629
шунингдек, кредит мажбуриятини
таъминоти сифатида та
-
рафлар ўртасида ипотека шартномаси тузилиб, унга кўра иЧткга
тегишли бўлган Яккабоғ шаҳар, «жамбул» маҳалла фуқаролар
йиғини ҳудудидаги «Э. хужантаев» кўчаси 105-уйда жойлашган
маъмурий бино ва иншоотлар гаровга қўйилган. Гаровга қўйилган
бино ва иншоотлар тарафларнинг келишувига асосан 438 000 000
сўмга баҳоланган.
Қарздор томонидан кредит шартномасида кўрсатилган мажбу
-
риятлар бажарилмаганлиги сабабли банк хўжалик
судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган кре
-
дит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни, иЧткдан
банк фойдасига 203 268 000 сўм кредит қарзи ва 2 800 000 сўм
фоиз қарзини ундиришни ҳамда ундирувни гаровдаги мол-мулкга
қаратишни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
билан даъво
қаноатлантирилиб, гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди сав
-
доси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси 438 000 000
сўм, яъни гаров шартномасида кўрсатилган миқдорда белгиланган.
иш ҳужжатларидан аниқланишича, иЧтк томонидан ҳал
қилув қарори қабул қилингунга қадар гаровдаги мол-мулкларнинг
бозор баҳосини аниқлаш юзасидан экспертиза тайинлаш ҳақида
ариза тақдим этган.
хпкнинг 129-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар
-
нинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ва ишни
кўриш билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва
илтимосномаларини хўжалик суди ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг фикрларини эшитиб бўлгач ҳал қилади. хўжалик
суди аризалар ва илтимосномаларни кўриш натижалари бўйича
ажрим чиқаради.
аммо биринчи инстанция суди иЧткнинг мазкур илтимосно
-
масини муҳокама қилмаган ва унга ҳуқуқий баҳо бермаган.
ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда
суднинг
қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи,
жойлашган жойи, гаров
шартномасида кўрсатилган миқдордаги бошланғич сотув баҳоси
кўрсатилиши лозим. Гаровга қўйилган мол-мулкнинг қиймати
юзасидан низо вужудга келган ҳолларда, у тарафларнинг илтимос
-
номаси бўйича тайинланган мутахассис (эксперт)нинг
хулосасига
кўра белгиланади. бунда мутахассис (эксперт) сифатида баҳолаш
фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга
630
бўлган ҳам
жисмоний, ҳам юридик шахс қатнашиши мумкин. бу
ҳақда Ўзбекистон Республикаси олий суди пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси олий хўжалик суди пленумининг «кредит шартно
-
маларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъ
-
минлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида» 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли
қарорининг 23-бандида тушунтириш берилган.
хпкнинг 188-моддасига кўра моддий ёки процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши хўжалик су
-
дининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор
қилиш учун асос бўлади.
шу сабабли кассация инстацияси суди ҳал қилув қарорини бе
-
кор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборган.
Do'stlaringiz bilan baham: