265
Айрим статистик малумотларга қараганда, бугунги интенсив турмуш
тарзини кечираётган оилаларда идеал сиймога яқин ота ҳафтасига фарзандлари
тарбиясига атиги 1,5 соат, она – 4-5 соат, иш билан машғул деб қаралувчи ота -
12 минут, она – 3 соат вақтини ажратар экан. Бундан кўриниб турибдики, бу
ажратилган вақт ёшларда оила маънавияти асосида миллий ғурурни, шу билан
бирга болаларнинг баркамол шахс сифатида қарор топишида етарли эмас.
Шундай экан, оила мактаб, коллеж, маҳалладаги педагог-психологлар,
фаоллар билан ҳамкорликда иш олиб борса мақсадга мувофиқ бўлади. Бу,
албатта, ёшларнинг маънавий-маърифий соҳада
юксак самарадорликка
эришишларига ёрдам кўрсатади ва уларнинг тарбиясига ижобий таъсир қилади.
Маҳалладаги маънавий ва маърифий, ахлоқий тарбия бўйича
мутасаддиларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
-
маҳалла ҳудудида ёшлар ва вояга етмаганлар орасида ҳуқуқ
бузарликларнинг олдини олиш йўналишида тегишли муассасалар билан
ҳамкорликда ҳар чоракка мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқади ва шу
асосда тадбирларни амалга оширади;
-
маҳаллада вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг
олдини олиш, унга қарши курашда профилактика
инспектори билан
ҳамкорликда тарбиявий-профилактик ишни амалга оширади;
-
ҳуқуқ бузарлик ва жиноят содир этишга мойиллиги бор ёшларни
аниқлайди, улар билан тарбиявий-профилактик ишлар олиб боради;
-
маҳаллада вояга етмаганлар орасида жиноят ва ҳуқуқ бузарликларнинг
олдини олиш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари, ҳуқуқшунослар, таниқли
спортчилар, санъаткорлар, психологлар, тиббиёт
ходимлари иштирокида
тарбиявий аксиялар, учрашувлар, давра суҳбатларини ташкиллаштиради;
-
ёшларни ватанпарварлик, миллий ғурур, миллий онг, миллий истиқлол
ғояси, миллий одоб, фидоийлик фазилатларини шакллантиришда
таълим
муассасалари, ижодий ташкилотлар ва бошқалар билан ҳамкорлик қилади;
-
ёшлар орасида ҳар қандай кўринишдаги сепаратизм ва экстеримизмга
қараши қаратилган билим берувчи қизиқарли учрашувлар ташкил этади;
-
ота-оналарга фарзандларнинг тарбияси бўйича амалий-услубий ёрдам
кўрсатади. Фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи
ота-оналарни
маҳаллада фаоллар ўртасида муҳокама қилади;
-
маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи ёшларнинг қанчаси ўқув юртларига
ўқишга киргани, нечтаси ишга жойлашгани, қанчаси ўқимай-ишламай
юрганлиги ҳақида маълумотларга эга бўлади.
Маҳалла педагоги Ёшлар иттифоқи, “Хотин-қизлар қўмитаси”, спорт
ташкилотлари, фуқаролар йиғини ва ижтимоий таъминот бўлимлари билан
ҳамкорликда қатор ишларни амалга оширади.
Хулоса қилиб, оила маънавияти асосида ёшларда миллий ғурурни
шакллантиришда, оилавий тарбияни оқилона ташкиллаштириш, таълим
босқичлари, оила, маҳалла, кенг жамоатчилик билан биргаликда таълимий ва
тарбиявий масалаларни ижобий ҳал қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: