142
кетишига олиб келади. Шу сабабли ҳам иқтисодий мувозанат муаммоларини
тадқиқ қилиш энг муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Иқтисодий мувозанат миллий иқтисодиётни
шартли равишда барча
истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи бирликларининг ўзаро боғлиқлиги сифатида
кўз олдимизга келтирсак, унда мувозанат шундай ҳолатки, қачонки улар
ўртасида қарама-қаршиликлар бўлмайди ва ресурслар, товарлар ва
даромадларнинг доиравий айланиши узлуксиз
равишда амалга ошишини
таъминлаши шарт. Миллий даражадаги ёки макроиқтисодий мувозанат пулда
ифодаланган жами талаб ва таклифни, иқтисодиётни пулли ва моддий
мутаносиблигининг мос келишини кўзда тўтади. Бу миллий хўжаликни идеал
ҳолати бўлади, уни доимий сақлаб туриш мумкин эмас.
Жаҳон амалиёти Иқтисодий мувозанатга
эришишнинг икки асосий
усулини ишлаб чиққан:
1. Нархлар талаб ва таклифларини тартибга солиб турувчи бир-бирига боғлиқ
бўлган бозорлар ёрдамида (товар ва хизматлар, капитал, ишчи кучи бозорлари)
мувозанатлашади.
2. Моддий, меҳнат ва молиявий балансларни тўзиш йўли билан келажакда
талаб ва таклифнинг ҳажмларини, шунингдек, нархларнинг ўзини ҳам
урнатувчи давлат режалари ёрдамида мувозанатлашади.
Аралаш иқтисодиёт мамлакатларида макроиқтисодиётнинг асосий усули
бозор ҳисобланади. Шу билан бирга давлат ҳам сезиларли даражада рол
уйнайди. У маъмурий хуқуқий ва иқтисодий
аралашув чегараларидан
фойдаланиб жами талаб ва таклифнинг ўзгаришига ва шу орқали
макроиқтисодий мувозанатга ҳам бевосита ёки билвосита таъсир этади. Буни
авволамбор мамлакатда иқтисодий барқарорликга эришмасдан туриб амалга
ошириб бўлмайди. Шунинг учун барча ривожланган мамлакатларда иқтисодий
барқарорликга эришишга катта аҳамият берилади. Чунки иқтисодий
барқарорлаштириш ислохотларини амалга ошираётган барча мамлакатларда энг
долзарб ва қийин хал қилинадиган вазифадир.
143
Назария ва жаҳон амалиётида барқарорлаштириш сиёсатини амалга
оширишнинг икки асосий ёндошуви ишлаб чикилган:
1. Монетар;
2. Таркибий.
Монетар ёндошув тарафдорлари иқтисодиётда товар пул мувозанати
бўзилишининг асосий сабаби бўлган инфляцияни
асосан муомалада пул
массасининг ортиқчалигидан келиб чиққан деб ҳисоблашади. Шунинг учун
улар томонидан таклиф қилинаётган чора тадбирлар пул таклифини чеклашга
каратилган. Жумладан, давлат харажатларини,
биринчи навбатда ижтимоий
дастурларни кескин қисқартириш, пул эмиссиясига ва давлат заёмларига
катъий чегара урнатиш, иш хақи ўсишини чеклаш, тадбиркорлик фаолиятига
янада кенгроқ йўл очиб бериш.
Монетаристлардан фарқли равишда таркибий барқарорлаштириш
тарафдорлари инфляцияни бутун инқирозий воқеаларнинг бош сабабчиси деб
ҳисобламайдилар. Шунинг учун уларнинг таклифлари ишлаб чиқаришни
ривожлантиришни рағбатлантириш ёрдамида нархлар ўсишининг олдини
олишга каратилган. Бунда улар давлат томонидан
тарибга солиш усулларига
муҳим аҳамият беради.
11.2.
Do'stlaringiz bilan baham: