147
озуқаси ва гўдаклар учун косметика маҳсулотлари тўпламини совға
тариқасида олмоқда. Болалар косметикаси маркалари билан танишув
кўпинча айнан шундай бошланмоқда. Бундай маҳсулотлар ишлаб
чиқарувчи фирмалар асосан товарларни силжитишнинг шу усулидан
фойдаланади. Албатта, улар тўғридан-тўғри рекламасиз иш
бажармайди, бироқ энг катта самарани кенг миқѐсли
телевизион
реклама эмас, балки педиатрлар орқали (фикрлар етакчилари орқали
шахсий канал), туғруқхоналар орқали ва ѐш оналар учун
ихтисослашган нашрлар орқали силжитишѐрдам бермоқда.
Иккита аниқлик киритиб ўтамиз:
"Сувлоқлар" доимий (биздан доимо мустақил) ва махсус ташкил
қилинган (тематик кўргазмалар, байрам ва шоулар, тақдимотлар,
тематик маърузалар ва ҳ.к.) бўлиши мумкин.
Оѐқ билан юриш, кўз (кўриш) ва қулоқ (тинглаш) билан «юриш»
мумкин.
Шундай экан, маҳаллий каналлар ("сувлоқлар") табиий (у ерга
борилади) ва ахборот (тингланади ва кўрилади) турларда бўлиши
мумкин. уларни алоҳида кўриб чиқамиз.
Маҳаллий табиий
доимий каналлар
Бу сизнинг сотув объектингиз билан қизиқиб қолган
одамлар
ташриф буюрадиган жойлар.
Итлар учун емак сотувчи потенциал харидорларни ветеринария
шифохонаси, итларни сайр қилдириш майдонлари, итлар учун
занжир ва арқонлар сотиладиган жойлардан «ушлаши» лозим. У
ерларга итлар ҳақида ўйлайдиган одамлар боради.
Маҳаллий табиий ташкиллаштирилган каналлар
Бу ерда гап уларга ташриф буюрувчилар бизга тўғри
келадиган
ташкиллаштирилган чора-тадбирлар ҳақида боради: тематик
кўргазмалар, байрамлар, шоу, тақдимотлар, очиқ маърузалар,
семинарлар... Итлар емаги сотувчи учун бу итлар кўргазмаси ѐки
масалан, итчилик клубидаги маърузалар бўлиши мумкин.
Маҳаллий ахборот доимий каналлар
148
Бу ерда эса гап фақат айрим ва объектив — тематик журнал ва
газеталарда (худди ўша "тишлар" ва "соч турмаклари") ва тематик
адабиѐтларда мавжуд бўлган ахборот манбалари ҳақида боради.
Маҳаллий ахборот ташкиллаштирилган каналлар
Ташкиллаштирилган маҳаллий
ахборот каналлари сифатида
тематик маълумотномалар, бюллетенлар ва газеталарга иловаларни
келтириш мумкин. Масалан, «Ёқимли ҳордиқ» номли илова қуѐш
нуридан сақлайдиган кўзойнаклар, туристик агентликлар,
туристик
асбоб-ускуналар ижараси ва ҳ.к. силжитиш учун фойдали бўлиши
мумкин. Асосийси — мавзу билан қизиқмаган киши бундай
каталогни
қўлига
ҳам
олмайди.
Шундай
қилиб,
биз
коммуникацияларнинг аниқлик даражаси юқори бўлган мўлжалини
таъминлаймиз.
Худди шу бўлимга "мақола + реклама" усулини ҳам киритиш
мумкин бўлиб, бунда реклама модули мос келувчи мавзудаги
мақолага бириктириб қўйилади. Масалан, суғурталаш ҳақидаги
мақола суғурта компаниясининг реклама
модули билан биргаликда
берилади. Агар ахборот «сувлоқ»ларини ўйлаб ичқадиган бўлсак,
аввало, ниманидир унга сотиш мўлжалланган шахс қайси тематик
материаллар кўриб чиқишини тасаввур қилиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: