Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли


ЎЗБЕКИСТОНДА ИРОДА МУАММОСИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

ЎЗБЕКИСТОНДА ИРОДА МУАММОСИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ 
 
Г.И.Саттарова., 
PhD ҚарДУ
Ў.Пўлатов
.
, ҚарДУ талабаси
 
 
Ирода муаммоси доирасида кўплаб изланишлар олиб борилганига 
қарамай, ҳозирги давр психология фанида бу соҳада юксак муваффақиятлар, 
кенг кўламдаги тадқиқотлар, уни оммавийлашиб бориши тўғрисида қатъий 
фикр билдиришга ишонч йўқ. Бизнингча, иродани таркиб топтириш, 
ривожлантириш, 
такомиллаштириш, 
мазкур 
жараённи 
таъминловчи 
механизмлар ва жараёнлар тўғрисида тўлиқ маълумотларга эга эмасмиз. 
Хусусан, психология соҳаларида ҳозирга қадар иродавий сифатларни камол 
топганлик даражасини баҳоловчи, ўзини ўзи бошқариш, тартибга солиш, 
турмуш муаммоларини ҳал қилишда куч-қувватни оқилона сафарбар қилиш ва 
иродасизлик устувор бўлганда инсоннинг ихтиёрий бошқарув тизимини ишга 
солишга йўналтирувчи тренинглар ишлаб чиқишга доир услубий хусусиятга эга 
бўлган муаммолар сақланиб келмоқда. 
Қадимдан Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Алишер Навоий каби 
мутафаккирларимиз асарларида, Амир Темур тузиклари ва бошқа қатор 
алломаларнинг комил инсон тўғрисидаги таълимотларида ирода инсоннинг 
олий фазилатларидан бири сифатида улуғланган. Ирода муаммоси кўп асрлик 
тарихга эга бўлишига қарамасдан, Ўзбекистонда психология фанида илк бор 
XX асрнинг ўрталарига келиб ўрганила бошланди. 1955-1970 йиллар оралиғида 
П.П.Зимин, П.И.Иванов, В.А.Токарева каби етук олимлар ёшларни кучли ирода 
ва мустаҳкам характер эгаси қилиб тарбиялаш, ирода ва уни ўстириш 
масалалари устида изланиш олиб бордилар ҳамда ўз асарларида ёшлар хулқида 
мустаҳкам иродавий сифатларни таркиб топтиришнинг аҳамиятини ёритиб 
бердилар. Кейинги йилларда қатор ўзбек психолог олимлари томонидан 


125 
(психология йўналишдаги фанларга оид) яратилаётган дарслик, ўқув услубий 
қўлланма, тўплам ва монографияларда ирода, иродавий актлар, ироданинг нерв 
физиологик асослари, шахс хулқ-атворида ироданинг таркиб топиши 
масалаларига доир маълумотларни учратиш мумкин. Масалан, етук психолог 
олим Э.Ғозиевнинг “Умумий психология” дарслигида ирода категорияси 
шахснинг психик ҳолатларидан бири сифатида батафсил ёритиб берилган. 
И.Хайриевнинг “Ирода психологияси” номли монографиясида инсон иродаси 
масаласи, ирода ва билиш жараёнлари, ироданинг миллийлиги илмий нуқтаи 
назардан таҳлил қилинган. Ж.Искендеров ўз тадқиқотида касб-ҳунар коллежи 
ўқувчиларининг характерологик хусусиятларини иродавий сифатлар билан 
боғлаб ўрганган. Психологиянинг турли ихтисосликлари бўйича амалга 
оширилган тадқиқотларни таҳлил қилар эканмиз, барча изланишларнинг туб 
негизида шахс хулқ-атворида ироданинг муҳим бир сифат ёки хусусиятини 
таркиб топтириш масаласи ётганлигини гувоҳи бўламиз. Масалан: 
Н.М.Муллабаев ўз тадқиқотида таваккалчиликнинг ёш ва психологик 
хусусиятларига доир (ўсмир ва ўспиринлик даври мисолида) муаммоларни 
ўрганган. Зеро, ироданинг намоён бўлишида таваккалчилик етакчи ўрин тутади. 
Э.Ғозиев дарслигида таваккалчилик ироданинг муҳим сифатларидан бири 
сифатида тафсифланади.
А.Қулжонов маҳкум ўсмирларнинг психологик хусусиятлари ва уларнинг 
ҳулқ-атворини тузатиш бўйича изланиш олиб бориб ҳаққонийлик терапияси 
орқали ўсмирларда ўзини ўзи баҳолаш, ўзига ишонч, сўзига содиқлик, сўзининг 
устидан чиқиш сифатларини таркиб топтириш муаммолари ечимига эътиборни 
қаратган. Берган ваъдасига содиқлик, ўз сўзининг устидан чиқиш хусусиятига 
эгалик эса бевосита шахснинг қатъиятлилик сифати таркибига кириши фанда 
исботлаб берилган. Талабаларни ўз ўзини бошқариш ва назорат қилишга 
ўргатиш, адекват интилиш даражасини шакллантириш ақл заковот 
тараққиётининг муҳим жиҳатлари масалалари Г.Х. Шарафутдинованинг 
диссертация ишида асослаб берилган. Ўз ўзини бошқариш ва назорат қилиш 
каби ҳаракатлар ҳам иродавийликнинг муҳим томони эканлиги фан соҳаларида 
асосланган. Ваҳоланки, бу сифатларсиз иродани тасаввур этиб бўлмайди.
Д.Ш.Баратова томонидан дезадаптациялашган ўсмирлар ҳулқини 
коррекция қилишда педагогнинг психологик компетентлиги муаммосини 
ўрганилган. У, ўз ўзини баҳолаш ўз ўзини тарбиялашнинг муҳим мезони 
эканлигини, ўз ўзини тарбиялаш омиллари ва механизмлари, ўз ўзини 
ишонтириш, ўз имкониятлари, кучи ва иродасига ишониш орқали ўзини 
ижобий хулқ нормаларига бўйсундириш, ички интизом, ўз ўзини 
бошқаришниниг коррекциявий жараёнлари муаммоси доирасида изланган, бу 
эса бизда мазкур тадқиқот ҳам маълум маънода инсон иродасининг 
мустақиллик, қатьиятлилик сифатларини шакллантиришга қаратилганлигини 
англатади.
Р.А.Абдурасуловнинг “Ўқувчи шахсини шакллантиришда спорт 
машғулотларининг ўрни” деб номланган монографиясида иродавий сифатлар 
турли спорт тури вакилларида турлича тузилишга эгалиги, уларда иродавий 


126 
сифатларни намоён бўлиши компонентлари, спортчи ўқувчиларнинг иродасини 
тарбиялаш масалалари тадқиқ этилган. Ўз ўзини бошқариш, ўз ўзини назорат 
қилиш, ўз сўзида туриш, ўз сўзининг устидан чиқиш, ўз иродасига ишониш 
орқали ўзини ижобий хулқ нормаларига бўйсундиришга ўргатиш масалалар 
ечимига оид яна қатор тадқиқотлар амалга оширилганки, барчасининг негизида 
шахс иродавий сифатларини камол топтириш масалалари ётганлигини кўриш 
мумкин. 
Шахс иродавий сифатларни камол топтиришнинг психодиагностикаси ва 
коррекцияга доир изланишлар педагогика соҳаларида ҳам учрайди. 
Ш.А.Абдуллаева ўспиринларнинг тарбияланганлик даражасини диагностика 
қилиш ва ҳулқини коррекциялашнинг педагогик асосларига доир муаммони 
ўрганиб, ўспиринлик ёшидаги ўқувчиларнинг хулқ-атворини шаклланганлик 
даражасини педагогик ташҳис қилган ҳамда улар хулқидаги нуқсонларни 
педагогик коррекциялашнинг дастурини ишлаб чиққан. К.Б.Жўраевнинг 
тадқиқоти ўсмирларнинг ўзлигини англаш ва ўзини бошқаришга ўргатишнинг 
педагогик омиллари муаммоларига бағишланган бўлса, Д.А.Муқимов касб- 
ҳунар коллежи ўҳувчиларида миллий ўзликни англаш туйғуларини 
шакллантиришнинг педагогик асосларини ўрганган. Гарчи педагогикада 
ахлоқий сифатлар иродавий сифатлардан тубдан фарқ қилиши ҳақида 
гапирилсада бу сифатлар бир бири билан шунчалик даражада уйғунлашиб 
кетганки болалар хулқида уларни айро ҳолда шакллантиришни тасаввур этиш 
қийин. 
Ҳозирги даврда фанда ирода тўғрисида умумий назария ишлаб 
чиқилмаган, шунга қарамасдан, психологлар томонидан унинг терминологик 
аниқлиги, бир хил маъно касб этиши мезонлари бўйича таълимот яратишга 
ҳаракат қилинмоқда. Инсоншунослик соҳаларида амалга оширилаётган кўплаб 
тадқиқотларнинг моҳияти тубида шахснинг иродавий сифатини шакллантириш 
ғоялари мужассам. Бироқ, иродавий сифатларни психокоррекция қилишга доир 
дастурлар, ироданинг маълум сифат ва хусусиятларини барқарорлаштиришга 
хизмат қилувчи тренингларнинг салмоғи сезиларли даражада кам. Ирода 
таркиб топишининг ёш хусусиятларига оид материаллар ҳам етарли даражада 
тўпланмаган. Шундай бўлса-да, инсоншунослик соҳасида ирода муаммоси 
нафақат психологик, балки у фалсафий, ҳуқуқшунослик жабҳаларига ҳам эга. 
Шунинг учун файласуф, ҳуқуқшунос ва физиологлар томонидан ирода 
эркинлиги, масъулият масаласини таҳлил ва талқин қилиниши баҳс-
мунозаралар предмети сифатида муҳим аҳамият касб этиб келмоқда. 
Психологияда юзага келган вазият, ёндош фанлар билан ҳамкорликда 
изланишларни ўтказишга нисбатан ижтимоий зарурат иродани ўрганишнинг 
назарий ва амалий аҳамияти юксаклигидан далолат беради. 

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish