Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


§ 46. ПА ни етказиб бериш корхона раҳбари (портлатиш ишлари раҳбари) томонидан



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/132
Sana09.06.2022
Hajmi1,83 Mb.
#647451
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   132
Bog'liq
BPI havfsizlik qoidalari


§ 46. ПА ни етказиб бериш корхона раҳбари (портлатиш ишлари раҳбари) томонидан 
белгиланган йўналишлар (маршрутлар) бўйича бажарилади. Бу портлатувчилар ёки кузатувчи 
шахслар назоратида йўриқланган ишчилар томонидан амалга оширилади. ПА ни автомобиль 
транспортида етказиб беришда йўналишларни танлаш, келишиш ва тасдиқлаш, шунингдек 
қўриқлаш ва кузатиш “Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича портловчи моддаларни 
автомобиль транспортида ташиш қоидалари” талабларига мувофиқ равишда амалга оширилади. 
Портлатувчидан ПМ ни олиш тартиби ва уларни етказиб бериш ҳақидаги ҳисобот корхона 
раҳбари томонидан белгиланади.
§ 47. Порталувчи моддалар ва тезлатиш воситалари сумкаларда, кассетлар, завод 
боғламлари ва шу кабиларда алоҳида-алоҳида етказиб берилиши ва ташилиши керак. Тезлатиш 
воситалари ва шай-патронлар фақат портлатувчилар томонидан ташилиши мумкин (юклаш – 
тушириш амаллари бундан истисно). 
Детонаторли шай-патронлар бўлинмалари ичи юмшоқ материал билан қопланган ва бикир 
бўлган сумкаларда (кастетларда, қутиларда) ташилиши керак.
§ 48. ТВ ва ПМ ни биргаликда етказиб беришда портлатувчи кўпи билан 12 кг ПМ ташиши 
мумкин. Портлатувчи томонидан ташилаётган шай-патронларнинг массаси 10 кг дан ошмаслиги 
керак.
ПМ ни ТВ сиз сумкада ташилганда меъёр 24 кг гача оширилиши мумкин.
ПМ ни завод боғламларида ташилганда, уларни миқдори оғирлик ташишнинг амалдаги 
меъёрлари чегараларида бўлиши керак.
§ 49. ПА ни наряд-накладной ёки наряд-йўлланма бўйича омборлардан тўғридан-тўғри 
Қорақалпоғистон Республикаси ёки бирор вилоят ҳудудида жойлашган портлатиш ишлари жойга 
етказиб беришда, ташиш учун ички ишлар органларининг рухсати талаб этилмайди. Бунда турли 
хил мослик гуруҳидаги портловчи моддалар, портлатиш воситалари ва аппаратлари биргаликда 
ташишга рухсат этилади. Бундай ташишга рухсатни портлатиш ишларини олиб борувчи
корхонанинг раҳбари, ёки портлатиш ишлари раҳбари бериши мумкин.


18 
Турли хил мослик гуруҳидаги ПАни (ПМ, ТВ ва НПА) биргаликда ташиш, ишлар 
бажариладиган жойларга ПА ни етказиб беришда қуйидаги шартларга риоя этиш зарур:
-
Транспорт воситаси, уни юк кўтариш қобилиятининг иккидан уч қисмидан
оширмасдан 
юкланади. 
Ихтисослаштирилган 
транспорт 
воситалари 
завод-
тайёрловчининг фойдаланиш бўйича йўриқномасига мувофиқ равишда юкланади.
-
ТВ транспорт воситасининг олдинги қисмига, ичининг ҳамма томонидан юмшоқ 
қистирма эга бўлган, зич ёпиладиган махсус қутилар, ёхуд композит (СВП ёки ЛПС ) 
материаллардан тайёрланган штатли қутиларга жойлаштирилади. 
-
ПМ жойланган боғламни ва ПВ жойланган қутини ажратиб қўйиш, орасига электрёқиш 
патронлар, оловўтар шнур қутиларини қўйиш ёки ПМ жойланган боғлам ва ПВ 
жойланган қути бир-бирига тегишига йўл қўймайдиган бошқа усул билан бажарилади.
-
Порохлар ва перфоратор зарядлари завод боғламида ёки махсус қутиларда ва бошқа 
ПАдан камида 0,5 м дан узоқ қилиб жойлаштирилади. 
-
Қутилар ва бошқа ПА жойлаштирилган ўринлар бир-бирига уринмайдиган ва 
ишқаланмайдиган қилиб маҳкамланади.
§ 50. ПА ташилаётган вақтда автомобиль кузовида одамлар бўлишига йўл қўйилмайди. 
Айрим ҳолларда ички ишлар ва “Саноатконтехназорат” Давлат инспекцияси маҳаллий органлари 
билан келишиш бўйича ва уларга жой жиҳозлаб бериш шарти билан, ПА ташилаётган вақтда 
автомобиль кузовида қўриқлаш хизмати шахслари бўлишлари мумкин. ПАни иш жойига етказиш 
ва қайтариб олиб келиш вақтида портлатувчи ходимлар ихтисослаштирилган автомобиллар 
салонида (кузовида) тайёрловчининг йўриқномаларида кўзда тутилган миқдор ва тартибда 
бўлишлари керак.
§ 51. Ерости шароитларида ПАни етказиб бериш, шу мақсадлар учун махсус жиҳозланган
ва хавфсизлик талабларига жавоб берадиган шахта транспортининг барча турлари ва воситалари 
билан бажарилишига рухсат этилдаи.
Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish