Эргашходжаева ш. Д


Инновацияларни силжитишда истеъмолчилар билан



Download 1,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/92
Sana12.06.2022
Hajmi1,26 Mb.
#658480
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   92
Bog'liq
инновацион маркетинг

 
9.3.Инновацияларни силжитишда истеъмолчилар билан 
шахсий мулоқот
 
Шахсий мулоқотлар – инновацияларни силжитишнинг ажойиб, 
табиий каналидир. Унинг устунликлари бевосита ахборот жўнатувчи 
ва олувчининг мулоқот қилиши, тез ва ишончли қайтувчан алоқа 
мавжудлиги, мазмунли ахборотнинг икки томонлама ҳаракатланиши, 
хабарларни кодлашнинг кўплаб табиий ва ишончли вербал ва 
новербал усуллари фойдаланилишидан иборат. 


157 
Потенциал истеъмолчини сотувда мавжуд бўлган янги маҳсулот 
ҳақида хабардор қилиб, уни харид қилишни таклиф этар экан, 
сотувчи инновацион товарни силжитишни осонроқ бошқара олади, 
чунки у жавоб тариқасидаги реакцияни ҳис этади. Манфаатдор 
харидор ҳам, ўз навбатида, қайта савол берган ва энг ушунарли баѐн 
қилиш шаклларини танлаган ҳолда коммуникацион жараѐнга таъсир 
кўрсата олади ва шу тариқа эҳтимолий ахборот шовқини даражасини 
пасайтиради, ѐки керакли пайтда маъноли саволлар бериб, 
суҳбатдошни ўз вазифасининг уддасидан чиқишга ѐрдам беради. 
Коммуникациялар жараѐнида харидор ва сотувчининг бевосита 
шахсан иштирок этиши инновацион товарларни энг самарали тарзда 
силжитишни амалга ошириш учун имконият яратади. 
Шахсий силжитишлар реал вақт режимида ва иккала иштирокчи 
томонларнинг ўзаро алоқалари билан рўй бериши, уларнинг ҳар бир 
ўз манфаатларини ҳимоя қилиши сабабли қатнашчилардан нутқ, имо-
ишоралар, гавда туриши, ҳаракат ва бошқа новербал белгилардан, 
шунингдек, далиллар, қарши далиллар топиш ва муросага келишиш 
учун ақл-заковатдан фойдаланиш талаб этилади. Ўзининг индивидуал 
хусусиятларини билган ҳолда кўпчилик жонли суҳбатдан кўра ўзаро 
хат ѐзишувларни афзал кўради.
Ишбилармонлик ѐзишмалари шахсий мулоқотлардан шакли 
бўйича фарқ қилади – хабарлар ахборот ашувчи воситага ѐзилади, 
жавоб тариқасидаги реакция дарров эмас, балки маълум вақт ўтгач 
билдирилади. Бу бир томондан, яхшироқ далиллар излаб топиш учун 
ўйланишга вақт беради, бироқ бошқа томондан – шаклга нисбатан 
қаттиқроқ талаблар қўяди. Бундай ташқари, айрим кишилар ўз 
индивидуал 
хусусиятларидан 
келиб 
чиқиб, 
имкон 
қадар 
ѐзишмалардан узоқлашишга ҳаракат қилади. 
Техника тараққиѐти доимий равишда мулоқот ва ѐзишмалар 
воситаларини такомиллаштириб боради (ва бу ютуқлар туфайли 
доимий равишда тезлашиб боради). Ихтисослашган кўргазмаларда 
кўриш мумкин бўлган, ҳозирча экзотик саналган коммуникациялар 
техник имкониятларини четда қолдириб турадиган бўлсак, замонавий 
ахборот ва телекоммуникация технологияларидан фойдаланиш 


158 
юқори сифатли ички ва глобал телефон алоқасидан, тармоқ къ 
техникасидан, интернет ва электрон почтадан, юқори сифатли босма 
қурилмалардан, аудио- ва видеотехникадан, шунингдек, почта ва 
курьерлик хизматларидан фойдаланишга бориб тақалади. Бу 
инновацион 
маҳсулотларни 
силжитиш 
ва 
коммуникация 
муаммоларининг катта қисмини бартараф қилиш, шунингдек, доимий 
равишда очилиб келаѐтган янги коммуникацион имкониятларни 
ўзлаштириш билан боғлиқ янги, асосан психологик инновациялар 
яратиш учун етарлидир.

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish