатида ижтимоий психологик шаклланиши 
ҳимоясизлик ва тахқирланганлик шаклида амалга ошиши мумкин. Бундай 
7
Максимова Л.А. Развитие эмоциональной сферы детей дошкольного возраста средствами виртуальной 
образовательной среды// Педагогическое образование в России. 2013.№4. –С.108-112. 


128 
ҳолатлар эса ўз навбатида мактабгача ёшдаги болаларда эмоционал-иродавий 
соҳасида бузилишлар частотасини ортишига дастлабки замин бўлиб ҳизмат 
қилади, бу эса кейинчалик ёш даврларида жиддий муаммоларни келиб 
чиқишига сабаб бўлади, яъни паст ижтимоий мослашиш, хулқи оғишганликка 
мойиллик, ўқишда қийинчиликлар кўринишида намоён бўлиши мумкин.
Ҳозирги кунда болалар орасида эмоционал бузилишларга учраган болалар 
сони ортиб бормоқда. Буни биз уларда юқори хавотирлилик хисси, ўзига 
ишонмаслик ва эмоционал турғунсизлик каби ҳолатларнинг ажралиб туришида 
кўришимиз мумкин. Бу йўналишдаги тадқиқотлар бундай муаммоларни 
бартараф этишга, шунингдек, уч ва етти ёшдаги болалардаги инқироз 
даврининг турли муаммоларини ечимига сабаб бўлади.
Эмоционал соҳасининг шаклланиш муаммоси билан кўпгина хорижий 
олимлар шуғулланганлар. Бугунги кунгача бу йўналиш бўйича кўпгина 
концепциялар яратилган бўлиб, улар эмоция, эмоционалликни кенг ёритиб, 
уларнинг фарқи, турлари ва инсон ҳаётидаги ўрнини изохлаб берган.
Боланинг психикаси шаклланиб бораётган, шахсий ва когнетив характер 
асослари ўрнатилаётган бир пайтда, боланинг эмоционал соҳасини 
ривожланишида ҳаммасидан кўра заиф давр – бу илк ва мактабгача ёш даври 
ҳисобланади. В.В. Лебединский ва хаммуаллифлар (1990) эмоциялар вужудга 
келиш жараёнини аффектив бошқариш назариясида ( эрта болалар аутизми 
моделида) изоҳлаб, унда тўртта бошқариш босқичини ажратган. Бунда 
“аффектив экспанция” босқичи мактабгача даврга тўғри келиб, унда 
қийинчиликларни бартараф этишда ижобий қайғуриш, ҳис-туйғуларни 
шаклланиши, хавфли вазиятлардан халос бўлиш ва кейинчалик ўзининг 
имкониятларини чегарасини аниқ баҳолаш содир бўлади
8
.
Эмоционал бузилишлар муаммоси, уларнинг турлари ва аҳамияти ҳақида 
қуйидаги олимлар ўз тадқиқотларини олиб борганлар: Г.М.Бреслав, 
Ю.М.Миланич, И.М.Чистякова, В.К.Вилюнас, В.И.Крилов ва бошқалар.
Г.М.Бреслав боғча ёшидаги боларда эмоционал бузилиш ҳолатларини кенг 
ва чуқур изоҳлаб, болаларда эмоционал децентрациянинг йўқлигини, яъни 
болада реал ҳаётий вазиятларга, шунингдек, эшитган адабий асарларга 
нисбатан хамдардлик қобилиятининг бўлмаслиги; эмоционал синтониянинг 
йўқлиги – яқин кишиларга нисбатан болада эмпатия қобилиятининг 
бўлмаслиги; ўзига хос ўз-ўзини бошқариш феноменининг йўқлиги- мактабгача 
ёшдаги болаларнинг айбдорлик, яъни “буни мен қилдим” хиссининг 
бўлмаслигини характерлаб берган
9
.
Ю.М.Миланич эса болаларда эмоционал соҳалар бузилишини 3 гуруҳга 
ажратган
10
:
8
Лебединский В.В., Никольская О.С., Баянская Е.Р., Либнина М.М. Эмоциональные нарушения в детском 
возрасте и их коррекция. М., 1990. С.88-94.
9
Бреслав Г.М. Психология эмоций. -М.: Смысл: Издательский центр «Академия», 2006. - 544 с.
10
Миланич Ю. М. Психологическая коррекция эмоциональных нарушений у детей дошкольного возраста.
Дисс ... канд. псих. наук. СПб. - 1998. - 161 c.


129 
Биринчи гуруҳга муаллиф боланинг ўткир эмоционал реакцияларини 
бирлаштирган, яъни аниқ низоли вазиятларни ифодаловчи реакциялар: 
қаршилик реакцияси, агрессия (тажовузкорлик), истерика, қўрқув ва аразлилик;
иккинчи гуруҳга муаллиф таранг эмоционал ҳолатларни, яъни қайғу, 
хавотир, кайфият бузилганлик, хадиксираш ва уятчанликни киритади;
учинчи гуруҳга Ю.М.Миланич эмоционал ҳолатлар динамикаси бузилиш 
турларини киргизган, яъни аффектив портлаш ва беқарорлик, ижобий ҳис-
туйғудан салбий ҳис-туйғуга ўтиш тезлиги ва аксинча.
Эмоционал бузилишлар турлари ҳақида яна И.М.Чистякова ва 
хаммуаллифлар ҳам ўз қарашларини билдирганлар. Улар эмоционал 
бузилишларни 3 гуруҳга ажратганлар: кайфият бузилиши, ҳулқ-атвор бузилиши 
ва психомоторикани бузилиши
11
. Кайфият бузилишини муаллифлар ўз 
навбатида икки гуруҳга ажратганлар, яъни эмоционалликни кучайиши, бунга 
эйфория, дисфория, депрессия, хавотирлик, қўрқув хислари киради ва 
эмоционалликни сусайиши, яъни апатия, эмоционал ахмоқлик ва паратимия.
В.В.Бойко эса эмоционал бузилишларни қийин хал қилувчи шахсий 
низолар таъсирида вужудга келувчи салбий ҳолатлар сифатида қараган. 
Эмоционал кўнгилсизликларни вужудга келишида психологик детерминант 
сифатида муаллиф шахснинг эмоционал-иродавий соҳасидаги ўзига хосликни 
таъллуқли деб ҳисоблайди, яъни ташқаридан бўлган таъсирга шахснинг адекват 
сезишини бузилиши, шунингдек, ўз- ўзини бошқариш хулқ-атвори
ривожланишида кўникма, малака етишмаслиги сабаб бўлади
12
, деб 
таърифлайди. 
Демак, мактабгача ёшдаги болаларнинг эмоционал бузилиши замонавий 
жамиятнинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Маълумки, 
инсонларнинг кўпгина муаммолари уларнинг болалигидаги эмоционал 
бузилишлари негизидан келиб чиқади. Ҳар бир боланинг эмоционал соҳасини 
уйғунликда ривожланиши, унинг соғлом психикаси ривожланишининг гарови 
ҳисобланади. Болада эмоционал бузилишлар ташқи оламнинг адекват 
кўринишини фаол позициясини ва бу олам билан барқарор, ҳаракатчан 
муносабатини яратишда қийинчилик туғдиради, шунингдек, кейинги ёш 
даврларда шахснинг мослашувини йўқолишига сабаб бўлади.
Шундай экан, боғча ёшидаги болаларда эмоционал бузилишлар 
муаммосини ўрганиш, мазкур муаммони бартараф этиш усулларини яратиш 
муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Эмоционал бузилишлари мавжуд 
болаларга самарали ёрдам беришда айниқса, уларнинг сабабларини, 
ривожланиш детерминантини аниқлаш муҳимдир. Эмоционал бузилишларни 
келтириб чиқарувчи сабаблар турлича бўлиб, уларга масалан:

боланинг жисмоний ривожланиши, яъни турли хил касалликларга 
чалингани;

ақлий ривожланиши, яъни ақлий заифлик;
11
Чистякова М.И. Психогимнастика. М. Просвещение.,1990.-298с. С260-264.
12
Бойко В.В. Энергия эмоций. СПб.: Питер,2009. -474с. С.368-369. 


130 

ўзига хос оиладаги тарбия;

яшаш тарзи, шароити ва кўпгина бошқа омиллар сабаб бўлиши 
мумкин.
Демак, 
мактабгача 
ёшдаги 
болаларнинг 
эмоционал 
соҳасини 
ривожланишида ва эмоционал бузилишлар муаммосини олдини олишда, 
бартараф этишда психо-педагогик тизимнинг мукаммаллаштирилиши муҳим 
аҳамият касб этади.

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish