Эргашходжаева ш. Д


Хабар беришга оид каналлар (радио ва телевидение)



Download 1,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/92
Sana12.06.2022
Hajmi1,26 Mb.
#658480
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   92
Bog'liq
инновацион маркетинг

Хабар беришга оид каналлар (радио ва телевидение). 
Хабар 
беришга оид каналлар динамик, вақт бўйича ўзгарадиган ахборот 
узатиш хусусияти билан ажралиб туради. Бу қаторга биринчи ўринда 
радио ва телевидение, жумладан, сунъий йўлдошли телекўрсатувлар 
ва ўзига хос бўлган кабелли радио киради.
 
Телевидение коммуникациялар жараѐнида фойдаланиш мумкин 
бўлган ифодалаш воситалари энг кенг мажмуи билан ажралиб туради. 
Барчага маълумки, ахборотнинг катта қисмини инсон онги кўриш 
орқали қабул қилади ва телевидение, ўзининг ҳаракатланаѐтган 
рангли тасвирларни овоз (шунингдек, сетерофонли ѐки беш каналли 
ҳажмли овоз ва телематн) жўрлигида узатиш имкониятлари билан 
биргаликда вақт бирлигида томошабинга энг кўп ҳажмда маълумот 
етказишга қодир бўлган энг тез ахборот узатиш канали ҳисобланади. 
Бироқ барча устунликлар билан биргаликда телевидение ва хабар 
беришга оид бошқа каналлар айрим жиддий камчиликларга ѐки 
тўғрироқ айтадиган бўлсак, чекловларга ҳам эга бўлиб, уларни 
истеъмолчилар билан коммуникация каналларини танлашда ҳисобга 
олиш зарур. Хабар беришга оид каналларга хос бўлган хусусият бу – 
узатиладиган ахборотнинг ѐзиб олиш имконияти билан бироз 
юмшатилган бўлсада, лекин тўлиқ бартараф қилинмайдиган лаҳзалик 
характерга эгалигидир. Бу реал вақт режимида сигнал фақат 
белгиланган вақтда қабул қилиниши ва агарда томошабин ѐки 
тингловчини шу пайтда телекўрсатув ѐки эшиттиришдан нимадир, 
масалан, уй ташвишлари чалғитган бўлса, ахборотнинг бир қисми 
узил-кесил йўқотилиши мумкинлигини англатади. Намойиш 
этиладиган ва эшиттириладиган дастурларнинг лаҳзалик характери 


152 
хабар беришга оид коммуникация каналларини босма нашрларга 
нисбатан ишончлилик даражаси пастроқ қилиб қўяди, ваҳоланки 
амалиѐтда бу телекўрсатувларнинг мисли кўрилмаган даражада 
ифодалаш қобилияти ва трансляцияларнинг муҳим жойларини кўп 
марталаб такрорлаш имконияти билан қопланади. 
Хабар беришга оид каналларини техник хусусиятлардан ташқари 
одатда ушбу айдиторияларнинг бир қатор психологик ва ижтимоий 
хусусиятлари ҳам ажратиб кўрсатиладики, улар фақат хабар беришга 
оид каналларга хос бўлган махсус усуллардан фойдаланишни талаб 
қилади. 
Телевидение учун улар учун бошқа кўрсатувлар тўхтатиб 
туриладиган ѐки кўрсатувлар орасидаги паузалар тўлдириладиган 
реклама блоклари вақтида кетма-кет келтириладиган, 10 дан 30 
секундгача давом этадиган реклама роликлари характерли. 
Эътиборлилиги шундаки, томошабинлар қоидага кўра бундай 
қисқа вақт давомида реклама ролигида берилаѐтган ахборот 
моҳиятини тўлиқ англаб ололмайди. Истеъмолчилар уни эслаб 
қолиши ва ушбу хабарга реакция билдира бошлаши учун реклама 
ролигини бир неча марта такрорлаш талаб этилади. Қоидага кўра, 
телевизион рекламани таниб олиш, эслаб қолиш ва унга реакция 
пайдо бўлиши учун истеъмолчиларда бир неча ҳафтадан бир неча 
ойгача вақт кетади ва бу вақт давомида реклама ролиги тез-тез 
намойиш этиб турилиши талаб қилинади. Бу ҳолат реклама 
компаниясининг кумулятив самараси номини олган. Хабар беришга 
оид каналларнинг бу хусусияти реклама ролигининг бир марта 
намойиш этилиши мақсадга мувофиқ эмас қилиб қўяди ва реклама 
роликлари кўп марта ва тез-тез такрорланиши туфайли телевизион 
реклама кампаниялари давомида улкан харажатларга олиб келади. 
Кумулятив самаранинг тескари томони маълум вақт ўтгач 
реклама роликлари бериш тез-тезлигини пасайтириш ѐки уларни 
умуман тўхтатиб қўйиш имконияти ҳисобланади. Телетомошабинлар 
ва радиотингловчилар бу ҳолатда бирданига эмас, балки бироз вақт 
ўтгач реакция билдиради, бу эса ушбу самарадан тўғри 


153 
фойдаланишда реклама кампанияси давомида маблағларни тежаб 
қолишга имкон беради. 
Радио орқали реклама ҳам ўзига хосликлари билан ажралиб 
туради. Радиоэшиттиришларни қабул қилишнинг асосий психологик 
хусусияти шундаки (умуман олганда, бу охирги пайтларда доимий 
равишда ѐқилган турадиган телевизорларга ҳам тааллуқли) 
радиоэшиттиришларнинг айни пайтда тингловчи банд бўлган бошқа 
фаолият учун қандайдир бир фон эканлиги туфайли эътиборнинг 
пасайиши ҳисобланади. Радиотингловчи ўз иши билан тўлалигича 
машғул бўлган пайтларда умуман радиога эътибор бермай қўяди, 
психологик жиҳатдан ундан узоқлашади ва бор эътиборини ўз ишига 
қаратади. 

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish