Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш


 Ноэлектролитларда металлар коррозияси



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

2.4. Ноэлектролитларда металлар коррозияси. 
Ноэлектролит муҳитларда металлар коррозияси — электр токини 
ўтказмайдиган суюқликлар туфайли кечадиган коррозия жараёнидир. 
Ноэлектролитларга бром, эриган олтингугурт, кўплаборганик моддалар 
(бензол, хлороформ, фенол ва.б.), суюқ ёқилғилар (нефт, керосин, бензин) ва 
мойлаш материаллари киради.
Сувсиз ноэлектролит эритмаларда металлар ва қотишмалар коррозияси 
электролит эритмаларда анча кичик тезлик билан кўпроқ кимёвий механизм 
бўйича боради. Шундай бўлсада, бундай муҳитларда коррозия буюмларнинг 
сезиларли даражада емирилишига ва ишдан чиқишига сабаб бўлади.


23 
Эритилган олтингугурт кимёвий фаол модда бўлиб, деярли барча 
металлар билан реакцияга киришади. Олтингугурт мавжуд бўлган муҳит 
айниқса мис, қалай, қўрғошин каби металларга кучли, углеродли пулат ва 
титанга нисбатан анча суст ва алюминийга нисбатан кучсиз коррозион таъсир 
кўрсатади. 
Намли хлор жиҳозларнинг кучли коррозиясига олиб келади. Бундай 
муҳитда ишлатиладиган жиҳозлар асосан пўлатдан тайёрланади, бошқа 
ҳолларда кўпинча металлнинг сирти коррозияга бардошли бўлган никел билан 
қопланади. Қалинлиги 30 мкм бўлган никел қопламали деталлар ўзининг 
коррозион бардошлилигини намлиги 0,3 % бўлган хлорли муҳитда ҳам сақлай 
олади. Ҳолбуки пўлатдан тайёрланган жиҳозлардан хлорли намлик 0,04 % дан 
кам бўлган муҳитдагина ишлатишга тавсия этилади. 
Суюқ бром ҳам хона ҳароратида жуда кўп металлар: мис, кумуш, 
алюминий, қалай, титан, хром, темир, углеродли пўлатлар ва б. билан кучли 
таъсирлашади.
Хлорли ва бромли намликнинг жуда жуда оз миқдори ҳам коррозион 
агрессив муҳитни вужудга келтиради, бунда кимёвий коррозия 
электрокимёвий коррозияга ўтади металлнинг оксидланиш жараёни 
тезлашади. Масалан, намлик туфайли тетрахлорид (СCl
4
) гидролизланади, 
натижада агрессив элекр ўрказувчи муҳит пайдо бўлиб, пўлатнинг кучли 
емирилишига сабаб бўлади: 
CCl
4
+H
2
O = CCl
3
OH + HCl 
Нефт ва нефтни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг коррозион 
фаоллиги уларнинг таркибидаги отингугурт ва унинг бирикмалари — 
олтингугуртли водород (H
2
S) ва меркаптанларнинг (умумий формуласи (R-
SH) бўлган тиоспиртлар) миқдори билан белгиланади.
Бундай бирикмалар кобалт, никел, қўрғошин, қалай, мис ва бошқа 
металларнинг сиртида сулфидлар ва RS-Me-SR турдаги металл меркаптид-
лари ҳосил бўлиши туфайли уларнинг коррозияланишига сабаб бўлади.
Суюқ маҳсулотлар таркибидаги олтингугурт миқдори қанча кўп бўлса, 
коррозия жараёни шунча кучли кечади. Масалан таркибида 3,7 % олтингу-гурт 
бўлган мазутда пўлатнинг коррозияланиш тезлиги таркибида 0,5 % 
олтингугурт бўлган мазутдагига қараганда 6 марта юқори бўлади. 
Ноэлектролит эритмалар билан контактда бўладиган металл буюмлар 
бундай муҳитга бардошли материаллардан тайёрланади. Масалан, нефтни 
қайта ишлашда қўлланиладиган жиҳозлар юқори хромли пўлатлардан 
тайёрланади. Пўлат буюмларни коррозиядан сақлашда уларнинг сиртига 
ҳимоя қопламаларини суртиш усуллари ҳам ҳозирги вақтда кенг қўлланилади. 


24 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish