243
Аввваломбор, “оммавий маданият” кўринишида кириб келаётган
турли
таҳдидлар, гиёҳвандлик, диний экстремизм, миссионерлик каби бало-
қазолардан ёшларимизни асрашга, уларнинг таълим-тарбиясига ҳар биримиз
масъул эканимизни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак”, деган сўзлари заминида
талаба ёшлар ўртасида олиб бориладиган ишларни танқидий таҳлил қилиш, бу
соҳадаги устувор вазифалар доирасида фаол ишлаш талаб этилмоқда. Таълим
жараёнининг натижаси ўзлаштириш ички ва ташқи фаолиятини мақсадга
мувофиқ равишда ўзгартиришдир. Таълим бир одамнинг бошқасига билим ва
кўникмалар беришидир. Билим, кўникма ва малакалар таълим жараёнининг
натижасидир. Билимларни ўзлаштириш жараёни муаммоси П.Я.Галперин ва
Н.Ф.Тализина томонидан ўрганилган. Улар ақлий хатти – харакатларини
босқичма – босқич шакиллантириш назариясини ишлаб чиққанлар.
Муаллифлар ақлий хатти – харакатларни моддий холда ташқи нутқ
ёрдамида ҳамда ақлий шакилда, фикрда номоён бўлишини изохлаб берадилар.
Ақлий хатти – ҳаракатларнинг биринси босқичи расм, шема, диаграмма ва
шартли белгилар тарзида ўз ифодасини топади. Ақлий хатти – ҳаракатларнинг
иккинчи босқичи кўргазмалардан олган тасаввурлари тўғрисида ўқувчиларнинг
овоз чиқариб, фикр юритишдан иборат. Учинчи босқич эса,
субьект онгида
тасаввур, тушунча, қонуният, хосса, хусусият, операция, усул тариқасида
номоён бўлади. Маълумки, ўқувчиларга таклиф этиладиган ахборотлар ақл
бовар қилмайдиган даражада тезлик билан кўпайиб бормоқда. Шунингдек,
уларнинг жуда тез эскириб қолиб, янгилашни тақозо этиши ҳам ўз – ўзидан
маълум бўлмоқда. Тўртинчи босқич бажарилган хатти – харакатлар ички
режада овоз чиқарилмай бажарилади. Бешинчи босқич эса фаолиятни фикран
бажаришга ўтилади. Бундан равшан кўриниб
турибдики, материялни асосан
ёдлаб олиш ва ҳотирада сақлаб қолишга асосланадиган таълим ҳозирги
талабларга қисман жавоб бермоқда. Ўқувчиларга ҳамиша янгиланиб турадиган
ахборотни мустақил ривишда ўзлаштириб боришга ва ўқишни битириб
келгандан кейин, кишига жадал сурьат билан ўсиб бораётган фан – техника
тараққиётидан орқада қолиб кетмаслик имкониятини берадиган қобилятлар
тараққиётини берувчи тафаккур сифатларини таркиб топтириш муаммоси
биринчи ўринга чиқиб бормоқда.
Аммо ўзлаштиришнинг самарадорлигини оширишда муоммала таълим,
ноанъанавий таълим усулларини қўллаш муҳим аҳамиятга эгадир.
Таълим олувчиларнинг таълим фаолиятига кўра таълимнинг қуйидагича
методлари ажратилган:
1) Тушунтирув кўрсатмалилик методи – бу метод репродуктив метод
бўлиб, унда фаолият ўқитуўчи томонидан оширилиб борилади. Ўқувчилар
таълим жараёнида
билим оладилар, танишадилар. Бу метод жуда кенг
тарқалган методлардан бири бўлиб, уни такомиллаштирилган усуллари мавжуд,
бу – программалаштирилган таълимдир.
2) Репродуктив методда ўқувчи фаолияти кўпсатиб, унда ўқувчига
берилаётган билимни қайта хотирада тиклаб, олинган билимни нуша сифатида
қабул қилади. 3) Муаммоли таълим методи – ўқитувчи томонидан ташкил
244
этилиб, у продуктив характерга эгадир. Ушбу метод орқали ўқувчи билим ва
малакани шакиллантиради. Ушбу методни такомиллаштириш йўлларидан бири
ишчан ўйинларни ташкитл этишдан иборатдир.Ёшлар ўртасида олиб
борилаётган турли йўналишдаги ўқув, илмий, маънавий-маърифий ва
тарбиявий ишлар орасида
соғлом рақобат муҳитини яратиш, ибратли
ёшларнинг ютуқларини жамоа ўртасида кенг тарғиб қилиш масаласи ҳам
муҳим аҳамиятга эга бўлган йўналишлардан бири ҳисобланади.
Нима учун рақобат, аниқроғи соғлом, ижобий ва ижодий рақобат – бу
инсон ривожланишидаги энг яхши омил сифатида эътироф этилади?
Чунки, рақобат – биз фикран ўрганиб қолгандан кўра анча кенг тарқалган
ҳодиса ҳисобланади. У на фақат сиёсат ва иқтисодни қамраб олган, биз
болалигимиз пайтиданоқ, то
умримизнинг охиригача мактабда, ишда,
муҳаббатда, оилада ва хатто турли қизиқишларимиз доирасида ҳам баҳслашиб
келамиз. Рақобат – инсоний муносабатлар доирасида бир томондан, ўзаро
ҳамкорликда ишлаш элементлари (унсурлари)ни ҳам, иккинчи томондан
бузғунчилик ҳолатларини ҳам ифода этади. Бунда кўпинча шахсий сифат ва
аниқ шарт-шароитларга боғлиқ бўлади, ушбу соҳада тадқиқот олиб борган
мутахассисларнинг фикрича кўпроқ шахснинг маданиятига ҳам боғлиқ бўлади.
Турли
мамлакатлар
Университетлари
ёшлари
ўртасида
сўровнома
ўтказилганда, уларнинг рақобат ҳақидаги фикрлари бир-биридан фарқ қилиши
аниқланган. Масалан, Японияда талабанинг мақсади ўз устида ишлаш, шахсий
ўсиш ва ривожланишни, бошқа мамлакат ёшларида Венгрия ва Канадалик
ёшларда рақиб ва ўзини ўзи такомллаштириш воситаси сифатида қараган,
эътибор марказида эса шахсий “Мен”лиги турган. Ўзи соғлигига бўлган
муносабатни ўзгартиради, спорт, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш
малакасини шакллантиради ва бошқалар.
Бугунги кунда жамиятимизда
психологик хизматнинг таркибий мазмуни шахсларнинг индивидуал
психологик хусусиятларини ўрганиш билан бирга унинг ҳар томонлама камол
топиши, ҳам маънавий, ҳам ақлий ривожланиши, ўзлигини англаши ва
қобилиятларини намоён этиши учун тегишли таълим-тарбия ҳамда маънавий-
руҳий шароитлар яратилиши назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: