4. Иш жойларида портловчи материалларни сақлаш
§ 60. Иш жойларига етказиб бериладиган портловчи материаллар сумкалар, кассетлар ёки
завод боғламлари, шунингдек махсус машина ва контейнерларда бўлиши керак. Бунда портловчи
модда ва тезлатиш воситаларини ҳар қандай вазиятда бир-биридан алоҳида қилиб, детонацияни
узатишга имкон бермайдиган масофада жойлаштириш керак. Портлатиш ишларига алоқадор
бўлмаган шахсларнинг портловчи материаллар сақланадиган жойда бўлишларига рухсат этилмайди.
§ 61. ПА ни иш жойларида, зарядланган шпур, қудуқлар ва шу кабиларни назоратсиз
(қўриқланмасдан) қолдириш тақиқланади. Назорат (қўриқлаш) тартиби корхона (шахта, кон, карьер ва
бошқалари) раҳбарлари томонидан белгиланади.
Аҳоли пунктларида ёки бинолар (иншоотлар) ичида портлатиш ишларини бажаришда ПА
қўриқланиш билан изоляцияланган хоналарда туриши керак.
§ 62. Доимий назоратсиз (қўриқлашсиз) ерости иншоотларида ПА ни сақлашга, уларни махсус
сақлаш жойлари – участка пунктлари, ички қулфга эга бўлган металл қутилар ёки контейнерларга
(сейфларга) жойлаштириш шарти бажарилганда рухсат этилади.
Портловчи материалларни биргаликда сақлашда шкаф (қути) камида учта бўлинмага
ажратилган бўлиши керак, улар портловчи моддаларни ва детонацияловчи шнурни жойлаштириш
учун, портлатувчи ва назорат-ўлчаш асбоблари, симлар ва шу кабиларни жойлаштириш учун, ҳамда
электродетонаторли ёки ёндирувчи найлар жойланган кассетларни жойлаштириш учун
мўлжалланиши лозим. Детонаторларни сақлашга мўлжалланган бўлинманинг барча деворлари ички
томонидан юмшоқ материаллар билан қопланган бўлиши керак.
Участка пунктларига ўрнатилган портловчи материалларни сақлашга мўлжалланган металл
шкафлар заминланиши керак. Бунда оралиқ қаршилиги 2 Ом дан ортмаслиги керак. Юқори
солиштирма қаршиликка эга бўлган жинсларда оралиқ қаршилиги маҳаллий йўриқномалар билан
белгиланади.
§ 63. Портловчи материалларни зарядлашга қадар иш жойларида бир суткалик эҳтиёж
миқдорини хавфли зонадан ташқарида ва сменалик эҳтиёж миқдорини хавфли зонада сақлашга рухсат
этилади, ялпи портлатишлар бундан мустасно, қайсики хавфли зонада қўриқлаш билан мазукр
қоидаларнинг § 60 талабларига риоя этган ҳолда ПА нинг зарядланадиган миқдори бўлиши мумкин.
§ 64. ПМ ни зарядлаш машиналарида (кўчма зарядлаш устахонаси ва перфоратор станция-
лари лабораториялари бундан мустасно) бир суткадан ортиқ сақлаш тақиқланади.
§ 65. Шахталар стволлари, штолнья ( тоннель) оғзи ёниида, уларни кавлаб ўтишда, ПА ни
шахталар стволлари ёки штолнья (тоннель) оғзидан, шунингдек ер юзидаги бинолар ва иншоотлардан
50 м дан ортиқ масофада будкаларда ёки айвонлар остида сменалик эҳтиёж миқдорида сақлашга
рухсат этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |