диаметри 60 |i. га (1|J.= 0,001 мм) тенг бўлган найчаларда сув — 18°С
да музласа, 1,4 (хли найчаларда сув — 20°С ҳароратда ҳам музламай-
ди. Ашёда туташ ва очиқ ғоваклар 90 %дан кўп бўлса, ашё совуққа
чидамли бўлади.
Ашёнинг музлашга чидамлилиги
махсус музлаткич камералар-
да аниқланади. Бунинг учун синалаётган ашёдан тайёрланган на-
муна қуритилиб оғирлиги топилади, сўнгра тўла сув шимдирилиб,
музлаткич (ҳарорати — 15°С бўлган) камерага қўйилади. Музлаган
ашёни
эритиш учун, уни нормал ҳароратдаги (20—25°С) сувга ту-
ширилади. Ашёнинг турига қараб, музлатиш ва эритиш учун 4 —6
соат вақт кетади. Намунанинг бир марта музлатиб эритилиши бир
цикл деб аталади.
Қурилиш ашёлари музлашга чидамлилигига қараб маркаланади.
Масалан, намуна 10 цикл синашдан сўнг мустаҳкамлиги 25 %дан,
оғирлиги эса 5 %дан ортиқ камайса, унинг маркаси Муз 10
деб юри-
тилади. Цикллар сони 25 га етса, маркаси Муз 25 бўлади. Баъзи ҳол-
ларда ашёнинг музлашга чидамлилиги тезкор усуллар билан ҳам
аниқланади. Бунда тўйинган натрий сульфат тузи эритмасини
(Na2S 0 4-ЮН20 ) намунага тўла шимдириб, сўнг қуритиш шкафида
110±5°С ҳароратда қуритилади. Бу иш 3—15 марта такрорланади. Бун
да намунанинг очиқ ва туташ ғоваклари тўйинган
натрий сульфат
тузи эритмаси билан тўлади ва уни қуритганда ғоваклардаги тузлар
кристалланиб кенгаяди. Натижада, намуна ғовакларининг деворла-
рида кучланиш ҳосил бўлиб, ашёнинг бузилишига олиб келади.
Об-ҳаво таъсирига чидамлилик. Ашё
бир неча бор намланиб
қуритилганда, шакли ва мустаҳкамлиги ўзгармаса, бундай ашё об-
ҳаво
1
аьсири
1
а чидамли деб юритилади. Ашёнинг об-ҳаво таъсири
га чидамлилиги везерометр билан аниьутнади.
Серғовак ашёларнинг музлашга чидамлилиги нисбатан юқори
бўлади. Чунки, ғовакда музлаётган сувнинг ҳажми қўшни бўш ғовак-
ка ўтиб эркин равишда кенгаяди. Натижада, ашё тузилишида ҳосил
бўладиган ички кучланиш кескин суръатда камаяди. Агар серғовак
ашё ҳажми тўла сувга тўйинган ҳолда музлатилса,
унда биринчи
цикл синашнинг ўзидаёқ бузилиш жараёни бошланади. Шу сабаб-
ли, серғовак ашёларнинг сув шимиш даражаси 85 %дан ошмаса,
уни музлашга чидамли ашё дейиш мумкин. Шунингдек,
тузилиши
зич бўлган ҳамда ҳар томони берк ғоваклардан ташкил топган ашё
ларнинг музлашга чидамлилиги юқори бўлади. Музлашга чидам
лилигига кўра ашёлар қуйидаги маркаларга бўлинади: (Муз) 10,
15, 25, 35, 50, 100, 150, 200, 300 ва ундан кўп. Намуналарни 10, 15
30
ёки 300 циклгача синаб, уларни сик,илишга бўлган мустаҳкамли-
гини эталон намуналарга нисбатан қанчага
камайганлиги аник,ла-
нади ва у музлашга чидамлилик коэффициенти(Кмуз) орқали ифо-
даланади. К муз қуйидаги формула ёрдамида топилади:
бунда,
ва /?с™. — музлашга чидамлиликка синалган ва эталон
намунанинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси.
Музлатиб, эритиш жараёнининг бетон мустаҳкамлигига таъ-
сири 2.4-расмда келтирилган. Музлашга чидамли қурилиш ашёла
рининг Кмуэ кўрсаткичи 0,75 дан ортиқбўлиши керак, яъни Кму]>0,75.
Do'stlaringiz bilan baham: