266
АВЛОДЛАР НАЗАРИЯСИ: ТАРИХ ВА ТАЛҚИН
Н.М.Далимова.,
ЎзМУ
доценти
Авлодлар назарияси – Америкалик тарихчи олим Уильям Штраус ва
иқтисодчи Нейл Хоув томонидан ишлаб чиқилган назария бўлиб, улар АҚШ
тарихида такрорланувчи авлодлар даврини тасвирлашади. Уильям Штраус ва
Нейл Хоув биринчи марта ушбу назария ҳақида 1991-йилда гапира
бошладилар, шу йилда уларнинг ҳамкорликда ёзган “Авлод” номли китоби
нашр этилади ҳамда мазкур китобда АҚШ тарихидаги
турли авлодларнинг
биографияси туркум сифатида бериб борилади. 1997-йилда муаллифлар
“Тўртинчи ўзгариш” номли китобини чоп эттирдилар, ушбу китобда улар ўз
назарияларини янада ривожлантириб, Америка тарихидаги 4 босқичли
авлодларнинг такрорланувчи ҳулқ-атворлари ҳақида ёзадилар.
Уильям Штраус ва Нейл Хоув 1980-йилнинг охирларидан ҳамкорлик
қила бошлайди ҳамда шу даврдан бошлаб ўзларининг АҚШ тарихида авлодлар
биографияси изчиллигини кўриб чиқувчи “Авлод” китоби устида иш олиб
борадилар. Штраус - Ветнам урушидаги ҳарбийлар ва “беби-бум”
авлоди
ҳақида ёзса, Хоув эса “Буюк авлодлар” ҳақида изланишлар олиб боради.
Тадқиқотчиларнинг авлодлар мавзусига бўлган қизиқишлари уларнинг
Вашингтондаги учрашувда ўзлари олиб борган ишларини ўзаро муҳокама
қилиш натижасида янада юқори босқичларга кўтарилади. Нимага бэби-бумер
ҳамда буюк авлод вакиллари дунёга турлича нигоҳ билан қарашлари ҳамда
қандай тажрибалар уларнинг дунёқарашига таъсир кўрсатгани ҳақидаги ўй-
фикрлар уларни жуда қизиқтириб қўяди. Шунингдек уларда тарихда ўзларини
шунга ўхшаш тарзда тутган бошқа авлодлар ҳам бўлганми?, деган савол
туғилади. Ва улар тадқиқотлари давомида, ўтган авлод ва ҳозирги
авлод
ўртасида тарихий ўхшашлик бор, деган хулосага келадилар. Натижада, ҳар
иккала олим ҳам англия-америка тарихида тўртта такрорланувчи авлоднинг
хулқ-атвори моделини кашф этди, бу авлодларнинг ҳар бири ўзига хос образлар
йиғиндиси ва кайфиятга эга бўлиб 4 турдаги турли даврларга тўғри келади.
Ушбу назариянинг асослари "Авлод" (1991) китобида келтирилган бўлиб,
авлодлар назарияси ва ишлаб чиқилган атамалар ҳақидаги батафсил таҳлил
муаллифларнинг 1997-йилда чоп этилган “Тўртинчи ўзгариш” китобида
батафсил ёритилган.
Маълум ёш гуруҳидаги
одамлар муайян, ўхшаш эътиқодлар,
мулоҳазалар тўпламига эгалик қилишлари ҳақидаги ғояларни оммалашишига
"Авлод" китоби катта ёрдам берди, яъни алоқалар, қадриятлар, хатти-
ҳаракатлар ва бошқа хусусиятлар ўхшаш тарихий шароитларда ривожланиб
боради. Уильям Штраус ва Нейл Хоувнинг мазкур китоби АҚШ тарихидаги
1584-йилдан бошлаб, бугунги кунгача бўлган даврни қамраб
олган англия-
америка авлодларининг биографияси ҳақида маълумот беради ҳамда унда
мамлакат тарихида такрорланувчи авлодлар масаласини очиб беради.
Муаллифлар Америкада колонияларнинг вужудга келишидан тортиб, то
бугунги кунгача такрорланиб келувчи 4та босқич моделини ишлаб чиқадилар.
267
1992-йилда муаллифларнинг иккинчи китоби “Ўн учинчи авлод” китоби нашр
этилди, ушбу китобда 1961-1981 йилларда туғилган одамлар авлоди, яъни Х
авлод ҳақидаги тадқиқотлар келтириб ўтилади (ушбу авлод АҚШда 13-авлод
деб номланади, чунки у Америка халқининг пайдо бўлишидан
бошлаб
ҳисоблаганда 13 ўринга тўғри келади). Китобда қандай қилиб тарихий ҳодиса –
бу авлод вакиллари онгнинг революцияси деб номланган вақтда бола бўлишган
– уларда прагматизмни шаклланишига ҳисса қўшди. 1997-йилда Уильям
Штраус ва Нейл Хоув “Тўртинчи ўзгариш: Америка башорати”ни нашр
этадилар, унда “Авлод” китобида берилган ғоялар янада батафсилроқ
ёритилади.
2000-йилда муаллифлар “Миллениум авлодининг юксалиши: кейинги
Буюк авлод” номли ишларини эълон қилдилар. Унда 2000-йилда ўрта мактабни
битирган катта ёшли ҳамда балоғатга етган авлод вакилларининг характер
хусусиятлари тадқиқ этилади. Уильям Штраус ва Нейл Хоув ўсмирлар ва ёшлар
ёшлик тушунчасига қандай қарашини кўрсатиб беради: пессимизм ва ота-
оналаридан узоқлашиш ўрнини оптимизм ва фаол ҳаёт тарзи эгаллайди.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Миллениум авлоди вакиллари дунёга жуда
катта талаблар қўяди; улар катталар томонидан яратилган ўсмирлар
маданиятига қараганда кам даражада қаттиққўл, беадаб ҳамда
жинсий
мойилликка берилган бўладилар. Кейинги ўн йил давомида улар ёшлик
тушунчасини ўзгартирдилар. Муаллифлар фикрига кўра, Миллениум авлоди
янги Буюк авлод бўлиши мумкин.
Уильям Штраус ва Нейл Хоув таснифига кўра 20 йил оралиғида
туғилган ёки ҳаётнинг бирор босқичига (болалик, ёшлик, ўрта ёш ёки қарилик)
мансуб барча одамларни авлод сифатида белгилайди. Агар авлод учта мезондан
бирига мос келса, уни аниқлаш мумкин:
Биринчидан, бир авлод вакиллари ягона тарихий даврга тегишли
бўладилар: улар бир ҳаёт босқичи даврида содир бўлган ижтимоий давр ҳамда
бир хил тарихий ҳодисалар жараёнида тўқнашадилар.
Иккинчидан, алоҳида ажратилган умумий эътиқод ва хатти-ҳаракатлар
моделига эга ҳисобланадилар.
Учинчидан, тенгдошлари билан баҳам кўраётган тажриба ва хусусиятлар
ҳақида билиш орқали бир авлод вакиллари ушбу авлодга тегишли бўлиш
ҳиссига эга бўладилар.
Табиатда моддалар айланиши,
фаслларнинг алмашиши, кун ва туннинг
алмашишига ўхшаш тарзда архаик маданиятларнинг ҳам даврий тарзда
айланиши инсоннинг хулқ-атворининг устун томони ҳисобланади, бу эса
ижтимоий-динамик жараёнларнинг даврий давом этишини қабул қилиш
имконини беради. Ушбу тушунчага мувофиқ тарзда ҳар бир маданият туғилган
кунидан бошлаб ўлимига қадар маълум бир ҳаёт циклидан ўтиб, ёпиқ доира
ичида бошланғич тартибсизлик ҳолатига ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: