Назорат ва мулоҳаза саволлари.
1. Иқтисодий ўсиш тушунчаси ва уни ўлчаш усулларини изоҳлаб беринг.
2. Иқтисодий ўсиш суръатлари қандай аниқланади ?
3. Иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омилларни формулалар ёрдамида
тушинтириб беринг.
4. Иқтисодий ўсиш қандай салбий оқибатларга олиб келади ?
5. Иқтисодий ўсишда Лоренц эгри чизиғининг қандай алоқаси мавжуд ?
6. Иқтисодий ўсиш моделларининг умумлаштирилган каркасини қандай ёзиш
мумкин.
7. Р.Солоу ва Ҳаррод-Домар моделларини тушунтириб беринг.
Адабиётлар рўйхати.
1. Каримов И.А Бунёдкорлик йўлидан. 4 Том. Т.: “Ўзбекистон”, 1996.351 бет.
2. Агапова Г.А., Серегина С.Ф. Макроэкономика С., ДИС нашриёти 1997
3. М.К.Бункина, В.А.Семянов. “Макроэкономика” М.:1995
4. М.Бурдо, Ч.Виплош. “Макроэкономика”(Европейский текст). С. Петербург.
Судоистроение.: 1998
5. В.М.Гальпирин, С.М.Игратов, В.И.Моргунов. “Макроэкономика” Том-1. С.
Петербург. 1994
6. Д. Жеффри, Д. Сакс и др. “Макроэкономика. Глобальный подход”. М.: Из-во
“Дело”. 1996
7. Йўлдошев З., косимов М.С.“Макроиқтисодиёт асослари”.-Т.: Укитувчи. 1994
8. В.Н.Костьюк. “Макроэкономика”.-М.:1998
9. Т.Линвут, Гайгер. “Макроэкономика теория и переходная экономика”.
М.:1996
169
13-Боб: Ҳалқаро савдо назарияси.
13.1. Ҳалқаро савдо ривожланишининг аҳамияти ва унинг асосий
кўринишлари.
13.2. Ташқи савдо контрактларини тўзиш ва уларнинг турлари.
13.1. Ҳалқаро савдо ривожланишининг аҳамияти ва унинг асосий
кўринишлари.
Жаҳон савдоси Ташқи Иқтисодий алоқаларнинг асосий шаклидир. Унинг
кенгайиши ва чукурлашуви натижасида капитални четга чиқариш
имкониятлари юзага келди ва унга боғлиқ равишда ҳалқаро молия-валюта
кредит муносабатлари ривожланди.
Ташқи савдонинг вужудга келиши икки муҳим объектив сабаблар билан
изоҳланади. Биринчидан, бу табиий ва хом ашё ресурсларининг мамлакатлар
ўртасида текис тақсимланмаганлигидир.
Ҳалқаро савдо ривожланишининг зарурлигини аниқловчи иккинчи муҳим
сабаб-бу турли мамлакатларда ишлаб чиқарувчи кучларнинг бир хил
ривожланмаганлигидир.
Бу икки объектив сабаб ҳар қандай миллий Иқтисодиётнинг такрор
ишлаб чиқариши жараёнида ҳалқаро савдонинг аҳамиятини аниқлайди. 90-
йилларнинг бошларида ҳалқаро савдо ҳажми АҚШда ялпи миллий
маҳсулотнинг 16-18 фоизини, Германияда 30-39 фоизини Ташкил этди. Шу
даврда Ўзбекистон ялпи миллий маҳсулотида Ташқи савдонинг улуши 10-12
фоиз атрофида булди.
Ташқи савдо ҳалқаро айирбошлашнинг анъанавий шакли сифатида
қуйидаги кўринишларни ўз ичига олади:
- маҳсулотларни айирбошлаш: ёкилги-хом ашё маҳсулотлари, кишлок
хўжалиги маҳсулотлари, саноат маҳсулотлари;
-
хизматларни айирбошлаш: мухандислик-маслахат хизматлари,
транспорт хизматлари, туризм ва бошқа хизматлар. Ҳозирги вақтда
хизматларнинг жаҳон экспортидаги хиссаси 30 фоиздан ошиб кетди;
170
- янги илмий-техник маълумотларни айирбошлаш: лицензиялар ва “ноу-
хоу” лар. Улар хиссасига ҳалқаро савдо оборотининг 10 фоизига яқини тўғри
келади.
Ҳалқаро савдо маҳсулотлар, хизматлар ва фан-техника маълумотларини
айирбошлашнинг барча кўринишлари Ташқи савдо операциялари ёрдамида
амалга оширилади. Улар ўз навбатида экспорт, импорт, реэкспорт ва реимпорт
операцияларига бўлинади.
Экспорт операцияси-маҳсулотларни чет мамлакатларга чиқариш.
Импорт операцияси-маҳсулотни ҳорижий шерикдан сотиб олиш ва уни
мамлакатга олиб келиш.
Реэкспорт операцияси - аввал импорт қилинган ва қайта ишлов
берилмаган маҳсулотни чет элга олиб чиқиб сотиш.
Реимпорт операцияси - аввал экспорт қилинган ва у ерда қайта ишлов
берилмаган маҳсулотни чет элда сотиб олиш ва мамлакатга олиб келиш.
13.2. Ташқи савдо контрактларини тўзиш ва уларнинг турлари.
Ташқи савдо операциялари турли мамлакатлардаги шерикларининг
маълум изчилликда амалга ошириладиган ҳаракатларни ифодалайди. Бу
ҳаракатлар бозорини ўрганиш, унинг рекламаси, сотиш тармокларини яратиш,
тижорат таклифларини ўрганиш, музоқаралар утказиш, контрактлар тўзиш ва
уни бажаришни ўз ичига олади. Контракт битим катнашчилари яъни, шериклар
ўртасидаги тижорат муносабатлари расмийлаштириладиган асосий ҳужжат
ҳисобланади. Савдо соҳасидаги битимнинг бошқа бир катнашчиси шерик -
контрагент деб аталади.
Ҳар қандай савдо операцияси бозорни ўрганишдан бошланади. Талаб ва
уни кенгайтириш йўллари, нарх даражаси ва ўрганиш тенденцияси,
рақобатнинг кескинлиги, ишлаб чиқаришнинг техник даражаси ва ривожланиш
имкониятлари ва хоказолар ўрганилади. Контрактларни тўзиш бўйича тайёрлов
ишларини муҳим боскичи чет эллик шерикни аниқлаш, унинг фаолияти
хусусияти ва ҳажмини, Хуқуқий ва молиявий аҳволини ва ишончлилигини
ўрганиш ҳисобланади.
171
Ташқи савдо битим катнашчиларидан бири ўз шеригини аниқлагандан
сўнг унга таклиф киритади. Бу таклиф “оферта” деб юритилиб, катъий ва эркин
бўлиши мумкин.
Қатъий таклиф - бу фақат бир харидорга маҳсулотни сотиш учун
қилинган таклиф бўлиб, таклиф килган томон бу харидордан жавоб олмагунча
ёки таклифда кўрсатилган муддат тугамагунча бошқа шерикга мурожаат қилиш
Ҳуқуқига эга эмас. Агар харидор қилинган таклифга розилигини билдирса, у
ҳолда битим тўзилган ҳисобланади.
Эркин таклиф - бу сотувчини боғлиқ қилиб куймайдиган ҳамда жавоб
учун муддат белгиланмаган таклифдир. Бунда сотувчи бир неча харидорга бир
вақтда таклиф қилиши мумкин. Агар улардан бири сотувчига ўз розилигини
билдирса, у ҳолда битим тўзилган ҳисобланади.
Контрактда аниқланадиган шартларга кура улар қуйидаги гуруҳларга
бўлинади:
- узоқ муддатли (3-5 ва ундан ортиқ йилга), бу объектлар кўриш, қўшма
ишлаб чиқариш, молларни мунтазам етказиб бериш ва шу кабилар;
- бир марталик - бу шериклар ўртасида бевосита алоқаларни тез
айирбошлаш мақсадида тузилади;
- муддатли - маҳсулотни катъий белгиланган вақтда етказиб беришни
кўзда тўтади. Бу шарт бўзилганда харидор контрактдан воз кечиш Хуқуқига
эга;
- махсус - бу лойиҳа ва монтаж ишларига, техник хизмат кўрсатишга,
эхтиёт кисмларни етказиб бериш ва шу кабилар юзасидан тузилади;
- чегаравий - битимнинг асосий шартларига эга бўлиб, улар ишларни
бажариш мобайнида аниқланади;
- ниятлар хақида шартномалар - бунда фақат сотувчининг маълум
маҳсулотларни сотиш нияти ва харидорни уларни катъий мажбуриятларсиз
сотиб олиш нияти белгиланади.
172
Жаҳон амалиётида битимларни тайёрлашни енгиллаштириш мақсадида
бир неча бўлимлар ёки кисмларни ўз ичига олувчи бир шаклдаги контрактлар
кулланилади:
1. Томонларни аниқлаш, яъни сотувчи ва харидор сифатида катнашувчи
корхона ва Ташкилотларнинг номи.
2. Контрактнинг предмети ёки шартнома тўрини ва олди-сотдига
мўлжалланган маҳсулотни таърифлаш.
3. Мол етказиб беришнинг базис шартлари, сотувчи ва харидор
ўртасидаги маҳсулотларни ташиш унинг хақини тўлаш, ҳужжатларни
расмийлаштириш буйиса мажбуриятларни тақсимлайди, шунингдек маҳсулотга
эгалик Хуқуқини сотувчидан харидорга ўтиш ҳолатини аниқлайди.
4. Етказиб бериш муддати - унда маҳсулотни муддатдан аввалрок
етказишга рухсат олиш Хуқуқи ва тартиби келишиб олинади.
5. Маҳсулот миқдори - у асосан физик бирликларда кўрсатилади.
6. Нарх ва контрактнинг умумий баҳоси.
7. Тўлов шартлари.
8. Маҳсулотларни ураш ва маркировкалаш.
9. Сотувчиларнинг кафолатлари, яъни, уларни харидорга маълум
сифатдаги маҳсулотни етказиб бериш мажбуриятлари.
10. Суғурта қилиш юкларини ташишда юз беридаган йўқотишларни
қоплашни кўзда тўтади.
11. Енгиб бўлмас кучлар ҳолати ёки “форс-мажор” ҳолати.
12. Санкциялар ёки контракт шартлари бўзилганда кулланиладиган
таъсир этиш тадбирлари.
13. Низоларни арбитраж ва суд томонидан кўриб чиқилиши томонлар
ўртасида жиддий келишмовчиликлар юзага келган холларда кўзда тўтилади.
14. Котрактнинг бошқа шартлари жумласига контрактларни тўзиш
ўзгартириш ва тўхтатиш тартиби, даволарни билдириш ва уларни кўриб чиқиш
тартиби ва муддати, юклаш бўйича қоидалар ва маҳсулотни етказиб бериш
хақидаги хабар ва бошқалар киради.
173
Ҳалқаро савдода олди-сотди контрактларидан ташқари шунингдек пудрат
контрактлари, ижара контрактлари ва мукобил савдодаги контрактлар
тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |