57
5-Боб; AD - AS модели
.
5.1. AD - AS модели тушунчаси
.
5.2. AD эгри чизиғи ва унга таъсир этувчи омиллар.
5.3. AS
эгри чизиғи ва унга таъсир этувчи омиллар.
5.4. AD - AS моделларида нархлар ва миллий ишлаб чиқариш реал ҳажмининг
мквозанатли даражаси.
5.1. AD - AS модели тушунчаси.
Бир хил турдаги товарларга бўлган талаб ва таклиф модели товар ва
хизматларни ишлаб чиқариш ва уларнинг нархлари ўртасидаги фарқларни
тушиниш имконини беради Улар нима учун айрим товарларнинг барқарор
нархлари бир-биридан фарқ қилишини яъни,
пахтанинг нархи олтиннинг
нархидан кам ёки бир баррер нефтнинг нархи бир баррер духининг нархидан
кам ёхуд пахтанинг йиллик харажатлари бошқа маҳсулотлар харажатларидан
кўплиги тўғрисида тушунча хосил қилиш имконини беради. Шунингдек ишлаб
чиқарилган бирор бир маҳсулотни барқарор нархлари ва ҳажми турли йилларда
ҳар хил бўлишини тушиниш имконини беради.
Аммо бир хил турдаги товарларга бўлган
талаб ва таклиф модели бир
нечта зарурий Иқтисодий муаммоларга жавоб бермайди. Яъни, нима учун
умуман нархлар ошади ва камаяди, нима
учун нархлар даражаси айрим
даврларда ўзгаришсиз қолади ва бошқа даврларда зудлик билан усади. Нима
учун айрим вақтларда миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми камаяди ёки
кўпаяди ва шунингдек бошқа муаммоларга жавоб бермайди.
Бу саволларга жавоб бериш учун биз мамлакатдаги барча бозорларни
йиғиб умумий ҳолда ўрганишимиз керак. Аниқ айтганда биз минглаб алохида
нархларни бирлаштириб йигилган баҳолар бирлигига ёки баҳолар даражасига
олиб келишимиз лозим.
58
Турли хилдаги товар ва хизматлар нархларини умумий баҳо даражасини
бирлаштириш
шунингдек, турли товар ва хизматларни миллий ишлаб
чиқаришнинг реал ҳажмига бирлаштириш агрегатлаш (ёки йириклаштириш)
деб аталади.
Бирлаштирилган баҳолар (баҳолар даражаси) ва
турли хил товар ва
хизматлар бирлашиши (миллий ишлаш чиқаришнинг реал ҳажми) йиғинди деб
аталади. Кўрсаткичларни йириклаштиришнинг бу усулидан макриқтисодий
тадқиқотларда тез-тез фойдаланиб турилади. Демак, турли хил товар ва
хизматларга бўлган талаб ва таклиф, яъни улар ҳажмининг ўзгариши миллий
ишлаб чиқариш ҳолатини кўрсатар экан.
Миллий бозордаги талаб ва таклиф
алохида харидорлар истаги
кўринишида бўлмасдан балки барча харидорларнинг йигма талаби ва таклифи
кўринишида акс этар экан.
Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, умумий талаб миллий
Иқтисодиётдаги барча уй хўжаликлари,
корхоналар, ҳукумат ва шунингдек
ҳорижий харидорларнинг товар ва хизматларига бўлган талабидан иборат экан.
Жами талаб ва таклиф ҳамда нархлар даражаси барча макроиқтисодий
моделлар тузилишининг асоси деб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: