76
1936 йили инглиз иқтисодчиси Жон Кейнс капитализм иқтисодиётига
янги иш билан бандлик назариясини яратди. У ўзининг “Пул, процент ва иш
билан бандликнинг умумий назарияси” асосида унинг нотўғри жиҳатларини
исботлашга ўринди.
Кейнс назариясининг энг каътий жиҳати шуки, у бозор иқтисодиётида иш
билан тўла бандликни таъминлайдиган хеч қандай механизм йўқлигини
исботлади. Макрокуламда Иқтисодиёт мувозанатга эришиши мумкин,
лекин
шунда ҳам маълум миқдорда ишсизлик ва инфляция сақланиб колинишини,
тўла иш билан бандлик қонуний ҳолат эмас, балки тасодифдир, капитализм ўз-
ўзидан тартибга тушиб ривожланиб кетавермаслигини исботлаб берди.
Шунингдек иқтисодиётдаги тебранишлар фақат уруш, табиий офат ва шу каби
вазиятларгагина боғлиқ эмас, балки у тинчлик йилларида ҳам ички
омилларнинг салбий оқибатларидан келиб чиқишини асослаган. Ишсизлик ва
инфляциянинг келиб чиқиши инвестиция ва жамғармаларга бевосита боғлиқ.
Нархларнинг ошиши ва иш хақининг пасайиши бошқа салбий омиллар билан
бирга иқтисодиётнинг бекарорлигига олиб келади.
Кейнс назарияси Сей
қонунини ҳам маълум даражада инкор этади. Сей қонуни бўйича тадбиркорлар
фаолияти ва жамғариш режалари фоиз ставкасида мутоносиблашади.
Кейнсчилар фикрича эса агар тадбиркорлар жамғармаларни кўпайтиришса
фирмалар инвестицияларни кўпайтиришлари мумкин.
Чунки жамғарувчилар субъекти ва инвесторлар ҳар хил гуруҳдаги
одамлардир. Корхоналар айникса корпорациялар катта миқдордаги инвестиция
карорларини қабул қилишади. Катта ҳажмдаги ишлаб чиқаришга эга бўлган
Иқтисодиётда уй хўжаликлари кўп миқдорда жамғаришади. Шуни айтиб ўтиш
керакки жамғариш ва инвестицияларни ҳар хил гуруҳлардаги одамлар қабул
қилишади.
Жамғарувчилар ва инвесторлар субъектлари ҳар хил сабабларга кура
бошқарилади. Кейнсчилар фикрича жамғарма ва инвестициялар битта омилга
боғлиқ бўлмаган ҳолда турли сабаблар асосида амалга оширилади. Масалан,
айримлари қиймати ўзининг иш хақи миқдоридан ортиқ бўлган маҳсулотларни
77
сотиб олиш учун, уй хўжаликлари эса автомобил ёки
телевизор сотиб олиш
учун жамғаришади. Жамғармалар бирор бир шахс ёки унинг оиласининг
келажакдаги истеъмолини қондириш мақсадида; яъни уй хўжаликлари оила
бошлигининг нафакага чиқишлари ёки болаларини коллежларда укишини
таъминлаш мақсадида жамғаришади. Бундан ташқари жамғарма тасодифий
вазиятларда фойдаланиш мақсадида жамғарилади.
Кейнсчилар таъкидлашича
жамғарма ва инвестицияларни аниқлашнинг энг асосий омили бўлиб миллий
даромад ҳисобланади.
Нима учун тадбиркорлар ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олишади.
Инвестициялаш учун пул капиталига эга бўлишга тўланадиган тўловлар, яъни
фоиз ставкаси инвестиция режасини тўзаётганда ҳисобга олинади. Аммо, фоиз
ставкаси ягона омил бўлиб ҳисобланмайди. Инвестициялар миқдорини
аниқлашда асосий омиллардан бири бўлиб фойда нормаси ҳисобланади.
Классиклар фикрича пул бозорида инвестициялашнинг асосий манбаи
бўлиб жорий жамғарма ҳисобланади. Кейнсчилар фикрича эса пул бозорида
бошқа иккита манба мавжуд. Биринчидан уй хўжаликларининг Нақд
жамғармалари ва иккинчидан пул таклифини кўпайтирадиган
кредит
Ташкилотлари фаолият кўрсатади.
Кейнсчилар назарияси бўйича аҳоли ўз маблағларини нафақат кунлик
харидларни амалга ошириш учун, балки ўз бойликларини ошириш учун ҳам
сақлашади. Бу пул воситалари бир қисмининг камайиши ва уларни пул
бозорида инвесторларга бериш жорий жамғармаларга нисбатан солиштирганда
воситаларнинг ортиқчалигига олиб келиши мумкин. Шунга ўхшаш кредит
берадиган муассасалардан ссудаларнинг
берилиши пулнинг таклифини
кўпайтиради. Банк ёки бошқа молиявий Ташкилотлардан кредитларнинг
берилиши жорий жамғармалар кўпайишига асос бўлади. Натижада уй
хўжаликлари кулидаги пул воситаларининг камайиши ва банклар томонидан
ссудаларнинг берилиши инвестициялар миқдорини жорий жамғармалар
миқдоридан ошишига олиб келиши мумкин. Бу шуни билдирадики Сей қонуни
фаолият кўрсатмайди.
78
Классик назариячилар барча жорий жамғармалар
пул бозорига
чиқарилади деб нотўғри айтишади. Чунки, биринчидан уй хўжаликлари
жамғармаларнинг қандайдир бир қисмини пул бозорига юбормасдан кулида
олиб колиши мумкин, иккинчидан жорий жамғармалар банк фоизларини тўлаш
учун ишлатилади.
Кейнсчилар ёндошуви шундан иборатки, жамғариш ва инвестициялар
режаси бир-бирига мос келмайди ва шунинг учун ҳам ишлаб чиқариш, даромад,
бандлик, нархлар даражасида ўзгаришлар бўлиб туради. Бундан ташқари
Кейнсчилар фикрича нархлар даражаси ва иш хақи хақиқатда пасайишга
йуналтирилган эгулувчанликдан иборат эмас. Хатто улар шундай бўлган
такдирда ҳам шубхалидир. Чунки нархлар ва иш хақининг
пасайиши кенг
тарқалган ишсизликни бироз юмшатиши мумкин, холос.
Do'stlaringiz bilan baham: