Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Нурашга чидамлилик деб зарарли муҳит таъсирида бўлган қури- 
лиш ашёларининг кимёвий бирикишлари натижасида бузилишига 
бўлган қаршилигига айтилади. Пўлат ва темирларга таъсир этувчи 
зарарли муҳит уларнинг занглашига сабаб бўлади. Тоғ жинслари- 
нинг нураши, сув таъсирида кимёвий модда алмашиниши нати­
жасида рўй беради. Анорганик боғловчи моддалар асосида олина- 
диган бетонларнинг нураши, бу — ташқи муҳит таъсирида физик, 
кимёвий, физик-кимёвий ва биологик бирикишлар натижасидаги 
бузилиш жараёнидир.
38


Ашёларнинг нурашга чидамлилигини аник^аш учун ундаги 
кучланиш жараёнини билиш, ташқи юзасидаги бузилиш ҳолатини 
ўрганиш, зарарли муҳитнинг таъсир кучи ва қандай шароитда ну- 
раш бошланганлигини билиш керак. Маълумки, ашёлар бир му- 
ҳитга чидамли, иккинчисига чидамсиздир. Уларнинг чидамлили­
гини баҳоловчи шкала 2.6-жадвалда келтирилган.
2.6-жадвал
Қ у р и л и ш а ш ё л а р и н и н г н у р а ш г а ч и д а м л и л и к д а р а ж а с и н и б а ҳ о л о в ч и ш к а л а
Чидамлилик тури
Нураш тезлиги, мм/йил
Балл
Мутлақо чидамли
0,001 дан кичик
1
0 001—0 005
2
Чидамлилиги юқори
0 ,0 0 5 -0 ,0 1
3
0 01—0 05
4
Чидамли
0 ,0 5 -0 ,0 1
5
0 1 0 5
6
Чидамлилиги кичикроқ
0 ,5 - 1 ,0
7
1 0—5 0
g
Чидамлилиги кичик
5 - 1 0
9
Чидамсиз
10 дан катга
10
Мой ва бензин ишлаб чиқаришдаги чиқиндилар тегишли ин- 
шоотлардаги қурилиш ашёлари ва буюмларига салбий таъсир эта- 
ди. Углеводород ёқилғилар таъсирида мустаҳкамлиги камаймайди- 
ган қурилиш ашёларини мой ва бензин таъсирига чидамли деса 
бўлади. Аксарият, бундай муҳит шароитида полимер ёки махсус 
минерал қурилиш ашёлари ишлатилади. Аммо, айрим полимер­
лар, яъни резина углеводород маҳсулотлари таъсирида шишади. 
Резина буюмларнинг шишиш даражаси 100 бараваргача бўлиши 
мумкин. Мой ёки бензин ашёга найча ва ғоваклар орқали осон 
шимилади. Улар жуда майда микроғовакларга ҳам кира олади. На­
тижада, боғловчи моддаларнинг тўлдиргич заррачалари билан ўза- 
ро ёпишқокушгини сусайтиради, тўлдиргичлараро туташ мустаҳ- 
камлигини камайтиради.
Қурилиш ашёларининг му\им кимёвий хоссаларидан бири
майда кукун заррачаларининг ашёлар юзасига ёпишишини ифода­
ловчи адгезион мустаҳкамлигидир. Атомлар ўлчамидаги майда зар­
рачалар ўзаро бир-бирига тошиш кучи воситасида ҳар хил таркиб- 
даги моддалар сиртига ёпишади ва моддани фаоллаштиради. Агар 
лойқа суюқликдаги нодир заррачаларни йиғиш керак бўлса, унга
39


махсус адсорбентлар қўшилади ва улар керакли зарралар сиртига 
ёпишиб суюқлик остига чўкади, кейин қуйқани қайта ишлаб но- 
дир заррачалар ажратилади. Адгезия билан ашёларни ўзаро маҳкам 
ёпиштириш ёки икки туташ юзаларни умуман ёпишмайдиган қилиш 
мумкин. Адгезияни топиш учун ёпиштирилган намунанинг бир 
ўлчам бирликдаги юзасини ажратишга кетган кучни аниқлаш ки- 
фоя. Ушбу кўрсаткич темирларни пайвандлаш, ёпиштириш, де- 
ворни безаш учун ашёлар танлашда катта аҳамиятга эга.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish