631
жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарорига кўра,
таъсисчи д. Ғаниев жамият йиғилишларига қатнашмаганлиги,
унинг ўрнига жамият йиғилишларига акаси и. Ғаниев қатнашиб,
жамият раиси ва таъсисчиларига ўз тазйиғини ўтказганлиги,
жамият таъсисчилари улушларини ғайриқонуний равишда
ўзлаштириб олаётганлиги, ўзига қарашли «232-хМкк»
корхона
номидан «412-иМкк» МЧжга «шўртаннефтгаз» укнинг асосий
йўлларини таъмирлаш ишларини бажартириб, бажарилган ишлар
ҳақини тўламасдан келаётганлиги, яъни 25 837 478 сўм маблағни
ўзлаштириб, корхонанинг оғир иқтисодий аҳволга олиб келган
-
лиги баён қилиниб, жамиятнинг устав фондини 24,5
фоизига эга
бўлган таъсисчи д. Ғаниевни жамиятдан суд тартибида чиқариш
тўғрисида қарор қабул қилинган.
хпк 23-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра ишти
-
рокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари
ва жамиятлари ўртасида, шу жумладан акциядорлар ўртасида,
акция дор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкат
-
лари ва жамиятлари фаолиятидан келиб чиқадиган низоларга доир
ишлар (меҳнатга оид низолардан ташқари) хўжалик судининг суд
-
ловига тегишлидир.
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жа
-
миятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
8-моддасини иккинчи қисмида,
жами улушлари жамият устав
фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил
этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бу
-
заётган ёхуд ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг
фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки
уни жиддий тарз
-
да қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида
чиқарилишини талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Мазкур Қонун нормаси билан иштирокчини жамиятдан суд
тартибида чиқариш ҳуқуқи
жамиятга эмас балки, жамият ишти
-
рокчиларига берилган.
бироқ, мазкур ҳолатда даъво аризаси билан жамият иштирок
-
чилари эмас балки, жамият манфаатини кўзлаб палата судга му
-
рожаат қилган.
«ссп тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
13-моддасига кўра палата давлат божи тўламасдан судга пала
-
та аъзолари манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этиш,
шунинг
-
дек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг қарорлари, улар
632
мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан
шикоят бериш ҳуқуқига эга.
бироқ, даъво аризасида палата аъзоси яъни жамиятнинг ман
-
фаати бузилганлиги ҳолати исботланмаган.
биринчи инстанция суди томонидан мазкур ҳуқуқ нормала
-
ри нотўғри талқин қилиниб, даъвони қаноатлантириш ҳақида
нотўғри хулосага келинган.
апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини кучда
қолдириб хатога йўл қўйган.
шу сабабли, кассация инстанцияси суди иш юзасидан қабул
қилган суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида
янги қарор қабул қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: