75
асосида фирма кадрлар концепцияси шаклланади, ташкилот фаолиятини самарали
бошқариш учун қандай кадр керак бўлиши аниқланади. Бундай концепция
қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
-
тармоқ ривожланишининг стратегик йўналишларини хисобга олиш:
-
хаққонийлик;
-
иқтисодий ва сиѐсий хаѐтнинг ўзгарувчан муҳитига мулжал олиш;
-
корхонани юқори малакали кадрлар билан таъминлашга йўналтирилганлик.
Ишлаб чиқарилган кадрлар сиѐсати коицепцияси корхонанинг хамма
ишчиларига етказилиши керак.
Кадрлар сиѐсати тактикаси деганда, кадрлар билан жорий ишлаш
усуллари тушинилали. У конкрет шароитларда кадрлар сиѐсати принципларини
амалга ошириш кетма-кетлигини назарда тутади. Унинг энг ахамиятлиялари
кадрларни тўғри танлаш, ўрнига қўйиш, ўқитиш, тарбиялаш, ишлатиш ва қайта
тайѐрлашдир. Агар кадрлар ишини бошқарув тизими деб тушинилса, унда бу
тизим субъектни кўп сонли инсонлар ташкил қилади, масалан, бош директор,
унинг кадрлар бўйича ўринбосари, кадрлар бўлими, техник ўқув бўлими ва
бошқалар. Кадрлар иши тизимининг бошқарув объектлари ишга тайѐрланган
ишчилар. яъни мутахассислар ва бошқариладиган ходимлар хисобланади.
Кадрлар ишининг асосий мақсади қуйидагилар:
-
кадрларга талабни режалашгириш;
-
кадрларни танлаш ва бахо бериш услубини ишлаб чиқиш;
-
ѐш кадрларни тарбиялашни режалаштириш;
-
бошқарув услубини такомиллаштириш ва бошқалар.
Кўп корхоналарда кадрлар ишининг асосий қисмини кадрлар бўлими амалга
оширади. Корхона кўламига қараб, у бир ѐки бир нечта бўлинмалардан иборат
бўлади: масалан: ишга қабул қилиш гурухи, хисоб-китоб гурухи ва бошқалар.
Кадрлар бўлими мустақил структурали бўлинма бўлиб, фақат корхона рахбарига
бўйсунади. Кадрлар бўлими ходимлари бажарадиган ишлари бўйича йўриқнома
мавжуд бўлади, уларнинг бир нечтасини қуйида кўриш мумкин:
- корхона мутахассисларини тўғри ва самарали жойлаштириш мақсадида
уларнинг меҳнат фаолияти, билими ва бошқа сифатлари рўйхатининг тахлили
орқали кадрларни танлаш ва жойлаштириш бўйича имтихон қабул қилиш, ишдан
ишга ўтказиш ѐки бўшатишни расмийлаштириш;
-
меҳнат дафтарчаларини тўлдириш ва сақлаш;
-
бўшаѐтган ишчи ва хизматчиларни ишга жойлаштириш бўйича тадбирлар.
Кадрлар
иши
бўйича
хисобот
тайѐрлаш.
Кичик
тадбиркорлик
ташкилотларида кадрлар бўлимини ташкил қилиш шарт эмас, унинг вазифасини
қобилиятли ходим бажариши мумкин.
Катта фирмаларда кадрлар бўлими қўшимча бўлимчалар билан тўлдирилади
ѐки ходимлар бўйича менежер ишга олинади. Иккала холда хам бу инсонга катта
масъулият юкланади. Кадрлар бўйича менежер - кадрларни режалаштириш,
уларни танлаш ва бахолаш, хизмат бўйича кўтарилиш, ўқиши ва хакозоларга
жавоб беради. Бу ишга олий маълумотли, кадрлар ишини яхши биладиган инсон
тайинланади.
Do'stlaringiz bilan baham: