69
Умуман, ҳар қайси суғурта ташқилоти ўзининг жавобгарлигига қабул
қилувчи таваккалчиликларни чегаралаш ѐки кенгайтириш ҳуқуқига эга.
Тижорат таваккалчиликлари суғуртаси бўйича тариф ставкалари кўплаб
омилларга: фаолият турига, суғурта
муддатига, бозор муносабатларининг
барқарорлик даражасига ва бошқаларга боғлиқ. Ҳар бир корхона учун
таваккалчилик ва тўлов ставкаси алоҳида (индивидуал)дир.
Суғуртани соҳаларга бўлиш асосида уларнинг объектлари бўйича
фарқланиши ѐтади. Бу омилга мос равишда суғурта муносабатлари йигиндисини
тўртта соҳага бўлиш мумукин.
1. Мулкий суғурта;
2. Фукаролар хаѐт даражаси сугуртаси;
3. Жавобгарлик сугуртаси;
4. Тадбиркорлик таваккалчилиги сугуртаси.
Мулкий суғуртада объект бўлиб, моддий қийматликлар хисобланади;
фуқароларнинг хаѐт даражаси суғуртасида – уларнинг хаѐти, соғлиги, меҳнат
лаѐкати; жавобгарлик суғуртасида - объект бўлиб сугурталанувчиларнинг турли
жавобгарликлари,
маъсулияти, мажбуриятлари хисобланади; тадбиркорлик
таваккалчиликлари суғуртасида эса – объект вазифасини тадбиркорлик ишлари
бўйича турли таваккалчиликлар бажаради.
Тадбиркорлик
таваккалчиликлари
суғуртасида
2
тармоқ
мавжуд:
даромадларни беъвосита хамда билвосита йўқотиш таваккалчилиги суғуртаси.
Тадбиркорлик таваккалчилиги суғуртаси дастгохларни тўхтаб колиши, савдодаги
тўхталишлар натижасида зарар кўриш ѐки фойда ола олмаслик суғуртаси, янги
техника ва технологияларни қўллаш таваккалчилиги суғуртаси ва бошка турларга
бўлинади.
Кўриниб турибдики, тадбиркорлик фаолияти ва суғурта
бозор
муносабатларининг узвий боғлиқ категорияларидир. Тадбиркорлик суғуртаси
фаолиятнинг якуний натижалари билан бирга кўзланган мақсадга эришиш учун
таъсир қилувчи турли омиллар химоясига йўналтирилган бўлиши керак.
Тадбиркорлик фаолиятининг мақсади фойда олиш. Капитал хажмини
кўпайтириш хисобланади. Шунинг учун кутилган фойдани йўкотиш эхтимоли ѐки
кўзланган даромадни ола олмаслик холатларидан сугурталаш мухим ахамият касб
этади. Бозор иқтисодиѐти шароитида суғуртанинг ўзи тижорат фаолиятининг бир
соҳаси бўлиб боради. Шунинг учун суғурталовчи ўз жавобгарлилигига у ѐки бу
таваккалчиликни олиш билан, аввало ўзи хақида ўйлайди, яъни тузилаѐтган
суғурта
шартномаси
унга
нима
беради.
Шунингдек,
у
йирик
таваккалчиликларнинг юкори хавфи мавжуд бўлган сугуртанинг айрим турларига
қўл ура олмайди. Шунинг учун бундай турларнинг кўпчилиги биргаликдаги
суғуртанинг предмети бўлиши мумкин.
Самарали тадбиркорлик фаолиятини янги
техника ва технологияларни
ўзлаштиришга интилишсиз, ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун қўшимча
маблағни қидиришдаги онгли таваккалчиликни тассавур қила олмайди. Бу
йўлдигаларнинг хаммаси хам муваффақияти кафолатланмайди, йўкотишлар хам
70
бўлиши мумкин, бундай техник ва технологик таваккалчиликларни суғурталаш
илмий техник, тараққиѐтни мухим қўллаб-қувватловчиси бўлиши мумкин.
Бозор хўжалигининг кенгайиши билан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ
кўплаб объектлар суғуртага жалб қилинади. Лекин суғурта химояларининг
эхтимоллиги реал суғурта бозорини шаклланиши, суғурта
ташкилотларининг
молиявий базасини мустахакамланиши билан амалга ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: