149
11.4-чизма.
Реал миқдорда пул воситалари заҳираси таклифи.
Фоиз ставкаси
к
Таклиф
Реал пул
заҳиралари
М/P M/P
Энди реал миқдордаги пул воситалари заҳирасига талабни қараб чиқамиз.
Инсонлар қўлида пулни сақлашади, чунки пул тез алмаштириш хусусиятига
эга. Тез (пулга) айлана олиш афзаллиги назарияси кўрсатадики пулга бўлган
талаб миқдори фоиз ставкасига боғлиқ. Фоиз ставкаси Нақд пул воситаларини
кулда ушлаб туришнинг альтернатив харажатлари миқдорини билдиради. Яъни,
сиз фоиз олиб келмайдиган Нақд пулларни кулда ушлаб тўрган шароитда
йўқотадиган пул миқдорини билдиради. Ноннинг нархи нон талаби миқдорига
таъсир килганидек, Нақд пулларни қўлда ушлаб туриш миқдори ҳам пул
заҳираларига талаб миқдорига таъсир кўрсатади.
Шунинг учун фоиз ставкаси
ошганда, инсонлар бойликларини пул шаклида камроқ ушлаб туришга ҳаракат
қилади.
Реал пул заҳираларига талабни қуйидаги кўринишда ёзамиз:
(M/P) = L(к)
Бу ерда:-L( )-функцияси пулга талаб миқдорини билдиради. Бу тенглама
кўрсатаяптики, пулга бўлган талаб миқдори фоиз ставкаси функциясини
билдиради. Кейинги графикда фоиз ставкаси ва реал пул заҳиралари миқдорига
талаб тескари боғлиқликга эга. Чунки, юқори фоиз ставкаси пулга талаб
миқдорининг камайишини кўрсатади.
150
11.5-чизма.
Реал пул заҳираларига талаб.
Фоиз
ставкаси
талаб
L(к)
М/P
Реал пул заҳиралари
Фоиз ставкаси тенглигига эга бўлиши учун
пулга талаб ва таклиф эгри
чизиқларини бирлаштирамиз.
11.6-чизма.
Тез (пулга) айланиши афзаллиги назарияси.
Фоиз ставкаси
к
L(к)
Фоиз ставкасининг
мувозанат нуқтаси
M/P
M/P Реал пул заҳиралари.
151
Тез айланиш афзаллиги назариясига мос равишда фоиз ставкасининнг
ўзгариши пул бозорида мувозанатга олиб келади. Фоиз ставкасининг мувозанат
нуқтасида пул воситалари заҳирасига талаб миқдори таклиф миқдорига тенг.
Тез (пулга) айланма олиш афзаллиги назарияси,
яъни пул таклифининг
камайиши фоиз ставкасини оширади, пул таклифининг кўпайиши эса фоиз
ставкасини камайтиришдан келиб чиққан.
Энди тез (пулга) айлана олиш афзаллиги назариясини LM эгри чизиғини
ташкил қилишда фойдаланамиз. Мувозанат фоиз
ставкаси - пул талаби ва
таклифини тенглаштирадиган фоиз ставкаси ўртасидаги боғлиқликни LM эгри
чизиғи ифодалайди.
Шунгача биз фақат фоиз ставкаси реал пул заҳираларига бўлган талаб
миқдорига таъсир кўрсатади деб ҳисобладик. Янада аниқрок айтадиган бўлсак,
пул талаби миқдорига даромадлар даражаси ҳам таъсир кўрсатади. Даромадлар
юқори бўлса, харажатлар ҳам кўп бўлади. Шунинг учун инсонлар кўпроқ
ишларни амалга оширишга ҳаракат қилади. Бу эса ўз навбатида кўпроқ пулни
талаб қилади. Шундай қилиб, даромадлар даражасининг юқорирок бўлиши пул
талабини оширади. Бошқача айтганимизда, даромад ва пулга талаб ўртасида
тўғри алоқа мавжуд.
Пулга талаб функциясини қуйидагича ёзамиз:
(M/P)= L(к.у);
Пул бозори ҳолатини белгиловчи кўрсаткичлар ўртасидаги бундай ўзаро
муносабатлар йиғиндисининг графиги қуйидагича бўлади.