137
жами қиймати 50 млрд. доллардан ошадиган банклар ўзаро қўшилганда
чикимлар арзимас даражада қисқаришини ҳам аниқлашди.
В) Ўз маблағини имкони борича диверсификациялаш (кенгайтириш)
жаҳон банк тизимининг бошқа муҳим томонидир. Масалан, Британиядаги
Midland банкининг (Honkong Bank) ва Америкадаги Maкinу банки биргаликда
бу банк Лондондаги NSBC Holdings гуруҳига кириб, ҳаммалари биргаликда
1995 йил якунига кўра “Thу Bankук” журналининг
анъанавий рейтингида
биринчи ўринни олди). Анъанавий банк фаолияти билан турдош тармокларга
жадал кириб бориш жараёни аср бошидаёк бошланган. 1909 йилда тузилган
компания кейинрок банкнинг чет эл бозорига кириб олишда асосий қурол
бўлди. 1958 йилда M. Gland шу вақтга келиб тўзилган ўзининг шуъба банки
билан биргаликда хақи бўлиб-бўлиб тўланадиган
товарлар сотиб олиш учун
қарз бериш билан шугулланувчи фирманинг ҳамма акцияларини сотиб олди.
Ташқи экспанцияни кучайтириш учун банк 1965 йилда 3 та банк - “ Amкo
Bank” (Нидерландия), Dугtschу Bank (Германия) ва Sociуtу gуnукalу (Бельгия)
билан мустаҳкам алоқа урнатди. Мазкур банкларнинг Европа маслахат
кумитаси номини олган битими акциялари бирон-бир тарзда айирбошлашни
кўзда тутмаган бўлса ҳам кейинги йилларда ҳалқаро майдонда банкларнинг
янада яқин кооперациялашуви учун асос яратди.
Япония банкларининг ҳалқаро экспанцияси 70
йилларнинг охирларида
бошланди. Бу ходисанинг боиси : мамлакатнинг барча етакчи банклари
дунёнинг асосий марказларида, шунингдек Япон корпорацияларининг
стратегияси нуқтаи назаридан алохида аҳамиятга эга бўлган (мамлакатларда)
минтакаларда (Жанубий-Шаркий Осиё
мамлакатлари, АҚШ Uарбий сохили,
Австралияда) бўлимлар очган эди. Бу экспанция бир неча устун йўналишлар
бўйича давом этди.
Биринчиси дунёнинг турли минтакаларига инвестиция қўйувчи Япон
транс миллий корпорацияларга хизмат қилиш. Бу йўналиш Япон банкларининг
ички банк бизнесига кириб олиб, бўлим ва шуъба компониялар очилиши ҳамда
138
молиявий ночор аҳволга тушиб қолган махаллий банкларни сотиб олиш
йўлидан борди.
Иккинчиси Нъю-Йорк, Лондон, Цюрих каби
йирик молия марказларида
жаҳон ссуда капитали бозорида йирик операциялар ўтказиш.
Учинчиси Япония учун “кизикарли” мамлакатлар билан Иқтисодий
ҳамкорликни ривожлантириш чунончи, кўпчилик Япон банклари Хитойда
ваколатхоналар ва шуъба компаниялар очиб, йирик инвестиция лойиҳаларини
молиялашда катнашмокда.
С) Банклар фаолиятини дерегулияциялаш жараёни учинчи жаҳоншумул
тамойилдир. 70-йиллар охирида АҚШ да
фукароларнинг омонатлари
хафвсизлиги даражасини ошириш мақсадида жамғарма депозитлари бўйича
фоиз ставкасининг юқори чегарасини кўтаришдан бошланган. Бу жараён
молиявий хизматларнинг бутун соҳасига ёйилди. Янги қонунлар туфайли
банклар мижозларга операцион депозитлар, шунингдек истеъмол ва тижорат
кредитининг турли вариантларини таклиф этиш Хуқуқини олади. Шу
билан
бирга турли қимматли қоғозлар операциялари утказилди. Дунёдаги бошқа
етакчи мамлакатлар масалан, Австралия, Канада, Англия ва Япония ҳам 80-
йилларда дерегуляция амалиётига қўшилди.
Жаҳон банк тизими ривожланишининг асосий тамойиллари ана шундай.
Уларни таҳлил этиб чиқариладиган умумий хулоса қуйидагича:
Замонавий банк тизими мураккаблашиб йириклашиб бормокда. Унда соф
классик “банкча” хусусиятлар бошқа молия муассасаларининг хусусиятлари
билан қўшилиб кетмокда.
Банкларнинг ривожи бутун дунёда давом этаётган Иқтисодий интеграция
тамойилини акс эттиради. Бу жараённинг банк ишида намоён бўлиши
натижаларини ривожланган мамлакатлар мисолида ўрганиш орқали ўз банк
тизимини эндигина вужудга келтираётган мамлакатлар хатоларга йўл куймай,
бундан буёнги тараққиёт концепциясини окилона амалга оширишлари мумкин
бўлади, деб уйлаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: