Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/132
Sana09.06.2022
Hajmi1,83 Mb.
#647451
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   132
Bog'liq
BPI havfsizlik qoidalari


§ 
36. 
Портлатувчилар 
янги 
турдаги 
портлатиш 
ишларига 
ўтказилганларида,
“Саноатконтехназорат” ДИ органи билан келишув бўйича корхона раҳбари томонидан тасдиқланган 
тегишли дастурга биноан қайта тайёргарликдан ўтишлари ва малака комиссиясига имтиҳон 
топширишлари керак. Мустақил равишда янги турдаги портлатиш ишлари бажаришга рухсат 
этилишидан олдин портлатувчи 10 кун давомида тажриба орттириши шарт.
Газ ёки чанг бўйича хавфли бўлган кўмир (сланец) шахталарига ўтказилганда, портлатувчилар 
-------------------------- 

Кейинчалик матн бўйича барча ҳолатларда - портлатувчи
“Саноатконтехназорат” ДИ органи билан келишув бўйича корхона раҳбари томонидан 
тасдиқланган дастурга биноан қўшимча равишда қайта тайёргарликдан ўтишлари, малака 
комиссиясига имтиҳон топширишлари ва 15 кун давомида тажриба орттиришлари керак; ўта 
тоифали ёки қўқисдан кўмир, жинс ва газ отқини бўйича хавфли шахталарига ўтказилганда, 20 
кун давомида тажриба орттиришлари кера. 
§ 37. Портлатувчилар, ўз малакасига оид ишда бир йилдан ортиқ танаффус қилсалар,
фақат малака комиссиясига имтиҳон топширганлари ва 10 кун давомида тажриба 
орттирганларидан кейин, улар томонидан портлатиш ишларини мустақил бажарилиши учун 
рухсат этилиши мумкин. 
§ 38. Портлатиш ишлари ва ПА билан ишлашда банд бўлган барча шахслар янги келган 
ПА, аппаратуралар ва жиҳозларни ҳоссалари ва хусусиятлари билан танишишлари шарт. 
ПА билан муамола қилишда хавфсизлик чоралари ва вазифаларини кўзда тутувчи меҳнат 
муҳофазасига оид йўриқномалар, портлатишларни (ПА билан ишлашни) тайёрлаш ва бажариш 
билан банд ишчиларга имзо билан (дастлабки йўриқлашда) берилиши, ёки ишчилар ўтиши 
мумкин бўлган маълум жойда сақланиши керак. 
§ 39. ПА омбрлари ва ПМ тайёрлашнинг механизациялаштирилган манзилларига мудир 
этиб, портлатиш ишларига раҳбарлик қилиш ҳуқуқига эга бўлган ва ПМ ларни тайёрлаш 


16 
технологияси ва тадқиқотлари мутахассислиги бўйича олий ўқув юртларини (коллежларни) 
тугатган шахслар тайинланиши керак. Бу лавозимга ПА омборлари мудирларини тайёрлашнинг 
махсус дастури бўйича ўқиган, малака комиссиясига имтиҳон топширган ва тегишли 
гувоҳномани (5-илова) олган портлатувчилар ҳам тайинланиши мумкин. 
Геофизика корхоналари зарядлаш устахоналарида ПА ни сақлаш, ҳисобга олиш, ҳамда 
беришни, худди ПА омборлари мудирлари каби тайёргарликдан ўтган ва имтиҳон топширган, 
камида бир йил иш стажига эга бўлган портлатувчиларга юклашга рухсат этилади.
Геофизика ишларида қисқа муддатли ПА сарфлаш омборларига, Портлатувчининг (уста-
портлатувчининг) ягона дафтарига ва тегишли шароитлардаги камида бир йил портлатувчилик 
иш стажига эга бўлган шахслар мудирлик қилиши мумкин. Кўчма ПА омборларида омбор 
мудири вазифаси автомобиль ҳайдавчиси, қўриқлаш хизмати ходимлари ва бошқа кўчма ПА 
омборлари мудирларига мўлжалланган дастур бўйича тайёргарликдан ўтган ва малака 
комиссиясига имтиҳон топширган, камида 9-синф маълумотига эга бўлган шахсларга 
юклатилиши мумкин.
ПА омбрлари ва зарядлаш устахоналари мудирлари портлатиш ишларини бажариш 
ҳуқуқига эга эмаслар. Портлатиш ишларини бажарадиган портлатувчиларнинг ПА омбрлари, 
зарядлаш устахоналари мудири вазифасини бажариши тақиқланади.
§ 40. Омборларда ПА тарқатувчиси вазифасига ПА омборлари мудирларига мўлжалланган 
дастур бўйича ўқиган, малака комиссиясига имтиҳон топширган, гувоҳнома (5-илова) олган ва 
камида 9-синф маълумотига эга бўлган шахслар тайинланишига рухсат этилади. Улар 10 кун 
давомида тажриба орттирганларидан кейин, портлатиш ишларини мустақил бажаришларига 
рухсат этилади. Беш кун давомида тажриба орттирган портлатувчиларни тарқатувчи вазифасига 
тайинлаш мумкин.
§ 41. ПА омбрлари лаборантлари вазифасига тегишли дастур бўйича тайёргарликдан ўтган,
малака комиссиясига имтиҳон топширган ва гувоҳнома (5-илова) олган шахслар тайинланиши 
мумкин.
§ 42. Механизациялаштирилган манзилларида ПА тайёрлаш учун, тегишли дастур бўйича 
тайёргарликдан ўтган, малака комиссиясига имтиҳон топширган ва гувоҳнома олган шахслар 
тайинланишига рухсат этилади. Бундай шахслар 10 кун давомида тажриба орттирганларидан 
кейин, ишни мустақил бажаришларига рухсат этилади. 
Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish