Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


§ 43. Илмий-тадқиқот, экспериментал ва ўқув мақсадларида портлатиш ашёларидан



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/132
Sana09.06.2022
Hajmi1,83 Mb.
#647451
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   132
Bog'liq
BPI havfsizlik qoidalari


§ 43. Илмий-тадқиқот, экспериментал ва ўқув мақсадларида портлатиш ашёларидан 
фойдаланувчи ташкилотларда ПА билан ишлаш учун Портлатувчининг (уста-портлатувчининг) 
ягона дафтарига эга бўлган ва тажрибали мутахассис раҳбарлигида 10 кун давомида тажриба 
орттирган илмий ходим, ўқитувчи ва лаборантларга рухсат этилиши мумкин.
§ 44. Портлатувчилар ва ПА омборлари мудирларини тайёрлашнинг махсус дастурлари 
вазирликлар (идоралар, бирлашмалар ва шу кабилар) томонидан ишлаб чиқилади ва 
“Саноатконтехназорат” ДИ органи билан келишув бўйича тасдиқланади. ПА билан муамола 
қилишга боғлиқ бўлган бошқа касбдаги ишчилар учун тайёрлаш дастури “Саноатконтехназорат” 
ДИ органи билан келишув бўйича корхона томонидан тасдиқланади.
 
3.
Портловчи материалларни (ашёларни) ташиш ва уларни иш жойига етказиб 
бериш
§ 45. Портлатиш ишларини олиб борадиган (ПА билан ишлайдиган) корхоналарнинг 
транспорт воситаларида ПА ташиш, амалдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича 
портловчи моддаларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари”, “Портловчи материалларни 
ишлаб чиқариш, сотиб олиш, транспортда ташиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби 
ҳақидаги йўриқнома” талабларига мос равишда, портлатиш ишларини бажаришнинг ўзига хос 
хусусиятлари ва маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқилган йўриқномаларга
мувофиқ амалга оширилиши керак. Бундай йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва 
“Саноатконтехназорат” ДИ органлари билан келишилган бўлиши керак
1
.
Корхона-истеъмолчилар томонидан қабул қилиш, “Саноатконтехназорат” ДИ органлари 


17 
билан келишув бўйича корхона раҳбари томонидан тасдиқланган йўриқномага мувофиқ амалга 
оширилиши керак.
§ 45.1. Портлатиш ишларини олиб борадиган ташкилотларда портлатувчи моддаларни 
қабул қилиш, уларни юклаш ва тушириш, қўриқланадиган, лойиҳага мувофиқ махсус ажратилган 
ва жиҳозланган жойда (юклаш-тушириш майдонида) ва портлатиш ишларига раҳбарлик қилиш 
ҳуқуқи эга бўлган махсус тайинланган шахс кузатуви остида бажарилиши керак. Майдонга 
портлатувчи ашёларни юклаш-туширишга алоқаси бўлмаган шахслар киритилмаслиги керак.
Ташкилот келиб тушган портловчи ашёларни барча жойлари сони юзасидан назоратни, 
юклаш-тушириш майдонида уларни қабул қилишда таъминлаши шарт.
Юклаш-тушириш майдони қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: 
- Транспорт воситасини юклаш (юксизлаш) жойидан камида 15 м масофада тиконли сим 
билан тўсилиши керак. Тўсиқни баландлиги камида 2 м бўлиши керак;
- Қоронғи пайтларда турғун электр ёритиш ёки конни аккумуляторли чироқлари билан 
ёритилиши керак. Бириктиргич-ажратигич ва бошқа коммутацион аппаратларини жойлаштириш, 
портловчи ашёларни юклаш (тушириш) жойидан камида 50 м масофадаги узоқликда меъёрий 
ижрода бажарилишига рухсат этилади; 
- Зарурий ўт ўчириш воситалари таъминланиши керак; 
- Ташкилот, темир йўл станцияси, ички ишлар ва ёнғин хизмати органлари билан телефон 
ёки радиоалоқага эга бўлиши керак. Телефон ПА ни юклаш (тушириш) жойидан камида 50 м
узоқликда жойлашган соқчилик биносига ўрнатилиши лозим.
ПА ни юклаш - туширишга мўлжалланган майдон, унда ПА бўлган ҳамма вақтда, 
қуролланган соқчилар томонидан узлуксиз тартибда қуриқланиши керак.
Кўрсатилган талаблар (тўсиш бундан истисно) шахта (штольнялар) стволи олдидаги 
майдонга тадбиқ этилмайди.
Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish