144
хочи”ни қараб чиқамиз. Бунда авваломбор биз режалаштирилаётган харажатлар
миқдорини, яъни, кейнсиан хочини олиш учун режелаштирилаётган харажатлар
миқдорини ташкил килувчи омилларни кўриб чиқамиз. Режалаштирилаётган
харажатлар уй-хўжаликлари, фирмалар ва давлатнинг
товар ва хизматларини
сотиб олишга мўлжаллаган харажатлар миқдоридан иборат. Ҳақиқий
харажатлар режалаштирилган харажатлардан, яъни, бирор бир фирма
режалаштирилмаган инвестициялар миқдорини оширишга ёки камайтиришга
карор килган вазиятлардагина фарқ қилади.
Фараз қилайлик, Иқтисодиёт ёпик Иқтисодиётдан иборат,
соф экспорт
нолга тенг. Биз режалаштирилаётган харажатлар миқдорини (Е), истеъмол (С),
режалаштирилган инвестициялар (I) ва давлат харажатлари (G)нинг йиғиндиси
орқали топишимиз мумкин.
Е= С+I+G
Демак, кейнсиан хочи даромаднинг (У) режалаштирилаётган харажатларга
боғлиқлигини акс эттирар экан. Бу тенгламага биз истеъмол функциясини
қўшсак: С=С(У-T).
Истеъмол функцияси кўрсатаяпдики, истеъмол ихтиёридаги даромадлар
миқдорига боғлиқ экан (У-T). Бундан ташқари
режалаштирилган
инвестициялар миқдори (I=I) шаклида кайд қилинган бўлсин ва бюджет сиёсати
давлат харажатлари ва солиқлари миқдори - ўзгармаган ҳолда қолсин: G=G;
T=T. Бу тенгламаларни бирлаштирсак, қуйидаги тенгламага эга буламиз:
Е=С(У-T)+I+G;
Қуйидаги расмда режалаштирилаётган харажатлар графикда даромад
функцияси шаклида берилган. Бу тўғри чизиқ ижобий силжишга эга. Чунки,
юқори даромадлар даражаси юқорирок истеъмол даражаларига, яъни,
режалаштирилаётган харажатларнинг юқорирок даражасига олиб келади.
Чизиқнинг эгилиши истеъмолга чегаравий мойилликни билдиради - MPC.
Яъни, даромадларни 1 сўмга оширганда режалаштирилаётган
харажатларнинг
қанчага ошишини кўрсатади.
11.1-чизма.
146
11.2-чизма.
Кейнсиан хочи.
Режалаштирилаётган
харажатлар
Е У=Е
Мувозанат нуқтадаги
даромад А Е=С+I+G
Мувозанат нуқта-
45
даги даромадлар
Даромадлар У
режалаштирилган инвестициялар даражаси шароитида Иқтисодиётдаги
даромадлар миқдорини аниқлаш имконини беради. Аммо, у хаддан ташқари
йириклаштирилган, яъни режалаштирилган инвестиция даражаси кайд
қилинган. Олдинги мавзуларда кўрдикки, режалаштирилаётган инвестициялар
миқдори фоиз ставкаси, яъни инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун
олинадиган кредитларга сарфланган харажатлар билан аниқланади. Фоиз
ставкаси қанча юқори бўлса, инвестиция қилишни хохловчилар ва
режалаштирилаётган харажатлар шунча кам бўлади.
Харажатларнинг
камайиши даромадлар даражасининг тушиб кетишига олиб келади. Шундай
қилиб, инвестициялар функцияси ва кейнсиан хочи асосида фоиз ставкаси ва
даромад даражаси ўртасида тескари боғлиқлик урнатилади.
147
11.3-чизма.
В.Кейнсиан хочи
Режалаш- Е У=Е
тирилаётган Е=С(У-Т)+I()+G
харажатлар
I
Е=С(У-Т)+I()+G
У2 У1 Даромад У
С.IS эгри чизиғи.
А. Инвестиция
функцияси
к к
Фоиз Фоиз
став- став-
каси каси
к к
к к
IS
148
I(к) I(к) Инвестиция У2 У1
Даромад
Do'stlaringiz bilan baham: