278
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ота-оналар орасидаги муносабат
болаларда ҳиссий тасаввурларни шакллантиради. Ота-оналарнинг бир-бирига
бўлган ҳурматлари бола учун ўз-ўзини ҳурмат қилишга, бошқалар билан яхши
муносабатда
бўлишга
ундайди.
Аксинча,
ота-оналар
ўртасидаги
келишмовчиликлар болаларда нерв психик бузилишларга олиб келади.
Агрессивлик натижасида болаларда асаб тизимини бузилиши, нерв психик
касалликлар, ўз-ўзини бошқара олмаслик, хавотирланиш даражасининг
ортиши, ишонч ҳиссини йўқолиши, ўз-ўзига адекват баҳо бера олмаслик,
коммуникатив малакаларни пасайиши, қайсарлик, жиззакилик, зўравонлик каби
салбий оқибатлар намоён бўлиши кузатилади. Шу билан бирга, агрессив
болалар ўта шубҳаланувчан ва эҳтиёткорроқ бўладилар. Хатто бундай болалар
жанжални бошлашга – бошлайдилару, ножўя хатти-ҳаракатлари, хатоларини
тан олмай бошқа кишилар зиммасига юклайдилар. Эътироф этишимиз лозимки,
агрессив болалар тобеликка сира тоқат қила олмайдилар. Шу боис ҳам, ўз ота-
оналарини ўзларига бўй синдиришга интиладилар. Оила аъзолари,
тенгдошлари, дўстларига ён беришни сира ҳам истамайдилар. Агрессив
болалар доимо қўрқувни ҳис этган ҳолда атрофдаги кишиларга нисбатан
нафрат билан муносабатда бўладилар.
Бугунги кунда бу масала психологларни хавотирга солаётган
муаммолардан биридир. Психологларнинг таъкидлашича, ота-оналар ўз
фарзандларидаги агрессив ҳолатга эътибор билан ёндашишлари лозимдир. Энг
аввало, ота-она ўз фарзанди билан яқин дўстона муносабат ўрнатиб, иложи
борича боладаги қахр, ғазаб хисларини йўқотишга уриниши даркордир.
Агрессив болаларда маъсулият ҳиссини ривожлантириш, ўз ҳиссий
ҳолоатларини англашга ўргатиш ижобий натижа беради. Бу борада ота-
оналарнинг эътибори ва меҳр-муҳаббати жуда ҳам зарурдир. Ота-оналар ва
фарзандлар ўртасидаги муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, оилавий
муносабатларда соғлом муҳитнинг юзага келишига, болаларда ижобий
фазилатлар ва индидуал психологик хусусиятларни шаклланишига катта таъсир
кўрсатади.
Бу муаммони бартараф этишда психопрофилактик ишларни йўлга қўйиш
мувофиқдир:
Агрессив хулқ-атворли болаларнинг ота-онаси билан иш олиб бориш;
Агрессив болаларни ўз-ўзини бошқариш усуллари билан психологлар
томонидан қуроллантириш, бундай болалар билан индивидуал ишлаш;
Турли салбий ҳулқ-атвор шаклларини юзага келтириб чиқарувчи
ижтимоий омилларни назорат қилишни йўлга қўйиш лозимдир.
Шундай экан, бу масалани ўрганиш, оилада соғлом муҳитни
шакллантириш, ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги муносабатни яхшилаш, ва
шу орқали болаларни баркамол инсон бўлиб вояга етишларини таъминлаш
бугунги кунда ҳар бир оила аъзосининг, маҳалла кўйнинг, раҳбариятнинг
асосий вазифаси бўлиши даркордир.
Do'stlaringiz bilan baham: