Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

Полистирол —
қаттиқ, кислоталарнинг эритмаларида, ишқорли 
муҳитларда, ёруғликка чидамли материал. Полистирол –80 дан +110°С гача 
ҳароратларда энг яхши диэлектрик ҳисобланади. Ундан изоляторлар, фасон 
буюмлари, турли хилдаги ленталар, ўтказгичлар учун изоляция маҳсулотлари 
ва қувурлар тайёрланади. Полистирол органик эритувчиларда эрийди. 
Фторопластлар
– ўта юқори кимёвий бардошли ва техникада тенги йўқ 
антикоррозион материал ҳисобланади. 


208 
8.3-жадвал 
Оддий пластмассаларнинг физик-кимёвий ва механик хоссалари 
№ 
Физик-кимёвий 
хоссалари
Полиэтилен Полипро-
пилен 
Полистирол 
блокли 
Поливинил- 
хлорид 
Фторо–
пласт-4 
Фторо–
пласт-3 
1. 
Зичлиги, кг/м
3
920–930 
900 
1100 
1330–1430 
2160–2260 2100–2160 
2. 
Мустаҳкамлик чегараси, Мпа: 
Чўзилишдаги 
Сиқилишдаги 
Эгилишдаги 
12–16 
12–15 
12–17 
25–40 
60–70 
80–110 
35–50 
80–100 
85–100 
40–60 
80–100 
90–120 
14–25 
12–20 
11–14 
35–40 
50–60 
60–80 
3. 
Нисбий узайиш, % 
500–600 
350–800 
1,5–2 
10–25 
250–500 
20–40 
4. 
Солиштирма ҳажмий электр 
қаршилиги, Ом∙м 
10
15
8∙10
13
10
14
–10
15
10
12
–10
14
10
15
–10
16
1,2∙10
16
5. 
Диэлектрик сингдирувчанлиги
(50 Гц частотада) 
2,2–2,3 
2,0–2,5 
2,6 
4,1 
1,9–2,2 
2,5–2,7 
6. 
Диэлектрик йўқотишнинг тангенс 
бурчаги, ∙10

(50 Гц частотада) 

2–5 
3–4,5 
100 
2–3 
0,02–0,05 
7. 
Электр мустаҳкамлиги, кВ/м 
45–60 
35 
20–25 
15–45 
20–30 
13–15 
8. 
Мартенс бўйича иссиқликка 
чидамлилиги, °С 
60 
100–110 
80 
65 
260 
70–80 
9. 
Совуқликка чидамлилиги, °С 
–70 
–35 
–20 
–20 
–270 
–195 
10. 
Юмшаш ҳарорати, °С 
110–120 
160–170 
100 
160–170 
327 
210 
11. 
Қўлланиладиган
ҳарорат чегараси, °С 
80–110 
140–150 
60–70 
60 
260 
120 


209 
Политетрафторэтилен — фторопласт-4 
тетрафторэтилен [–CF
2
–CF
2
–]
n
нинг полимери, яъни тўла фторланган этилен ҳисобланади. У юқори кимёвий 
чидамлиликка эга бўлиб, ишқорли материаллар эритмасида, фтор ва фторли 
керосин муҳитларида емирилади.
Фторопласт-4 нинг муҳим хоссаларидан бири – унинг иссиқбардошлиги, 
у –90 дан +260°С гача бўлган ҳарорат интервалида ўз хоссаларини умуман 
ўзгартирмайди. Ишқланиш коэффициентининг кичиклиги ва паст 
ҳароратларда ҳам мустаҳкамлиги унинг ижобий томонлари ҳисобланади. 
Фторопласт-4 
— 
аъло жаражадаги диэлектрик, деформацияга чидамли, 
мўрт эмас. Унинг молекулярная массаси 400000-500000 гача етиши мумкин. 
Камчилиги – металлар ва бошқа материалларга нисбатан адгезиясининг 
сустлиги. 
Фторопласт-4 кимёвий чидамли қувурлар, шланглар, прокладкалар, 
салниклар, кислоталар учун клапанлар ва филтрлар тайёрлаш учун 
ишлатилади. Ундан юзаси 4500 м
2
гача бўлган иссиқлик алмаштиргичлар ясаш 
учун фойдаланилади. 
Фторопласт-3
— трифторхлор-этилен [–CF
2
–CFCl–]
n
нинг полимери 
ҳисобланади. У майдадисперс, осон сочилувчи кукун ҳолатида ишлаб 
чиқарилади ва 210°С температурада эрийди. Қўлланилиш чегараси 70°С гача, 
механик юкламалар бўлмаган ҳолда 100°С гача. Сувда ҳўлланмайди, сув 
билан бўкмайди, азот, сулфат, хлорид кислоталарнинг эритмаларида ҳамда 
ишқорларнинг концентрланган эритмаларида чидамли. 
Фторопласт-3 фасон буюмлар ва зичловчи элементлар тайёрлаш учун 
ишлатилади. Ундан плёнкалар олинади, металлар сиртига коррозиядан 
ҳимоялаш учун қопламалар ҳосил қилинади. Бундай қопламалар углеродли ва 
легирланган пўлатларда, алюминий ва унинг қотишмаларида яхши ёпишади. 
Фторопласт-3 дан тайёрланган плёнкалар металлар сиртига этил спиртининг 
ксилол билан аралаштирилган суспензиясидан суркаш орқали ҳосил 
қилинади. Шундан кейин у олдин 50–60 °С, сўнгра 150 °С ҳароратда 
қуритилади. Қуритилган қоплама 10–20 минут тавомида 260–270 °С
ҳароратда эритилиб металл ёки қотишма сиртига ёпиштирилади. 
Фторопласт-3дан тайёрланган плёнкалар кислоталарга, тузларнинг 
эритмаларига чидамли бўлганлиги сабабли улар хлор ва жуда тоза 
маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган корхона ҳамда завод аппаратураларида 
фойдаланилади. 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish