2. Портлатиш ишлари учун ходимлар
§ 27. Корхонадаги портлатиш ишларининг раҳбарлиги, уни раҳбарига, ишларни пудрат
усули билан олиб боришда эса пудратчи корхонанинг раҳбарига ёки унинг томонидан
тайинланган, шу корхонанинг ишлаб чиқариш бўлинмасини раҳбарига ва йўналиши кончилик
бўлмаган корхоналарда эса корхона раҳбари томонидан тайинланган техник назорат ходимига
юклатилиши лозим.
§ 28. Портлатиш ишлари (ПА билан ишлаш) юзасидан раҳбарликка тугалланган олий ёки
ўрта контехника маълумотга, ёхуд тегишли портлатиш ишлари турига раҳбарлик қилиш
ҳуқуқини берувчи махсус ўқув муассасалари ёки курсларини тугатган шахсларга, улар
Портлатувчининг (уста-портлатувчининг) ягона дафтарига эга бўлганларидан кейин, рухсат
этилади.
Портлатиш ишлари бўйича ихтисослаштирилган бўлинмалар (портлатиш ишлари
участкаси) раҳбари (раҳбар ўринбосари, ёрдамчиси) лавозимига иш стажи ерости шароити
бўйича камида бир йил бўлган кон муҳандиси ва иш стажи кўмир ва сланец шахталаридаги
ерости шароити бўйича камида уч йил бўлган кон техниги ерости конлари ва шахталарда, иш
стажи икки йил бўлганлар эса конларда (рудникларда) тайинланади.
§ 29. Корхона ва ташкилотларда портлатиш ишларига раҳбарлик қилувчи муҳандис-
техник ходимлар, шунингдек портловчи моддаларни сақлаш, ташиш, ПАни илмий-тадқиқот,
экспериментал ва ўқув мақсадларида тайёрлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа
техник назорат шахслари лавозимга тайинланаётган (тасдиқланаётган) пайтда ва кейинчалик
ками билан уч йилда бир марта белгиланган тартибда мазкур Қоидаларни, уларни вазифаларига
кирадиган масалаларга оид портлатиш ишлари хавфсизлиги бўйича йўриқномалар ва меъёрларни
билиши бўйича аттестациядан ўтишлари керак.
§ 30. Корхоналарда портлатиш ишларини ва ПМни тайёрлаш ва фойдаланиш, ПАни
сақлаш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишларни олиб бориш, шу жумладан ушбу ишларга
раҳбарлик қилиш учун, махсус буйруқ билан тайинланган шахсга рухсат этилиши керак.
§ 31. Портлатиш ишлари жинси эркак бўлган Портлатувчининг (уста-портлатувчининг)
ягона дафтарига эга бўлган портлатувчи (уста-портлатувчи) томонидан бажарилиши лозим.
Газ хавфи бўлган ёки ишлов берилаётган қатламлари чанги портлашга хавфли бўлган
шахталарда (конларда) портлатиш ишларини, фақат уста-портлатувчи томонидан бажаришга
рухсат этилади.
Иссиқ массивларни портлатиш учун, портлатиш ишлари бўйича стажи камида икки йил
бўлган портлатувчига рухсат этилиши мумкин.
§ 32. Портлатувчига ёрдам кўрсатиш учун, ёрдамчилар тайинлашга рухсат берилади.
Улар йўриқланиши, ҳамда бевосита портлатувчи раҳбарлиги ва назорати остида, тезлатиш
воситалари ва шай-патронлар билан муомала қилишга боғлиқ бўлмаган ишларни бажаришлари
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |