4
Сўз боши
Ишлаб чиқариш ҳамда техника ва технологияларнинг ҳозирги
замон
ривожланиш суръати конструкцион материалларнинг чидамлилиги,
мустаҳкамлиги ва коррозиябардошлилигига юксак талабларни қўяди. Шу
боис, муҳандис-технологлар, механиклар ҳамда саноат соҳалари бўйича етук
мутахассислар тайёрлашда коррозия фанининг роли ортиб бормоқда. Шу
билан бир қаторда, ҳозирги вақтда коррозия фани бўйича ўзбек тилида ёзилган
ўқув адабиётларининг тақчиллиги яққол сезилмоқда. Мавжуд ўқув
адабиётлари эса 20-25 йил олдин ёзилган бўлиб, илм-фаннинг, техника ва
технологияларнинг охирги ютуқларидан сезиларли даражада орқада қолган.
Юқоридаги мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда муаллиф ушбу ўқув
қўлланмани яратишга жазм этди.
Ўқув қўлланма муаллифнинг кўп
йиллик илмий ва педагогик
тажрибалари асосида тўпланган материаллар, Республикамиздаги ва хорижий
олимлар томонидан яратилаётган замонавий конструкцион материаллар ва
уларнинг коррозион бардошлиги борасида олиб борилган изланишларнинг
натижалари асосида ёзилди.
Электрокимёвий ва коррозион фанларининг ҳозирги замон ривожида
катта ҳисса қўшган Россиялик олимлар: академиклар – А.Н.Фурумкин,
В.Е.Казаринов,
Я.М.Колотыркин,
профессорлар
–
Г.А.Тедорадзе,
Н.Т.Кудрявцевларнинг илмий ишлари ҳам қўлланмада ўз аксини топган.
Шунингдек, профессорлар – И.В.Семенова, Г.М.Флорианович ҳамда к.ф.н.
А.В.Хорошиловлар томонидан тўпланган материаллар ҳам ўқув қўлланма
учун асос қилиб олинган.
Қўлланма охирги йилларда кимё-технология ва
машинасозлик
йўналишлари талабалари учун ўзбек тилида ёзилган дастлабки адабиётлардан
бири саналиб, давлат таълим стандартларининг компоненти ҳисобланган
коррозия курси дастурига тўла мос келади.
Коррозия курси мустақил фан сифатида нефт-газ, кимё-технология,
металлургия, материалшунослик каби кўпгина йўналишларнинг ўқув
режасига киритилган. Бу курсларнинг ўқув дастурлари бир-бирига яқин
бўлиб, кўпгина умумий мавзуларни ўз ичига олади. Шу сабабли ягона ўқув
қўлланмасини яратишни муаллиф ўз олдига мақсад қилиб қўйди.
Ўқув қўлланмаси тўрт қисмдан ташкил топган. Биринчи қисм газ ва
суюқлик муҳитида кечадиган коррозиия жараёнларининг назариясига
бағишланган. Материалларни баён этишда физикавий кимё, электрокимё ва
термодинамикани ўрганишда олинган билимлар асос қилиб олинган.
Металларнинг газ коррозияси ва унинг физик-кимёвий қонуниятлари,
кинетикаси, коррозиянинг бу турига ички ва ташқи факторларнинг таъсири,
шунингдек металларнинг электрокимёвий коррозиясига бағишланган
маълумотлар ўрин олган.
5
Кўп ҳолларда коррозион емирилиш характери ва тезлигига металлар ва
қотишмаларнинг фазавий ҳамда кристалл структураси ҳал қилувчи рол
ўйнайди. Иккинчи қисмда ўқувчилар табиий ва технологик муҳитларда
кечадиган коррозиянинг асосий кўринишлари,
металлар коррозион
бардошлигини синаш усуллари, машина ва жиҳозларнинг коррозион
емирилиш
суръатига
конструктив
факторларнинг
таъсири
билан
танишадилар.
Ўқув қўлланманинг учинчи қисми бир қатор металлар ва қотишмалар,
шунингдек нометалл материалларнинг коррозион тавсифларига бағишланган.
Органик бирикмалар асосидаги коррозиябардош полимер материаллар, оддий
полимеризацион ва мураккаб поликонденсацион пластик массалар
тўғрисидаги материаллар ҳам ушбу қисмда берилган.
Нефт-газ ва кимё саноати машина ва жиҳозларини юпқа сирт
қопламалари ёрдамида, электрокимёвий ҳамда коррозион муҳит
агрессивлигини пасайтириш орқали коррозиядан ҳимоя қилиш
усуллари
тўртинчи қисмда ёритилган.
Мазкур ўқув қўлланма кимё-технология, нефт-газ, машинасозлик,
асбобсозлик, энергетика, металлургия, гидротехника соҳалари олий ўқув
юртлари ва техника университетларининг талабалари учун мўлжалланган.
Шунингдек қўлланма саноат корхоналарининг муҳандис-техник хизматчи-
лари, лойиҳалаш институтларининг мутахассислари, илмий тадқиқотчи ва
илмий ходимларнинг ўз малакаларини ошириши учун ҳам яхши манба
сифатида фойдали бўлиши мумкин.
Муаллиф қўлёзмани батафсил ўқиб чиқиб, унинг мазмуни ва моҳиятини
ҳамда яратилишида қилинган меҳнатларни ижобий баҳолаган, қўлланманинг
мукаммал бўлишида ўзларининг қимматли маслаҳатларини
берган Бухоро
давлат университети, “Кимё”
кафедраси профессори, к.ф.д. Б.Б.Умаровга,
Бухоро муҳандислик-технология институти, “Нефт-газкимё саоати
технологияси” кафедраси профессори, т.ф.д. С.Ф. Фозиловга, “Бухоро
нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ бош технологи А.Ж. Худайбердиевга
чуқур миннатдорчилик билдиради.
Коррозия ва унинг таъсир кўлами жуда кенглиги, янги композицион ва
конструкцион материалларнинг яратилиши, коррозия турлари ҳамда фан,
техника ва технологияларнинг ривожланиб бораётганлиги
туфайли
коррозиядан ҳимоя қилиш усулларининг доимий янгиланиб бораётганлиги
сабабли бу соҳадаги барча маълумотларни мазкур китобга киритишнинг
имконияти чекланган. Шу сабабли китобхонлар томонидан қўлланмадаги
камчиликларни бартараф қилишга қаратилган барча фикр ва мулоҳазаларни
муаллиф самимият билан қабул қилади ўз миннатдорчилигини изҳор қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: