Эргашходжаева ш. Д



Download 1,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/92
Sana12.06.2022
Hajmi1,26 Mb.
#658480
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   92
Bog'liq
инновацион маркетинг

Индивидуал каналлар
. Индивидуал каналлар саноат йўналишидаги 
товарларга ѐки premium гуруҳидаги халқ истеъмоли товарларига, ва, 
натижада, количественную категорию "бирликнинг" миқдорий 
тоифасига хизмат қилади.
Индивидуал канал орқали манзилли, номи кўрсатилган ахборот 
берилади – бунда адресатнинг кимлиги ва уни қаердан топиш 
мумкинлиги аниқ бўлади. Барча тижорат таклифлари, телефон 
қўнғироқлари ва шахсий ташрифлар индивидуал каналлар тоифасига 
мансубдир.
Канални танлашда яна бир чеклов реклама кампаниясининг 
бюджети ҳисобланади. Агар қолган кўрсаткичлар бўйича канал сизга 
тўғри келадиган бўлса, якуний танлов охирги, ҳал қилувчи мезонни 
ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
 


149 
9.2.Истеъмол товарлари бозорида инновацияларни силжитиш 
каналлари 
 
Коммуникацион жараѐн олдига қўйилган мақсадларга эришиш 
учун сигнални кодлашнинг энг яхши усулини танлаш ва оптимал 
коммуникация каналларидан фойдаланиш керак. Амалиѐтда кодлаш 
усули деярли ҳар доим коммуникация канали белгилаб берадиган 
имкониятлар ва чекловларга боғлиқ бўлади. Шу сабабли 
истеъмолчилар билан коммуникациялар энг қулай шаклларини, 
инновацион маҳсулотларни силжитиш интеграциялашган тизими 
доирасида улардан фойдаланиш пропорциялари ва уйғунликларини 
танлаш амалий вазифаси моҳиятан қайсидир маънода бутун 
коммуникация компанияси самарадорлиги ва муваффақиятини 
белгилаб берадиган стратегик вазифага айланади. 
Ҳозирги пайтда бизнинг шаҳарларда деярли барча жойларда 
коммуникация каналларининг барча асосий турлари тарқалган. 
Албатта, йирик шаҳарларда бу каналлар айниқса рангба-ранг бўлиб, 
харидорлар билан сифатли ва унумди коммуникациялар жараѐни 
ташкил қилиш борасида сотувчилар олдида кенг имкониятлар очиб 
беради. Бироқ ҳаттоки аҳоли сони кам бўлган кичик шаҳарларда ҳам 
бугунги кунда инновацион маҳсулотларни силжитиш амалиѐтида 
ривожланган ва замонавий коммуникация шаклларидан фойдаланиш 
учун барча зарур шароитлар мавжуд, анъанавий каналлардан 
биронтаси 
яхши 
ифодаланмаган 
жойларда 
эса 
уларни 
ривожлантириш учун имкониятлар мавжуд. 
Энг оммавий ва анъанавий фойдаланиладиган коммуникация 
каналлари қуйидагилардир: 

босма нашрлар (асосан газета ва журналлар) 

хабар беришга оид каналлар (асосан радио ва телевидение) 

кўча рекламаси ва транзит реклама (жумладан, метродаги 
реклама) 

кўргазма ва ярмаркалар 

интернет 


150 

кундалик ѐки бир марталик фойдаланиладиган айрим 
предметлар (авторучка, ѐндиргич, ўров пакетлари ва ҳ.к.) 

фойдаланувчилар учун тавсия ва йўриқномалар (маҳсулот 
билан бирга бериладиган ѐки интернет орқали юклаб олинадиган) 

истеъмолчилар билан шахсий мулоқот ва ишбилармонлик 
ѐзишмалари 
Юқорида келтирилган рўйхат сўзнинг асл маъносидаги тасниф 
ҳисобланмайди, чунки у яққол ифодаланган таснифлаш белгиларига 
эга эмас. Лекин шунга қарамай, унда истеъмолчиларни инновацион 
маҳсулот ҳақида хабардор қилишнинг барча асосий усуллари ѐдга 
олиб ўтилган. Бу каналларнинг ҳар бири уларни танлашда ҳисобга 
олиш лозим бўлган ўзига хос хусусиятлар, имкониятлар ва чекловлар 
билан ажралиб туради.

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish