Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли


ЗАМОНАВИЙ ОИЛАДА ЭР-ХОТИН МУНОСАБАТЛАРИНИ



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

 
ЗАМОНАВИЙ ОИЛАДА ЭР-ХОТИН МУНОСАБАТЛАРИНИ 
МУВОФИҚЛАШТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК
ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
 
И.А.Жабборов., 
ҚарДУ тадқиқотчиси 
Оилавий турмуш билан жамият тараққиётининг доимий муштараклиги 
туфайли жамият тараққиётининг барча даврларида ҳам оилавий муаммолар унинг 
илғор вакиллари диққат-эътиборида бўлган. Оилавий ҳаёт жамият тараққиётида ва 
фарзандларнинг камолоти учун шу қадар муҳимки, худди шу боис уни бирор 
сония ҳам диққат-эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Зеро, Президентимиз 
Ш.М.Мирзиёев ҳам “Биз учун муқаддас бўлган оила асосларини янада 
мустаҳкамлаш, хонадонларда тинчлик – хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат 
муҳитини яратиш, маънавий – маърифий ишларни аниқ мазмун билан 
тўлдиришдан иборат бўлмоғи зарур” деб алоҳида таъкидлаб ўтдилар
57

Дарҳақиқат, оила инсон учун муқаддас маскан, кишилик жамиятининг 
ижтимоий пойдеворидир. Оилавий турмушнинг асосий мақсади – бу фарзанд 
кўриш орқали авлодлар давомийлигини сақлаш, соғлом, ақлли, кучли ирода 
соҳиби бўлган баркамол авлодни яратишдан иборатдир. Бунда албатта ота-
оналарнинг роли ва масъулияти муҳим бўлиб, улар томонидан амалга 
оширилаётган ибратли таълим-тарбия ишлари жуда муҳимдир.
Оилада эр ва хотин муносабатлари вақт ўтиши билан оқилона ҳамкорлик ва 
дўстлик, қон-қариндошлик муносабатларига айланиб боради. Кўпчилик 
никоҳларни бахтли ҳам бахтсиз ҳам деб аташ мушкул, чунки уларда эр-
хотинларнинг бир-бирларини секин-аста тарбиялаб боришлари ва тақдир тақозоси 
билан бора-бора муносабатлар чуқурлашиб, тушуниш ҳисси ва дўстона 
муносабатлар сайқал топиб, у ҳаттоки, зарурий муҳаббат даражасига кўтарилади. 
Oилаларда эр-хотин муносабатлари ўзига хос ҳудудий, этник, жинсий, ёш ва 
индивидуал психологик хусусиятларга эга бўлиб, уларнинг кейинги 
муносабатлари шаклланишининг энг нозик ва ҳал қилувчи шакли ҳисобланади. У 
ёки бу ёш оилага хос бўлган эр-хотин муносабатлари бошқа бир оиладаги эр-
хотин муносабатларига мос келмаслиги мумкин. Чунки ёш оилани юзага 
келтирган эр-хотинлар турли хил шахслараро муносабатлар тизими, турлича 
таомилга эга бўлган оилаларда тарбияланган, шахс сифатида шаклланган ўспирин 
ёшлардан ташкил топади. Лекин шунга қарамасдан махсус психологик 
тадқиқотларда ва улардан олинган натижалар асосида ёзилган илмий психологик 
адабиётларда ёш оилаларда эр-хотин муносабатларининг шаклланиши ва 
ривожланишининг умумий механизмларига оид тегишли маълумотлар келтириб 
ўтилган. 
57
Мирзиёев Ш.М.
"Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг 
софлигини асраш – давр талаби" мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқи. 2017йил 15июнь. 


285 
Oилаларда эр-хотин муносабатларининг қай тарзда ривожланиши аввало шу 
ёш оиланинг юзага келишига асос бўлган никоҳ олди омилларининг характери, шу 
оилаларнинг юзага келиш шарт-шароитлари билан узвий боғлиқдир. 
Оила қураётган ёш келин-куёвлар ўзлари англамаган равишда ўзлари тарбия 
топган оилаларининг андозасини янги оилага тадбиқ эта бошлайдилар.
Эр-хотин алоқалари мустаҳкам ва барқарор бўлиши учун иккаласи ўз 
муносабатлари жараёнида акалари ёки опа-сингиллари билан бўладиган 
ҳамкорлик, пешқадамлик, ҳукмронлик, масъулият, ғамхўрлик, тобелик каби қатор 
шахслараро муносабатларини рўёбга чиқаришлари лозим. Бу алоқаларнинг бир 
кўриниши шундайки, унда эр ва хотин бир-бирига турмушда, ҳаётда энг яқин 
киши эканлигини англаб, ўзаро оилавий муносабатлардаги камчиликларни 
тўлдириб боришлари керак. Биз бундай ҳолатни қуйидаги оилаларда кузатишимиз 
мумкин: 
- Эр ўз оиласида сингилларининг акаси бўлган бўлса, ёки хотин ҳам ўз 
навбатида ота-онасининг уйида акаларининг синглиси бўлган бўлса комплементар 
тарзда уйғунлик кашф этади, улар оилавий муносабатларда ким устун, ким тобе 
каби муаммоларга дуч келмайдилар. 
- Агар хотин ўз оиласида бирига сингил, бирига опа бўлиб катта бўлган 
бўлса, у ёки бу тажриба эри бўлган муносабатларда қисман комплементар 
вазифани бажаради.
- Агар эр ўз оиласида тўнғич фарзанд ва хотин ҳам ўз оиласида тўнғич бўлган 
бўлса, унда эр-хотин муносабатлари нокомплементар никоҳга тўғри келади, яъни, 
улар тенг мавқели бўлгани учун одатда ўзаро муносабатларида лидерлик ва ўзаро 
мослашиш ҳолатлари муайян қийинчиликлар ва муаммолар билан кечади, тез-тез 
бир-бирига нималарнидир даъво қиладиган, ўз фикрини уқтириш ва амалга 
оширишга мойиллик кузатилади.
Эр-хотин муносабатлари аввало мослашиш, яъни бир-бирига аста-секин 
кўникиб, мослашиб бориш жараёнидан бошланади, зеро, уларнинг ҳар бири янги 
муҳитга, янги рўзғорга ўз оиласида ортирган шахсий тажрибаси, оила тўғрисидаги 
ижтимоий тасаввурлари билан кириб келади. Натижада ота-онаси оиласида олган 
тажрибанинг бир қисмидан воз кечгани ҳолда, янги муносабатлар учун янги 
фазилатларни ўзида тарбиялай бошлашлари муҳим аҳамиятга эга энг муҳими, 
ҳозирги ёшлар оилавий муносабатларга жисмоний ва маънавий тайёр бўлиши, 
уларда инсон шахси учун зарур булган барча сифат ва фазилатлар ривожланган 
ҳамда ўзаро муносабатларида уйғун намоён бўлиши янги оиланинг барқарорлиги 
ва ривожи учун муҳимдир. 

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish