Эргашходжаева ш. Д


Назорат ва мулоҳаза учун саволлар



Download 1,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/92
Sana12.06.2022
Hajmi1,26 Mb.
#658480
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   92
Bog'liq
инновацион маркетинг

 
Назорат ва мулоҳаза учун саволлар 
1. Инновация бозорига киришда маркетинг модели қандай 
тузилишга эга? 
2. Асосий бозорга чиқиш режаси қандай ишлаб чиқилади? 
3. Инновацион салоҳият ва инновацион фаолликнинг баҳолаш 
кўрсаткичларига нималар киради? 
4. Ички ва тармоқ маркетинги деганда нимани тушунасиз? 
5. Маркетинг инновацияларига нималар киради? 
6. Геомаркетинг ва ижтимоий маркетинг нима? 
7. Таассуротлар ва муносабатлар маркетинги деганда нимани
тушунасиз? 


139 
8.Инновацияларни жорий қилишда истеъмолчилар хулқ-
атворини бошқариш бўйича нималар эътиборга олинади? 
9. Ҳар бир мижоз қандай кўрсаткичлар гуруҳи бўйича 
тавсифланиши мумкин? 
10. Мижозларнинг маркетинг таҳлилида неча босқични ажратиб 
кўрсатиш мумкин? 


140 
9-БОБ. ИННОВАЦИОН МАҲСУЛОТЛАРНИ 
ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ЕТКАЗИШ БЎЙИЧА ҚАРОР ҚАБУЛ 
ҚИЛИШ 
 
9.1. Инновацион маҳсулотларни силжитиш усуллари 
Инновацион маҳсулотларни силжитишнинг икки хил усули – 
"вертикал" ва "горизонтал" усули ажратиб кўрсатилади.
Вертикал усулда бутун инновацион цикл инновацион 
фаолиятнинг алоҳида босқичларида эришилган натижаларни битта 
ташкилотда бўлинмадан бўлинмага узатилган ҳолда мужассам 
этилади. Бироқ ушбу усулнинг қўлланиши жуда чегараланган – ѐки 
ташкилотнинг ўзи барча хизматлар, ишлаб чиқариш ва бўлимларни 
бирлаштирадиган кчли концерн бўлиши (масалан, ҳаттоки ўзининг 
автоустахоналарини таъминлашни ҳам қўлдан чиқармайдиган 
"Вольво" концерни), ѐки корхона хилма хил таркибий қисмлардан 
иборат бўлмаган ўзига хос маҳсулотлар жуда тор доирасини ишлаб 
чиқиши ва ишлаб чиқариши лозим (масалан, янги кимѐвий ѐки 
фармакологик материаллар). 
Горизонтал усул – ҳамкорлик ва кооперация усули бўлиб, бунда 
етакчи 
корхона 
инновациялар 
ташкилотчиси 
ҳисобланади, 
инновацион маҳсулот яратиш ва силжитиш бўйича функциялар эса 
қатнашчилар 
ўртасида 
тақсимланади. 
Инновацияларни 
силжитишнинг ушбу усули зарурий таркибий қисми технологиялар 
трансферти ҳисобланади. Унинг қуйидаги шакллари ажратиб 
кўрсатилади: 

ихтироларга лицензия ва патентларни бериш; 

техник ҳужжатларни бериш; 

ноу-хау – саноат технологиясини қўллаш билан боғлиқ билим 
ва кўникмалар йиғиндисини бериш; 

инжиниринг – лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган ва 
муҳандислик-техник соҳага мансуб бўлган лойиҳа ва амалий ишлар 
йиғиндиси; 

саноат кооперацияси – бу мақсадга эришиш учун қизғин 


141 
технологик айирбошлашни амалга оширадиган, кооператив ишлаб 
чиқаришни ташкил қилиш учун бирлаштирилган томонлар; 

қўшма корхоналар – ушбу бозор учун янги бўлган маҳсулот 
ишлаб чиқаришда саъй-ҳаракатлар, билимлар ва тажрибани 
бирлаштириш, манфаатдор ҳамкорлар ўртасида рискни тақсимлаш 
имконини беради. 

техник ѐрдам; 

франшизинг – кимнингдир товарларини сотиш ѐки айрим 
соҳаларда хизмат кўрсатиш учун рухсат бериш; 

лизинг (молиявий ижара). 
Инновацияларни самарали жорий қилиш учун қуйидагилар 
кўзда тутилади: 

олий даражада бизнес-жараѐнлар ишлаб чиқиш бўйича 
ихтисослашган хизмат-кенгашлар, қўмиталар ѐки ишчи гуруҳлар 
ташкил қилиш;

инновацион фаолиятни мувофиқлаштириш учун хизмат 
ташкил қилиш;

кичик тадқиқотчилик бизнеси ташкил қилиш;

кичик инновацион бизнеснинг энг тарқалган шаклларидан 
бири сифатида рискли фирмалар ташкил қилиш учун венчурли 
капиталдан фойдаланиш;

инновациялар учун махсус структураалр – эксплерентлар 
ташкил қилиш;

кичик инновацион бизнесни қўллаб-қувватлаш учун махсус 
ташкилий структуралар – бизнес-инкубаторлар ташкил қилиш;

инновацион фаолиятни анъанавий инновацион структуралар 
орқали давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.
Юқорида айтиб ўтилган инновацион маҳсулотларни силжитиш 
усуллари, шакллари ва атрибутларини бирлаштириш инновацион 
маҳсулотни бозор томон ҳаракатлантириш комплекси ҳисобланади. 
Уни бошқариш бу – турли элементларни мувофиқлаштириш, бу 
элементларни қўллаш йўли билан эришилиши мумкин бўлган 
мақсадларни аниқлаш, бу мақсадларни амалга ошириш учун етарли 
бўлган харажатлар сметасини тузиш, махсус дастурлар ишлаб чиқиш 


142 
(масалан, реклама кампаниялари), ишларни баҳолаш ва натижалар 
мақсадга мувофиқ келмаган ҳолларда тузатиш чоралари қўллашдир. 
Шундай қилиб, инновацион маҳсулотларни силжитиш самарали 
тизимини ташкил қилишнинг барча элементларини тартибга солиш 
ва қўллаш уларни бозорда муваффақиятли жорий қлиш ва 
ривожлантиришнинг гаровидир. 
Инновацион маҳсулотни силжитишнинг ҳар бир канали бир 
қатор воситалар танлашни тақозо этади. Таклиф этилаѐтган маҳсулот 
ѐки хизматлар турига қараб, қуйидаги жадвалда келтирилган 
воситалардан фойдаланиш мумкин. 

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish