Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

 
 


213 
8.2.4. Каучуклар ва резиналар 
 
Натурал каучуклар
(НК) – таркибида каучук моддаси бўлган тропик 
ўсимлик-ларнинг сутсимон сокидан олинади. Сокка кислотали ишлов 
берилгандан сўнг ҳосил бўлган маҳсулот ёйилиб, шакл берилади.
Синтетик каучуклар
(СК) чекланмаган бирикмаларни полимерлаш йўли 
билан олинади. Дастлабки материал таркиби ва уларга ишлов бериш 
шароитига боғлиқ ҳолда турлича хоссали ва ҳар хил чидамлиликка эга бўлган 
каучуклар ишлаб чиқарилади (8.5-жадвал). 
Каучуклар
– юқори молекулали бирикмалар бўлиб резина, эбонит ва 
локлар, елимлар, боғловчи моддалар олиш учун фойдаланилади. Каучуклар 
чизиқли тузилишга эга бўлиб, юқори эластиклиги ва ишчи температура 
диапазонининг кенглиги билан ажралиб туради. 100°С ҳароратда улар мўрт 
бўлиб қолади, 200°С да эса суюлиб қолади (8.6-жадвал). 
8.5-жадвал 
Синтетик каучукларнинг характеристикалари 
Каучукнинг номи 
Дастлабки мономерлар 
Махсус хоссалари 
Бутадиен (СКБ) 
Бутадиен 
СН

=НС–СН=СН
2
Бутадиен стиролли 
(СКБ) 
Бутадиен СН
2
=НС–СН=СН
2
Стирол
Изопренли 
Изопрен
Бутадиен 
нитрилли (СКБ) 
Бутадиен СН

=НС–СН=СН

Акрилонитрил СН
2
=СН – СN 
Юқори иссиқлик-, 
бензо-, 
мой 
чидамлилик
Хлорперенли 
(наирит) 
Хлорперен
Юқори иссиқлик-, 
бензо-, 
мой 
чидамлилик
Бутилкаучук 
Изобутилен
Изопрен
Юқори кимёвий
бардошлилик
Силиконли (СКТ) Кремний органик бирикмалар 
–60
о
С дан +300
о
С 
гача 
бўлган 
кенг 
интервалда ишлайди 


214 
8.6-жадвал 
Каучуклар ва улар асосидаги резиналарнинг баъзи хоссалари 
Номи 
Каучуклар 
Резиналар 
Зи
чли
ги

кг/м
3
Чўз
ил
ишга
Мус
таҳкам
ли
ги
, МПа
Ни
сби
й 
уз
ай
иш
и, %
Зи
чли
ги

кг/м
3
Чўз
ил
иш
га
м
ус
таҳкам
л
иги
, МПа
Ни
сби
й 
Уз
ай
иш
и,
%
Ис
си
қба
рдо
шли
ги

о
С 
Характерли 
хоссалари 
Нарурал каучук (НК) 910–
930 
20–30 
700-800 
917–
937 
25–34 
550–650 80–110 
Мой, бензинда 
бўкади; оксидланади 
Бутадиен-стирол 
каучуги (СКС) 
920 
3–5 
500–600 620–
980 
20–25 
550–650 80–100 
Ейилишга юқори 
бардошли; 
оксидланади 
Бутадиен-нитрил 
каучуги (СКН) 
960 
3–4,5 
500–700 910–
980 
27–30 
550–650 100–110 
Суюқ ёқилғилар, 
мойларни 
шимимайди; 
Наирит 
1270 
25–30 
800–
1100 
1150–
1250 
20–35 
600–700 110–120 
Кимёвий ва атмосфара 
таъсирига чидамли 
Бутилкаучук 
910 
15–20 
700–850 920 
15–22 
500–600 120 
Атмосферага чидамли, 
газ ўтказмайди 
Полисилоксан 
каучуги 
1600–
2200
1600–
2200 
4–50 
220–300 250–300 
Совуққа, кислородга 
чидамли, газ 
ўтказмайди 
Фторкаучуклар 
1600– 
2200 
1800– 
1900 
20–25 
250–550 200–250 
Кимёвий инерт, совуқ, 
кислород, бензин, 
мойга чидамли 


215 
Резина ва эбонит – каучукни вулканизациялаш туфайли олинган 
маҳсулотлардир. Бу жараён вулканизатор моддалар (кўпинча олтингугурт, 
металл оксидлари) иштирокида, юқори температураларда амалга оширилади.
Киритилаётган вулканизаторнинг миқдрига қараб юмшоқ резина (2–4 % S), 
яримқаттиқ резина (12–20 % S) ва қаттиқ резиналар (30–50% S) олинади. 
Охирги маҳсулот эбонит деб номланади. 
Резиналар ноёб юқори, тескари деформацион қобилятга эгалиги, 
эластиклиги, мустаҳкамлиги, сидирилишга ва агрессив муҳитлар таъсирига 
юқори қаршилиги, газ ва сув ўтказмаслиги билан ажралиб туради. 
Бутадиен-стирол каучук
(СКС) – бутадиен ва стиролнинг сополимери 
ҳисобланади. Унинг асосидаги эбонитлар юқори кимёвий чидамлилиги билан 
характерланади. Улар қуруқ ва нам хлорга, концентрланган уксус кислотасига
65°С гача чидамли, шунингдек 36 % ли хлорид кислотасида 80°С ҳароратда 
узоқ вақт ишлатилиши мумкин.
Бутадиен-нитрил каучук
(СКН) – бутадиен ва акрилонитрил кислотаси-
нинг сополимери ҳисобланади. Унинг асосидаги резиналар бензин, мойга 
чидамли, абразив ейилишга нисбатан юқори қашиликка ва иссиқликка юқори 
бардошга эга (100°С гача).
Хлорпрен каучуги
– 
наирит
деб номланади. У асосан арзон ва сероб хом 
ашё ҳисобланган – ацетилен ва водород хлоридидан олинади. Наиритлар 
органик эритувчиларда яхши эрийди, ҳимояланадиган сиртга осон суркала-
диган, қовушқоқлиги кичик ва концентрланган эритмалар ҳосил қилади. 
Наиритдан тайёрланган вулканизацияланмаган қопламалар термопластик 
ҳисобланади. Улар 40°С дан юқори ҳароратларда юмшоқ бўлиб қолади. 
Агарда уларни бир неча кун 60–70°С ҳароратда сулфат кислотаси ёки натрий 
хлор эритмасида сақланса, қоплама вулканизацияланиб резина хоссаларини 
олади. Наирит қопламалари эскирмайдиган, 70°С ҳароратда ҳам кислоталарда, 
ишқорларда ва тузли эритмаларда чидамли. Қисқа муддатли 90-95°С 
қиздиришларга бардош беради.
Гуммилаш (гуммирование) – кимёвий аппаратларнинг сиртларни резина 
ёки эбонит билан қоплаш жараёнидир. Аппаратнинг ички сирти икки ёки 
ундан кўпроқ қаватли хом резина листлари билан кетма-кет қопланиб, ҳар 
сафар вулканизацияланиб борилади. Вулканизациялаш ўткир буғ билан 
қиздириладиган махсус қозонлада амалга оширилади. Бу жараён аппаратни
қайнаб турган сув ёки қайнаш ҳарорати 100°С бўлган тузларнинг сувли 
эритмаси билан тўлдирилган ҳолда ҳам амалга оширилиши мумкин. Хом 
резина аралашмаси қиздирилганда мустаҳкам эластик резинага айланади. 
Хлоропрен каучукларидан тайёрланган қопламалар ёрдамида қувур 
ўтказгичлари, электролизёрлар, резервуарлар коррозиядан ҳимояланади. 


216 
Хом резина билан қопланган темир йўл цистерналари ёз пайтида иссиқ 
атмосфера ҳавоси таъсирида қўшимча қиздиришларсиз бир ойда ўз-ўзидан 
вулканизацияланади.
Эбонитлар металлга нисбатан яхши адгезияга эга. Бундай хусусиятдан 
кимёвий заводларда кўп учрайдиган қўш қаватли қопламаларни ҳосил 
қилишда фойдаланилади. Бунда ички қават эбонитдан, ташқи қават эса юмшоқ 
резинадан тайёрланади. Бундай қўш қаватли қопламалар хлорид, эритувчи, 
уксус ва лимон кислоталари, ишқорлар ҳамда тузларнинг эритмаларига 65°С 
ҳароратгача чидамли ҳисобланади. Улар фақат кучли оксидловчи муҳитлар — 
концентрланган сулфат кислотаси ва азот кислотасида парчаланиши мумкин. 
Мисол тариқасида резина қопламали иссиқлик алмаштиргич 
аппаратининг ҳимоясини кўриб чиқамиз. Иссиқлик алмаштиргич аппаратлари 
пўлат қувурларининг юпқа ва бакелитли қопламалари пўлатни коррозиядан 
етарлича яхши ҳимоялайди. Бироқ улар уни эрозия ва интенсив гидрообразив 
эскиришдан ҳимоялай олмайди. Шунингдек, иссиқлик алмаштиргич 
аппаратининг бир қисми қаттиқ механик заррачалар аралашган сувнинг 
ҳаракати туфайли кучли ейилади. Бундай ҳолларда коррозион ва абразив 
эскиришга қарши ишончли ҳимояга фақат резина қопламалар ёрдамидагина 
эришиш мумкин. Ҳақиқатан ҳам наирит қопламалари яхши ҳимоявий 
хоссаларини намойиш этади. Бундай иссиқлик алмаштиргичлари-ни АҚШ ва 
Россиядаги баъзи заводларда ишлатиш тажрибалари мавжуд (8.2-расм). Шуни 
айтиш лозимки гуммиланган иссиқлик алмаштиргичларда иссиқлик узатиш 
коэффициенти ҳимоя қопламалари бўлмаганларникига нисбатан кичикроқ 
бўлади. 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish