Эргашходжаева ш. Д


Реклама ва унинг самарадорлиги таҳлили



Download 1,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/92
Sana12.06.2022
Hajmi1,26 Mb.
#658480
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   92
Bog'liq
инновацион маркетинг

 
9.4. Реклама ва унинг самарадорлиги таҳлили 
Инновацияларни бозорга силжитиш усуллари ўзига хосликларга 
эгадир. Реклама тадбирлари максимал ахборот бериш характерига эга 
бўлиши лозим. Рекламанинг энг муҳим шакллари бу – реклама 
проспектлари ва каталоглари, ихтисослашган журналлардаги 
нашрлардир. Товарни силжитишнинг самарали усуллари сифатида 
ўқув семинарлари ва кўргазмаларни ҳам кўрсатиш мумкин. 
Истеъмолчи товарни харид қилишни исташи учун унинг 
мавжудлиги ва сифатлари ҳақида билиши лозим. «Ишлаб чиқарувчи 
– истеъмолчи» алоқа каналини эса реклама таъминлайди. 
Реклама уни яратишда инсон психикасининг хусусиятлари 
ҳисобга олинган ҳолдагина мақсадга эришади. Рекламани қабул 
қилишнинг умум эътироф этилган модели саналган AIDMAmodel 
«эътибор - қизиқиш - истак - мотив - ҳаракат» занжирини назарда 
тутади. 
Рекламанинг таъсири ундаги реклама қилинаѐтган маҳсулот 
баҳосига ҳам, унинг фойдасига хизмат қиладиган далилларга ҳам 
боғлиқ бўлади. Агар истеъмолчи бундай баҳолар ва далилларни 
топмаса, реклама таъсири ҳам сусаяди. Далилларни реклама 
қилинаѐтган маҳсулотнинг маҳсулотини ва ажралиб турадиган 
хислатларини мантиқий очиб берадиган объектив далилларга ҳамда 
маълум бир ҳиссиѐтлар ва тасввурлар уйғотадиган далилларга 
ажратиш мумкин. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, реклама қуйидаги 


159 
ҳолларда самарали бўлади: 

маҳсулот стандартлаштирилган

кўплаб якуний истеъмолчилар мавжуд; 

қўшимча хизмат кўрсатилиши муҳим; 

ишлаб чиқарувчи сотувининг катта қисмини янги маҳсулотлар 
ташкил қилади. 
Умуман олганда реклама фаолиятида ҳаракатларнинг учта 
асосий гуруҳи мавжуд: 

ахборот бериш (маҳсулот мавжудлиги ва сифатлари қанадй 
эканлиги ҳақида хабардор қилиш); 

ишонтириш (ижобий ҳиссиѐтлар уйғотиш, товарни тан олиш 
позициясиини шакллантириш); 

мойилликни қўллаб-қувватлаш (мавжуд истеъмолчиларни 
келусидаги сотувларнинг асосий манбаси сифатида мустаҳкамлаш). 
Саноат истеъмоли йўналишидаги инновацион маҳсулотларни 
реклама қилиш ўз хусусиятларига эга. У кўп жиҳатдан шахсий 
мулоқотларда амалга оширилиб, кўп ахборот талаб этади. Бу 
кампаниялар узоқ вақт давом этади, реклама кампаниялари бюджети 
нисбатан камроқ (сотув бирлигига ҳисоб-китоб қилганда). Кампания, 
қоидага кўра, ҳар бир харидор ташкилотда харид учун жавоб 
берадиган тор доирадаги шахсларга йўналтирилган бўлади. 
Таъкидлаш жоизки, реклама кўпинча янги маҳсулотни сотувга 
кенг таклиф этишдан олдин келади. Шунингдек, янги маҳсулот 
рекламаси истеъмолчиларни у билан дастлабки таништиришнинг 
ўрнини олмаслиги лозим. Акс ҳолда реклама ахборотга керагидан 
ортиқ тўйинган ва шу сабабли самарасиз бўлади. 
Ҳозирги пайтда кўргазма ўтказишнинг янги шакли – кўргазма-
савдолар фойдаланилмоқда. Бу ерда товарни магазинда, савдо 
марказида, кўчада янги товарни синаб кўриш учун тақдим этган 
ҳолда намойиш қилиш амалга оширилмоқа. Товар уни табиий қўллаш 
шаклида намойиш этилади. 
Интернет тармоғидан фойдаланишнинг кенг тарқалиши 
кўргазмаларнинг бошқа бир ноанъанавий шакли – интернет орқали 
кўргазмалар пайдо бўлишига олиб келди. Бу кўргазмалар виртуал 


160 
реаллик ва мультимедиа воситаларни қўллаган ҳолда ишлаб 
чиқилади. 

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish