205
Макромолекулалар чизиқли, тармоқланган ёки фазовий структурага эга
бўлиши мумкин. Иситилганда пластик бўлиб, совитилганда яна қайтиб қаттиқ
ҳолатга ўтадиган юқори молекулали бирикмалар
термопластиклар
дейилади.
Қиздирилганда қаттиқ ҳолатга ўтиб, совитилганда ўзининг дастлабки
ҳолатига қайтмайдиган полимерлар –
термореактив полимерлар
дейилади.
Улардан сунъий толалар, плёнкалар олиб бўлмайди.
Коррозияга қарши техникада энг кўп фойдаланиладиган термопластлар
сифатида полиэтилен, полипропилен, фторопласт,
поливинилхлорид и
полиизобутиленларни кўрсатиш мумкин.
Реактопластлар асосидаги кимёвий чидамли қопламаларнинг асосий
қисми таркибида полимер асос сифатида эпоксидли, фенолформальдегидли,
эпоксин қоришмали, полиэфирли ва винилэфирли смолаларни,
шунингдек
паст молекуляр ҳамда юқори молекуляр карбо- ва гетерозанжирли каучуклар:
полибутадиен, хлорпренни сақлайди.
Термопластик ва термореактив полимер материаллар биринчидан,
агрессив муҳитлар билан таъсирлашиш қонуниятларида принципиал
тафовутга эга. Иккинчидан, бу материаллар ҳимояланадиган металл сиртига
турли хилдаги технологиялар асосида ётқизилади.
Гидрофоб термопластик полимерлар
асосидаги материаллар учун
буғланмайдиган электролитларда паст эрувчанлик ва ўтказмаслик хоссалари
характерлидир. Бироқ эритмага органик эритувчиларнинг жуда оз миқдордаги
аралашуви ҳам бундай хоссаларни йўққа чиқариши ҳам мумкин. Буғланувчан
электролитлар учун бундай қопламаларнинг тешилиш вақти жуда
сезиларсиздир.
Реактопластларнинг ўзига хос томонлари шундан иборатки, бу гуруҳдаги
барча полимерлар у ёки бу даражада сувга нисбатан ўтказувчан ҳисобланади.
Электролитларнинг асосий массаси учун полимерларга сувнинг ўтиши
эритманинг бошқа ташкил этувчиларига нисбатан катта тезлик билан амалга
ошади. Бу эса амалда полимерларнинг бўртишига олиб келади. Бироқ
реактопластлар изоляцияловчи материал сифатида қатор афзалликларга эга.
Улар учун кислотанинг асосий материалга ўтишига тўсқинлик қилувчи
диффузия координатаси бўйича кислоталарнинг поғонали тақсимланиш
профилининг мавжудлиги характерлидир. Бу эса агрессив кислоталар
таъсиридан тўла изоляцияланган тарзда ишлашни таъминлайди. Бундай
золяция режими буғланмайдиган ва буғланадиган кислоталар учун ҳам амалга
оширилиши мумкин.
Реактопластлар асосидаги материаллар юқори агрессивликка эга бўлган
муҳитларда ишлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган чоксиз,
монолит
қопламалар ҳосил қилиш имконини беради. Бундай материаллардан кўп
қаватли полимер конструкциялар олиш мумкин. Масалан, кимёвий агрессив
муҳитлар шароитида ишлатиладиган технологик жиҳозларнинг ички сиртини
206
ҳимоялашга мўлжалланган, қалин қаватли (1-2 мм) полимер қопламасидан
иборат «ВИКОР» антикоррозион қопламалар тизими бунга мисол бўлади.
Юқори полимер бирикмалар конструкцион материаллар, футерловчилар,
локлар, пасталар сифатида кўплаб ишлаб чиқарилади.
Полимерларнинг хоссалари уларнинг кимёвий таркиби, молекуляр
массаси, макромолекулалар шакли, структураси, дисперслиги ва шу кабиларга
боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: