Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

ОИЛАДАГИ ШАХСЛАРАРО МУНОСАБАТНИ 
МУВОФИҚЛАШТИРИШНИНГ ПСИХОТЕРАПЕВТИК ВОСИТАЛАРИ 
 
М.Файзиева., 
ҚарДУ психология фанлари
номзоди, доцент. 
 
Психологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, сўнгги 30 йилда ажралишлар 
миқдори анча кўпайган, бироқ уларни қоралаш нисбатан камайган. Ана шундай 
ҳолатларнинг олдини олишнинг муҳим воситаларидан бири-оилавий 
психотерапевтик усуллардан фойдаланишдир.
 
Оилавий психотерапия психотерапиянинг мустақил илмий-амалий соҳаси 
сифатида XX асрнинг ўрталарида шаклланди. Унинг юзага келиши айни бир 
вақтда оила инқирозининг (кўпроқ ғарб мамлакатларида) намоён бўлиши ва 
унга ёрдам кўрсатишнинг янги, ноанъанавий усулларини топишга уриниш эди: 
"... айнан оиланинг барбод бўлиши аниқ хавфга айланган ўша даврда оилавий 
терапея уни даволашнинг ўзига хос услуби сифатида янги бир ички имконият 
сифатида намоён бўлди. Тараққиёт психологияси ижтимоий психология билан 
биргаликда оилавий психотерапияни, яъни оилани тушуниш учун янги 
психологик асосни юзага келтиришга ҳаракат қилади .
 
Оилавий психотерапияга доир энг мукаммал қўлланмаларда бу илмий-
амалий фанга шундай таъриф берилган: Оилавий терапия профилактика, 
касалликларни даволаш ҳамда шундан кейинги ижтимоий меҳнат 
реабилитацияси мақсадида уни ўрганишни ва унга таъсир кўрсатишни 
қамрайдиган психотерапиянинг бир соҳаси ҳисобланади.
 
Оилавий психотерапия усуллари энг аввало, психозга хос бўлмаган 
психоген бузилишларда, алкоголизмда, гиёҳвандликда, психатия, психоз ва 
психосоматик касалликларини давомида қўлланилади. Энг муҳими оилавий 
психотерапияда 
психотерапиянинг 
бошқа 
соҳалари 
томонидан 
ўрганилмайдиган бир қатор қўшимча жиҳатлар ҳам мавжудки, булар-оиланинг 
меъёрида фаолият кўрсатиши, ундаги бузилишларнинг турлари, уларнинг 
профилактикаси, оила аъзоларининг психик ва соматик саломатлиги, оила 
ҳаёти ва фаолияти нуқсонининг диагностикасидир.
 
Бундай "тиббий ёндашув доирасида оилага ўз мантиқига кўра, 
ривожланувчи шахслараро муносабатлар тизими тарзида эмас, балки, энг 
аввало, ижтимоий муҳитда алоҳида йўсинда фаолият олиб борувчи инсонлар 
гуруҳи сифатида қаралади. Бу ерда оиланинг "нормал", "бузилган" вазифалари, 
таркибий тузилиши ва динамикаси таърифи билан боғлиқ масалалар биринчи 
ўринга чиқади. Шунинг билан бирга В. Е. Каганнинг таъкидлаганидек, 
психотерапиянинг (шу жумладан оилавий психотерапиянинг) вужудга 


274 
келаётган янги усуллари тобора кўпроқ инсонпарварлик йўналишлари сари 
интилади.
 
Оилавий психотерапия нима билан шуғулланади? Унинг предмети ва 
пировард мақсади нималардан иборат? Н. Пезешкиан шу саволларга жавоб 
берар экан, қуйидаги қадимий шарқ мақолини келтиради: Агар сен ўз 
мамлакатингни тартибга келтиришни хоҳласанг, дастлаб вилоятни тартибга 
келтир. Агар сен вилоятни тартибга келтиришни истасанг, аввалига шаҳарларда 
тартиб ўрнат. Шаҳарларда тартиб ўрнатиш учун оилаларни батартиб қилмоғинг 
лозим. Агар сен оилаларда тартиб ўрнатишни хоҳласанг, аввало ўз оилангда 
тартиб ўрнатишинг керак. Сен ўз оилангда тартиб ўрнатишни истар экансан
дастлаб ўзингни тартибга солмоғинг жоиз .Хуллас, "оилаларда тартиб ўрнатиш" 
га даъват этилган оилавий терапия пировард натижада инсонпарвар психологик 
амалиёт сифатида намоён бўлади 
 
Бизнинг назаримизда, у ўзининг бу хусусияти билан замонавий оила 
ривожланишида, унинг базавий ижтимоий йўналиши марказида инсон туриши 
туфайли уни ўзгартирадиган инсонпарварлик майлларига ёрдам беришга даъват 
этилган.
 
Агар 
кишилар 
шахсий 
масалалар 
бўйича 
психологлар 
ва 
психотерапевтлар маслаҳатига олиб келадиган муаммоларини таҳлил 
қиладиган бўлсак, гап ҳар доим ё шахслараро муносабатлар: Эр-хотинлик, 
болалар, ота-оналар, жинсий, амалий муносабатлар, ё шахснинг ички 
муносабатлари, яъни инсоннинг ўзига нисбатан муносабатлари ҳақида боради. 
Айнан муносабатлар (В. Н. Мясишчев) инсоннинг руҳий ҳаётида ҳар доим 
таранглик, тўқнашувлар, зиддиятлар, баъзан эса ҳақиқий можаролар келиб 
чиқишига сабаб бўладиган соҳани ташкил қилади.
 
Муносабатлар хилма-хиллиги, уларга киришувчи инсон турли-туманлиги 
сингари, чиндан ҳам чексиз ҳолатдир. Шахслараро ва шахснинг ички 
муносабатлари мутлақо ноёб ва бетакрор бўлганида эди, бу соҳада 
ихтисослашув бўлмасди, бинобарин, умумлаштирилган билимларни тўплаш ва 
кишилар билан ҳамкорликнинг махсус усулларини ишлаб чиқиш мумкин 
бўлмас эди.
 
Тадқиқотимизнинг ушбу босқичида, биз эр-хотиннинг ота-онаси ва яқин 
қариндошлари 
билан 
муносабатлари 
жараёнига 
мурожаат 
қилдик. 
Изланишимиз нафақат эр-хотиннинг ота-онаси ва яқин қариндошлари билан 
муносабатларини баҳолаш учун, балки ана шундай реал муносабатларни 
ўрганиш орқали оилавий муносабатлар барқарорлигини зарурат тарзида йўлга 
қўйишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. 

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish